Тезлаткичнинг n-чи трубкасига протон (n-1) та тезлатувчи оралиқларни ўтгандан кейин, яъни (n-1)eU кинетик энергияга эга бўлгандан кейин келиб тушади. Агар протоннинг тезлаткич трубкасига учиб кирган вақтдаги бошланғич кинетик энергияси ёки одатда инжекция энергияси Eko бўлса, у ҳолда
Vn тезлик қийматини топамиз:
n-чи трубканинг узунлиги қуйидагига тенг:
Инжекция энергияси тушунчасига изоҳ бериб ўтамиз. Ионлар ёки электронлар манбаидан чиққан электрон ёки ионлар тезлаткич камерасига тушишдан олдин бевосита тезлатиш усулида бошланғич энергия берилади ва бу энергияга Ek0 инжекция энергияси дейилади. Бу энергия унча катта бўлмайди. Шунинг учун ҳам Ek0 ҳад тузатма ролини ўйнайди.

Тезлаткич трубкасининг узунликларини ҳисоблаш бўйича мисоллар кўриб чиқамиз.
Энергияси 10 МэВ бўлган протон келиб тушадиган дрейф трубкасининг узунлиги қандай бўлишини ҳисоблаш бўйича мисолни кўриб чиқамиз. Юқоридаги ифодани қуйидаги кўринишда ёзамиз:
Бу ерда биз ҳисоблашлар осон бўлиши учун ифоданинг сурат ва махражини ёруғлик тезлигига кўпайтирдик. Ушбу формуладан қўйидагини топамиз: