“Чўл ҳавоси”дан “Икки эшик орасига”гача
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Устоз ёзувчи Абдулла Қодирий ҳаётига оид бир воқеа кўп тилга олинади. Адиб одатда
ўз асарларини қиш палласида ёзар экан. Кунлардан бир кун ёзувчининг умр йўлдоши
уйга кирса, Қодирий домла йиғлаб ўтирганмиш. Аёли: “Сизга нима бўлди?”, деса,
Қодирий: “Кумуш ўлиб қолди!” деган экан. Адабиётдан узоқ одам учун бу афсона
бўлиб туюлиши мумкин. Лекин ижод жараёнидан озми-кўпми хабардор одам бу – айни
ҳақиқат эканига шубҳа қилмайди…
Ўткир Ҳошимов билан турмуш қурганимизга қирқ йил бўлди. Худога шукр, ўғил-қиз,
қўша-қўша набиралар кўрдик. Турмушимиз нуқул байрамдан иборат, десам, рост
гапирган бўлмайман.
Олтмишинчи йилларда адабиётга кириб келган Худойберди Тўхтабоев, Ўлмас
Умарбеков, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Шукур Холмирзаев, Учқун Назаров,
Неъмат Аминов каби истеъдодли шоир ва ёзувчилар ижод оламига янги ҳаво олиб
киргандек бўлдилар. Инсонни тасвирлайдиган асарлар дунёга кела бошлади. Энди
билсак, бунинг сабаби, бир томондан, 60-йиллар охирида жамиятда пайдо бўлган
ҳийла эркин фикрлаш бўлса, иккинчи томондан, бу ижодкорларнинг кўпчилиги
Тошкент давлат университетида таҳсил кўрган, чуқур билимли, ҳақгўй, талабчан
устозларнинг сабоғини олган экан. Шундай шогирдлар қаторида Ўткир Ҳошимов ҳам
бор эди.
Ёқиб юборилган қўлёзмалар
Янги асар дунёга келаётганда адиб хаёлчан, бир қадар тажанг бўлиб қолади. Кечами-
кундузми, ҳамма нарсани унутиб ёзади. Лекин асар битмагунча ҳеч кимга
кўрсатмайди. Биз ҳам ёзувчи ишлаётган пайтда безовта қилмаймиз, нима
ёзилаётганини ҳам сўрамаймиз (оилада шундай тартиб бор). Адиб ёзганидан ўзининг
кўнгли тўлса, чеҳраси очилиб бизга беради. Шу тариқа оила аъзолари қўлёзмани
биринчи бўлиб ўқиймиз. Асар ҳақида айтилган фикрларни муаллиф оғринмай қабул
қилади. Сўнг деярли барча асарлар Саид Аҳмад, Озод Шарафиддинов, Умарали
Норматов, Иброҳим Ғафуров, Носир Фозилов, Тўлқин Расулов каби устоз ва дўстлари
назаридан ўтказилган.
“Чўл ҳавоси”дан “Икки эшик орасига”гача
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
Башарти асар муаллифнинг ўзига ёқмаса-чи? Бундай ҳоллар бир неча марта бўлган.
Адиб қўлёзмани йиртиб, ёқиб ташлаган (баъзан ҳатто матбуотда янги қиссадан
парчалар босилгандан кейин ҳам).
1982 йили Пицундага бордик. Ёзувчилар ижодий уйидан жой беришди. Мен болаларни
денгизга олиб бораман. Адаси деярли хонадан чиқмай ишлайдилар. Орадан ўн кунлар
ўтди.
Бир гал хонага қайтсак, ёзган нарсаларини йиртиб ташлаяптилар. Ҳай-ҳайлаб бир
қисмини олиб қолдим. Қўлёзма сарлавҳасини шунда кўрдим. “Эртага – куз”. Юз бетлар
ёзилган экан, деярли ҳаммаси йиртилиб бўпти.
– Нега ундай қилдингиз? – десам, қўл силтадилар.
– Бўлмайди! Сиғмаяпти! Хом!
Қўлёзманинг омон қолган саҳифаларини ўқиб кўрсам, бинойидек. Нима “бўлмагани”,
нима “хом” лигини орадан уч йил ўтгач, “Икки эшиқ ораси” романи қоғозга
тушганидан сўнг англадим. “Икки эшик ораси”дек салмоқли, фалсафий, психологик
роман аввалги услубга ҳам, қолип (композиция)га ҳам сиғиши мумкин эмас экан.
“Икки эшик ораси” романи минглаб ўзбек хонадонларига кириб борди. Деярли уч юз
минг нусхада, ўн марта нашр этилди. Бошқа тилларга таржима қилинди. Дарсликлар
ва ўқув дастурларига киритилди.
“Тушда кечган умрлар” романининг дунёга келиши тарихи ҳам ўзига хос. 1991 йили
Ўткир Ҳошимов таваллудининг 50 йиллиги нишонланди. Шу арафада адибнинг
устозларидан бири – Умарали Норматов шогирдига жўяли маслаҳат берди:
– Одатда ижодкорлар ўз тўйига янги асар билан келади. Сиз ҳам янги асар ёзинг!
Адиб Умарали аканинг шу таклифини айтганларида севиниб кетдим.
– Домла тўғри гапирибдилар, – дедим. – Ҳамма ижодкорлар шундай қилади. Сиз
бўлсангиз, анчадан буён каттароқ асар ёзганингиз йўқ.
“Чўл ҳавоси”дан “Икки эшик орасига”гача
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 3
– Гапим негадир ёзувчига ёқмади.
Бошқалар нима қилса, ўзининг иши. Мен кучаниб ёзмайман! Асар туғилгиси келса, ўзи
туғилади. Орадан кўп ўтмай, Ўткир ака бетоб бўлиб қолди. Шифохонага ётдик.
Дўхтирлар жарроҳлик операциясини қиламиз, деб шоширади, адаси кўнмайдилар. Кеч
куз эди. Бир оқшом Ўткир ака балконга чиқиб, узоқ ҳаяллаб қолдилар. Изиллаб шамол
эсиб турибди. Жоним ҳалак бўлиб, ичкари киринг, дегим келади-ю, ийманаман.
Бир маҳал ўзлари палатага кириб, “Қоғоз борми?” деб сўрадилар. Касалхонада қоғоз
нима қилсин? Шу кеча шифохона палатасида тонг отгунга қадар чироқ ўчмади.
Эрталаб тутунга тўлиб кетган хонага кирган дўхтир койиди:
– Ўзингиз бу аҳволда бўлсангиз, устига-устак босиб чекаверсангиз, нима, жонингизда
қасдингиз борми?
Дўхтир чиқиб кетиши билан адиб ўз қарорини айтди.
– Уйга кетамиз.
Уйга қайтдик. Аммо асар ёзиш яна орқага сурилди. Орада сафар чиқиб қолди. Иброҳим
Ғафуров, Аҳмаджон Мелибоев, Дадахон Нурий ва Ўткир Ҳошимовни Покистонга
юборадиган бўлишибди. Адиб сафарга боришни сира хоҳламас, бир гапни қайта-қайта
такрорлар эди:
– Шу сафарга мендан бошқа одам борса бўлмасмикин?!
Йўлдан қолишнинг иложи бўлмади. Орадан анча ўтиб, “Тушда кечган умрлар” романи
эълон қилингач, китобхонлар билан учрашувларнинг бирида Иброҳим ака чет эл
сафари ёзувчига асло татимаганини айтиб бердилар. “Ўткиржон сафарда юрди-ю,
чамаси ҳеч нимани кўргани йўқ. Фикри зикри бошқа ерда эди. Кейин билсам, роман
ёзаётган экан”, дедилар.
Сафардан қайтиши билан адиб деярли кеча-кундуз тўхтовсиз ишлаб, романнинг илк
вариантини бир ойнинг нари-берисида ёзди. Қандайдир мунгли руҳ сезилиб турган
асар бундай бошланар эди: “Куз ўлим тўшагида ётган беморга ўхшайди. Оёқ остида
“Чўл ҳавоси”дан “Икки эшик орасига”гача
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 4
касалманд хазонлар инграйди”. Бу – ўша кеч куз оқшоми ёзувчи касалхона балконига
чиқиб кузатган манзара бўлса, ажаб эмас.
Бу романнинг йўли ҳам ёруғ бўлди. Кўп марта нашр этилди, бошқа тилларга таржима
қилинди. Агар мустақиллик бўлмаганда, бу асар дунё юзини кўрмаслиги аниқ эди.
Негаки унда мустабид тузум фош қилиб ташланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |