Чирчик тиббиёт коллежи Тиббий профилактика иши кафедраси Юукумли касалликлар фани



Download 40,26 Kb.
bet3/9
Sana23.02.2022
Hajmi40,26 Kb.
#147957
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word (3)

Эпидемиологияси.
Асосий инфекция манбаи ѐввойи ва уй хайвонлари, ҳамда бемор одам
ҳисобланади. Касаллик ҳаво – томчи, ҳаво-чанг ва мулоқот йўли орқали
юқади.
Иккиламчи юқтириш ҳолатлари (бемордан-соғлом одамга), тиббиѐт
ходимлари ва беморлар оила аъзолари ўртасида кузатилган. Барча
ҳолатларда инфекция бемор билан яқин мулоқотда бўлган шахсларда
кузатилган.
Касалликни юқтириш омиллари, озиқ-овқатлар, уй-рўзғор буюмлари
ҳам бўлиши мумкин. Коронавирус беморларига тиббий ѐрдам кўрсатиш
пайтида касаллик тиббиѐт ҳодимларига шифохона шароитида юқиши ҳам
мумкин. Ухань шаҳридаги шифохоналарнинг бирида коронавирус
инфекцияси билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлган ва уларга
тиббий ѐрдам кўрсатаѐтган шифокорларнинг 15 нафарига касаллик
юққанлиги ҳақида ҳабарлар бор. Касаллик ер юзида кенг тарқалган бўлиб
катта ѐшдаги кишиларнинг 80% ида вирусга қарши антителолар борлиги
аниқланган.
Мавсумга қараб коронавирус инфекцияси барча юқори нафас йўллари
касалликларининг 10-35% ини ташкил қилади. Коронавирус инфекцияси
кузнинг охири, қиш ва баҳорнинг бошларида кўп учрайди.
Клиникаси: Касаллик клиникаси вирус юққандан сўнг 2-4 кун
ўтгандан кейин намоѐн бўлади. Касаллик ўткир, тана ҳароратининг ошиши,
яққол ривожланмаган умумий заҳарланиш белгилари билан бошланади.
Шунингдек, болаларда нафас олганда кўкрак қафасида оғриқ, йўтал, қуруқ
хуштаксимон хириллашлар эшитилади. Коронавирус инфекцияси ўткир
пневмония билан асоратланиши мумкин. Кўкрак қафаси рентгенографиясида
ўчоқли ѐки интерстициал инфильтратлар аниқланади. Оғир ҳолларда нафас
олиш аъзолари фаолияти ѐмонлашиб, иккинчи ҳафтада касаллик респиратор
белгилари ривожланиши, катталарда турли аъзолар функциясининг
бузилиши кузатилади. Баъзан бўйин лимфа тугунлари катталашади.
Коронавирус инфекциясининг ўткир гастроэнтерит кўринишида кечиши ҳам
аниқланган. Одатда Хитойда коронавирус инфекцияси тасдиқланган
беморларнинг 25 % га яқинига касалликнинг оғир шакли деб ташхис
қўйилган. Касалликнинг оғир шаклларида нафас йўлларининг пастки
қисмлари жароҳатланиб зотилжам, сепсис, септик шок белгилари пайдо
бўлади ва беморнинг ўлишига сабаб бўлади. Бу касаллик 1 -3 кун давом этади ва бемор тўлиқ тузалади.

Download 40,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish