Чигитли пахтани аррали жинларда ишлаш. Толани тозалаш



Download 162 Kb.
bet7/10
Sana21.02.2022
Hajmi162 Kb.
#29228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Чигитли пахтани аррали жинларда ишлаш. Толани тозалаш

10. Тола тозалагичлар. Толани жинлашдан кейин қоладиган ўлук ва майда ифлосликлардан тозалаш уларни пресслаб тойлашдан олдин бажарилса, самарали бўлади. Машинада терилган чигитли пахтани жинлаганда ўлук ва майда ифлосликлар баъзан стандартда кўрсатилган нормадан ортиб кетади. Агар бундай толалар пресслаб тойланса, тўқимачилик фабрикалари тайёрлов цехлари машиналарининг ишини қийинлаштиради. Бундан ташқари, пахта толалари кўпроқ гажжалакланиб, тўқимачилик фабрикаларида ортиқча нобуд бўлади.
Жиндан чиққан толаларнинг айрим бўлакчалари 15-20 мг бўлиб, уларнинг зичлиги 0,15-0,25 кг/м3 дан ошмайди.
Шунинг учун тола тозалайдиган машиналарни пахта тозалаш заводларига ҳам ўрнатиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Тола тозалаш машиналари толани ўлук ва майда ифлосликлардан тозалаш усулига қараб, механик, аэродинамик аа аэромеханик хилларига бўлинади.
Бир машинада толани тозалаш иши неча марта бажарилишига қараб бир босқичли ва кўп босқичли, жинлар батареясига ўрнатиш жойига қараб эса бир жиндан чиққан толани тозалайдиган хусусий ва бир батарея жиндан чиққан толаларни тозалайдиган батарея тола тозалагичи деб аталади.
Толани тозалагичнинг нш органига бериш усулига қараб, толани зичлаб берадиган таъминлаш столчали ва жиндан чиққан толаларни тўғридан-тўғри берадиган (тўғри оқимли) тозалагичлар бўлади.
Толани механик усулда тозалаганда ўлук ва майда ифлосликлар тараш ва ўриш усулида толадан ажратилади, бунда ўлук ва майда ифлосликларнинг толага илашиши заифлашиб, тўрли сирт тешиклари ёки колосниклар орқали ажралиб чиқади. ЦНИТИ, ИВ-1, ВОБ-1, ВЧБ-2, ГР-2 маркали тола тозалагичлар шу усулда ишлайди. Булардан ВЧБ-2 (17-23%) ва ГР-2 (15-20%) машиналарининг тозалаш самарадорлиги энг юқори бўлса ҳам, лекин иш унуми кичик ва ўлчамлари катта бўлгани учун пахта саноатида жорий этилмади.
Толани аэродинамик усулда тозалаш тола оқими уни транспортировка қилувчи ҳаво оқими билан бирга эгри чизикли йўлдан ўтганда ҳосил бўладиган марказдан қочирма кучдан фойдаланишга асосланган. Бироқ аэродинамик тола тозалагичларнинг тозалаш самарадорлигн юқори бўла олмайди, чунки марказдан қочирма кучлар толага ёпишган ўлук ва майда ифлосликларнигина ажрата олади. Ўлук билан майда ифлосликларнинг толага ёпишиш кучи 0,98-1,47 Н гача етади, ваҳоланки тола тозалагич ҳосил қиладиган марказдан қочирма куч кўпи билан 0,09-0,11 Н ни ташкил этади. Мамлакатимизда чиқариладиган тола тозалагичларнинг тозалаш самарадорлиги анча юқори. Бир босқичли тола тозалагичларнинг тозалаш самарадорлиғи биринчи сорт тола учун 20-23%, паст сортлар учун 25-28%, уч босқичли тола тозалагичларнинг тозалаш самарадорлиги эса 40% гача боради.
ЦНИИХПром ишлаб чиқарган таъминловчи столчали-аррали тола тозалагич жиндан конденсерга келадиган тола тўрли барабандан валиклар билан йиғиб олиниб, холст шаклида йўналтирувчи цилиндрларга узатилади. Ишлатилган ҳаво конденсер барабанининг икки четидан вентилятор билан тортиб олинади. Йўналтирувчи цилиндрлар тола холстини зичлаб таъминловчи цилиндрга узатади, у ўз павбатида холстни таъминловчи столчага босиб, аррали (гарнетли) барабанга толалар учини узатади. Аррали барабан тишлари столчадан чиқиб турган тола учларини тараб, толани ўзига илиб олиб, уни кетма-кет учта қўзғалмас пичоқга уради. Бунда ўлук, майда ифлосликлар ва тола нуқсонларининг бир қисми толадан ажралиб тўкилади, толага маҳкамроқ ёпишганлари эса пичоқларга урилиш натижасида толадан ажралиб чиқитга қўшилиб кетади. Тозаланган толалар арра тишларидан чўткали барабан билан ажратилиб, тола тортувчи труба орқали батарея конденсерига узатилади.
Таъминловчи столчаси бўлмаган аррали тола тозалагич фақат иккита айланувчи иш органи: конденсер барабани ва аррали цилиндрга эга бўлиб, аррали цилиндр остига колосник панжара ўрнатилган. Толани арра тишларидан ажратиш учун ҳаво камераси хизмат қилади. Иш вақтида толаларни яхшилиб тараш ва шу усулда тола тозалаш самарадорлигини ошириш учун арралар валга қия ўрнатилган бўлиб, арралар бир марта айланганда арралар орасидаги масофани ҳам босиб ўтади.
Ҳамма типдаги аррали тола тозалагичлар кокденсер барабанлари ва улардан толани ажратиб олувчи иш органлари билан таъминланади. Булар асосий иш органларига нисбатан кўп жой олса ҳам, тола тозалашда бевосита қатнашмайди. ЦНИИХПром ОВПА маркали тўғри оқимли фақат бир айланувчи орган аррали цилиндрга эга бўлган тола тозалагич яратди. Бунда жиндан чиқадиган тола машинанинг бор бўйича патрубок орқали аррали цилиндрга берилади, сўнг колосниклардан ўтказилиб патрубок орқали умумий тола трубасига узатилади. Толадан ажратилган ўлук, майда хас-чўп ва нуқсонлар лентали транспортер орқали машинадан ташқарига чиқарилади. Чиқиндилар камерасига бериладиган ҳаво миқдорини ростлаш учун машинанинг орқа деворида қопқоқ билан ёпиладиган дарча бор. Арра тишлари колосниклардан ўтгандан кейин, уларнинг эгилиш бурчаги кичик (15°) бўлганлиги сабабли толалар марказдан қочирма куч ва ҳаво оқими таъсирида тишлардан ажралади.
ОВПА тола тозалагичнинг тозалаш самарадорлиги биринчи сорт толалар учун 18-20%, паст сорт толалар учун эса 28-32% ни ташкил қилади.
Етиштирилган пахта ҳосилининг 75-90% машиналар билан терилмоқда. Шунинг учун жиндан кейин ҳам тола тозалашни кучайтиришни талаб қилмоқда.
3ОВП уч босқичли тўғри оқимли тола тозалагич бир босқичли тола тозалагич каби ишласа ҳам ўзининг тузилиши ва технологик хусусиятлари билан фарқланади.
Жиндан чиққан тола машинанинг бор бўйича ҳаво ёрдамида труба орқали текис тақсимланиб, тозалагичнинг биринчи босқичидаги аррали цилиндрга берилади. Чутка толаларни арра тишларига яхши илинтиради; арралар толаларни колосник панжара орқали судраб ўтганда яхши титкилайди. Толадан ажратилган хас-чўплар камерага тушиб шнек ёрдамида ташқарига чиқарилади. Тола биринчи босқичда тозалангандан кейин иккинчи босқичдаги аррали цилиндрга, сўнг учинчи босқичдаги аррали цилиндрига узатилиб, қайта-қайта тозаланади.
Жиндан ҳаво оқими билан келган толалар биринчи аррали цилиндрга илинади, ҳаво эса труба орқали машинадан ташқарига чиқади. Тозалагичда аррали цилиндрлар ишида ҳаво оқими қатнашмайди. Толалар оқими учинчи цилиндрдан чиққандан кейин йўналтирувчи шчит ва устки қопқоқ орасндан ўтиб ҳаво оқимига қўшилиб машинадан ташқарига чиқади. Машина ичида тола ҳаракатини тартибга солиш ва аэродинамик режимни ростлаш учун йўналтирувчи тўсиқлар ва жалюзали панжаралар ўрнатилган. Тола тозалагичнинг иш сифати чиқиндилардаги тоза толалар миқдорига ва машинанинг тозалаш эффектига қараб баҳоланади.



Download 162 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish