Одам анатомияси ва физиологияси. Инсон саломатлиги. Соғлом ва бемор организм ҳақида



Download 16,6 Kb.
Sana07.07.2022
Hajmi16,6 Kb.
#752186
Bog'liq
Одам анатомияси ва физиологияси


Одам анатомияси ва физиологияси. Инсон
саломатлиги. Соғлом ва бемор организм ҳақида.
Одам анатомияси – барча органларнинг тузилиши, шакли ва организмда жойлашган
ўрнини ўрганади. Анатомия сўзи юнонча anatomna-кесаман, ёраман деган сўздан келиб
чиққан
Организм ва ундаги органларнинг ҳаётий
функциясини ўрганадиган фан физиология деб аталади.
Физиология юнонча phisisтабиат ва logos-фан демакдир
Одам организми ҳар хил органлардан иборат.
Органларда хилма-хил тўқималарни кўришимиз мумкин. Тўқималар ўз навбатида тузилиши жиҳатидан бирбирига ўхшаш ва организмда муайян функцияларни бажарадиган ҳужайралардан тузилган.
Организмда асосан 4 хил тўқима бор:
Эпителий (қопловчи тўқима)
Бириктирувчи тўқима
Мускул тўқимаси
Нерф тўқимаси
Ассимиляция – организмга ташқаридан кирган моддаларнинг ўзлаштирилиши ва хужайралараро модданинг ҳосил бўлишидир.
Диссимиляция – ўзлаштирилган моддаларнинг парчаланишидир.
ТАЯНЧ-ҲАРАКАТ ТИЗИМИНИНГ
ТУЗИЛИШИ
Бу тизим уч қисмдан иборат:
Суяк
Мускул
Нерв
Суяклар тизими уч қисмдан иборат:
Бош скелети: 23 та суяк бирикмасидан иборат.
Гавда скелети: умуртқа поғонаси ва кўкрак қафасидан иборат.
Қўл скелети: елка камари ва қўлнинг эркин суякларидан иборат.
Оёқ скелети: оёқ камари ва оёқнинг эркин суякларидан иборат.
Қон таркиби
2 қисмдан иборат: қон плазмаси ва шаклли элементлар.
Шаклли элементларга эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар киради.
Эритроцитлар организмдаги барча хужайраларни кислород билан таъминлайди. Унинг таркибидаги гемоглобин ўпкалардан кислородни бириктириб хужайраларга етказади.
Лейкоцитлар суяк кўмиги ва талоқда ҳосил бўлади. Асосий вазифаси организмни юқумли касалликлардан ҳимоя қилишдир.
Тромбоцитлар суяк кўмиги ва талоқда ҳосил бўлади. Асосий вазифаси қонни ивишини таъминлайди.
Катта қон айланиш доираси
• Юракнинг чап қоринчасидан аорта деб аталувчи катта артерия қон томиридан бошланиб, йирик, ўрта ва майда артерия томирлари орқали тананинг барча тўқима ва аъзоларини артерия қони билан таъминлаб, вена қонига айланади ҳамда юқориги ва пастки ковак орқали ўнг бўлмачага қуйилади.
Кичик қон айланиш доираси
Юракнинг ўнг қоринчасидан ўпка артерияси деб аталувчи катта қон томиридан бошланади. У ўнг ва чап ўпка артерияларига бўлинади. Бу қон ўзидаги карбонат ангидридни ўпка альвеолаларига ўтказиб, улардан кислородни қабул қилиб, артерия қонига айланади. У 4 та ўпка веналари орқали юракнинг чап бўлмачасига қуйилади.
НАФАС ОЛИШ ТИЗИМИ
Бурун бўшлиғи
Хиқилдоқ
Кекирдак
Бронхлар
Ўпкалар
Плевра пардалари
Овқат хазм қилиш тизими
Оғиз бўшлиғи
Халқум
Қизилўнгач
Меъда
Ўн икки бармоқли ичак
Ингичка ичак
Йўғон ичак
Жигар
Меъда ости бези
Сийдик-таносил тизими
Буйраклар
Сийдик йўли
Сийдик пуфаги
Сийдик чиқариш канали
Эндокрин система
Ички секреция безлари одам танасининг турли қисмларида жойлашган бўлиб, уларда ишлаб чиқариладиган суюқликлар (гормонлар) организмнинг ички муҳитига, яъни қон ва лимфага қуйилади.
Уларга:гипофиз, қалқонсимон без, буйрак усти безлари, эпифиз, айрисимон без ва бошқалар киради.
Нерв системаси
Марказий нерв системага орқа ва бош мия киради.
Бош мия кала суягининг ичида жойлашган бўлиб, оғирлиги катта одамда 1020-1970гр. гача бўлади.
Орқа мия умуртқа каналида жойлашган бўлиб, узунлиги катта одамда 40-45 см, оғирлиги 30-40гр. бўлади.
Download 16,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish