Европа ва Марказий Осиёда муносиб меҳнат қилиш учун келажак имкониятилари ва муаммолар - Ўзбекистонда ёшлар бизнинг келажагимиз. Агар мамлакатда ёшлар билан боғлиқ муаммолар бор экан, бу мамлакатнинг келажаги йўқ. Кечаги ва бугунги кун билан эмас, балки эртанги кун учун ҳам яшаш керак. Бунинг учун келажак авлод борасида қайғуриш керак. Уларга барча имкониятларни яратиб бериш зарур.
- Ўзбекистонда ҳам ёшларни иш билан таъминлаш масаласи энг долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда ёшлар учун янги иш ўринлари очиш, уларнинг ҳалол меҳнат қилиб, даромад топиши мақсадида кўп ишлар қилинмоқда.
- Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ёшлар ўртасида ишсизлик – 2017” маърузасида таъкидланишича, ҳозирги вақтда дунёда 15-24 ёшдаги йигит-қизлар ўртасида ишсизлик даражаси 12,0 % ни ташкил қилади. 2017 йилда курраи заминимиздаги 70 млн.дан кўпроқ йигит-қиз иш топа олмайди. Ана шу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан камайган бўлса ҳам бугунги кунда жаҳон бўйича жами ишсизларнинг 35,0 % ни ёшлар ташкил этади. Бу дунё бўйича ишсизликнинг ўртача даражасидан деярли уч баравар кўпдир.
- Шу билан бирга ёшлар меҳнат бозорида рақобатдош бўлмаганликлари сабабли жуда кам иш ҳақига ҳам ишлашга рози бўлади.
Европа ва Марказий Осиёда муносиб меҳнат қилиш учун келажак имкониятилари ва муаммолар - Халқаро Меҳнат ташкилоти дунёдаги ёш ишчиларнинг 39,0% (160 млн.кишидан кўпроғи) камбағаллик даражасида кунига атиги 3,1 АҚШ доллари ҳисобига кун кечираётганликларини қайд этди.
- Шунинг учун Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатида ушбу масалага алоҳида эътибор берилади. Хусусан, ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларида қуйидагилар белгилаб қўйилган:
- ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
- ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг иш билан бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш;
- ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш.
- Давлат ёшлар ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий таълим муассасасини битирганидан кейин уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўради, йигит-қизларнинг меҳнат соҳасида ёшга доир ўзига хосликларни инобатга олган ҳолда уларга имтиёзлар бериш ва ишни таълим билан қўшиб олиб бориш учун шарт-шароитлар яратади.
- Ёшлар тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида имтиёзли кредитлар берилади. Уларни тадбиркорлик фаолияти асослари бўйича ўқитиш, таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасида ҳамкорликни шартнома асосида ривожлантириш, тегишли имтиёзлар ва афзалликлар белгилашга йўналтирилган ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастурлари ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |