Чигитли пахтани аррали жинларда ишлаш. Толани тозалаш



Download 162 Kb.
bet1/10
Sana21.02.2022
Hajmi162 Kb.
#29228
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Чигитли пахтани аррали жинларда ишлаш. Толани тозалаш


Чигитли пахтани аррали жинларда ишлаш. Толани тозалаш
Режа:
1. Аррали жинлаш.
2. Таъминлагичлар.
3. Аррали жинлар.
4. Аррали жинларнинг технологик жараёни.
5. Аррали жин иш камераси.
6. Жин аррасининг ишлаши ва тишларининг профили.
7. Қолосникли панжара.
8. Аррали цилиндр.
9. Арра тишларидан тола ажратиш мосламалари.
10. Тола тозалагичлар.
11. Батарея тола тортгичлари.
12. Конденсерлар.
1. Аррали жинлаш. Аррали жинга биринчи патент Америка Қўшма Штатларида ўқитувчи Эли Уитнейга берилган эди. Унинг ихтиро этган машинаси михсимон тишлар қоқилган ёғоч барабандан иборат бўлиб, бу тишлар рўпарадаги тахтанинг тароқсимон қисмидан ўтказилган. У ишлаётган вақтда чигитли пахтанинг толалари шу тароқ орқали тортиб ўтказилар, чигитлар эса ўтмай қолиб жинлаш жараёни содир бўлар эди. Чигитдан ажратилган толаларни арра тишларидан парракли барабан ажратиб олиб, машинадан ташқарига чиқарарди.
Арра тишлари билан толаларни илиб олиб, уларни чигитдан колосник панжалар орқали ажратиш усули ҳозиргача сақланиб келмоқда.
Чигитли пахтани жинлашдан олдин ифлосликлардан тозалайдиган машиналар чергараланган бўлганлиги учун 1879 йилда «Эклипс» маркали икки камерали аррали жинга патент берилган бўлиб, бу жиннинг ишлаш асослари АҚШ да чиқариладиган жинларда шу вақтгача сақланиб келмоқда.
Икки камерали жинларда чигитли пахтани ифлосликлардан тозалаш учун мўлжалланган биринчи камера С.Н.Нусратов маълумотларига кўра, аррали жин иш унумини оширишга тўсқинлик қилади. Шунинг учун 1940 йилдан бошлаб Ўзбекистонда бир камерали аррали жин чикарила бошланди.
2. Таъминлагичлар. Таъминлагич чигитли пахтани жиннинг иш камерасига яхши титкилаб ва охирги марта ифлосликлардан тозалаб бир текисда тайёрлаб беради.
ЗХАД маркали тўрт барабанли таъминлагич. Чигитли пахта таъминлагич устида жойлашган тақсимловчи шнек ёрдамида шахтага, бундан эса таъминлагичга туширилади. Бир-бирига қарши айланадиган таъминлаш валиклари чигитли пахтани шахтадан олиб, бир текисда қозиқли барабанга узатади. Бу барабан чигитли пахтани титкилаб кейииги қозиқчали-планкали барабанларга узатади. Бу барабанлар чигитли пахтани титкилашни давом эттиради ва тўрли сирт устидан ўтказиб майда ифлосликлардан тозалайди. Охирги барабан диаметри 50-70мм ли валдан ясалиб, узун қозиқлари бўлгани учун чигитли пахта орасида бўлган каноп парчаларини ўзига ўраб ажратиб ташлайди. Ифлос аралашмалар тўрли сирт орқали ўтиб, машина остига туширилиб, шнек билан машинадан ташқарига олиб кетилади. Таъминлагичнинг майда ифлосликларидан тозалаш самарадорлиги 7-10% ни ташкил этади.
Таъминлагичнинг иш органлари ҳаракатга қуйидагича келтирилади; ҳаракат жиннинг аррали валидан тасмали узатма орқали каноп тутиш барабанига узатилади. Бу барабан 350 мин1 частота билан айланади ва унинг иккинчи томонидан ҳаракат умумий тасма орқали бошқа барабанларга шу тезликда узатилади; қозиқчали-планкали барабаннинг иккинчи учига икки киримли червяк ўрнатилган бўлиб, бу червяк ҳаракатни вертикал валикка узатиб, уни 23-24 мин1 частота билан айлантиради (червяк шестерняси тишларининг сони 29). Вертикал валикнинг учига тўққиз тишли шестерня ўрнатилган. Бу шестерняни вертикал валик бўйлаб даста ёрдамида силжитиб, уни таъминловчи дискнинг бирор айланасидаги чуқурчалар билан тишлаштириш мумкин. Таъминлаш дискида айлана бор бўлиб, уларнинг ҳар бирида ҳар хил сонли (66, 56, 46, 36, 27 тадан) тешиклар бор. Демак, таъминлаш валикларининг айланиш частотаси вертикал валикдаги шестернянинг таъминлаш дискининг қайси айланаси билан тишлашишига боғлиқ.
ПД маркали бир барабанли таъминлагич тўрт барабанли таъминлагичдан ўзининг оддий тузилганлиги (иш органлари сони кам) ва унга хизмат кўрсатиш ҳамда ремонт қилишнинг қулайлиги билан фарқ қилади, аммо унинг майда хас-чўплардан тозалаш самарадорлиги 5-6% га кам. Таъминлаш валикларининг айланиш частотаси таъминлаш валигининг ўқига ўрнатилган ИВА маркали импульсли вариатор орқали ростланади.
ПД маркали таъминлагич қуйидагича ишлайди. Чигитли пахта таъминлагич устига ўрнатилган шахтага тушади. Бир-бирига қарама-қарши айланадиган таъминлаш валиклари чигитли пахтани шахтадан бир текисда олиб қозиқли барабанга узатади, бу барабан пахтани титкилаб тўрли сирт устидан судраб ўтиб уни майда хас-чўплардан охирги марта тозалайди. Тозаланган чигитли пахта қозиқли барабан ёрдамида новга узатилади ва жиннинг иш камерасига тушади.

Download 162 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish