Ёшлар меҳнат бозоридаги асосий индикаторлари туркуми Перечень основных индикаторов(показателей) рынка труда молодёжи Европа ва Марказий Осиёда муносиб меҳнат қилиш учун келажак имкониятилари ва муаммолар - Бугунги кунда дунё мамлакатларида 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлар сони бир миллиарддан ошиб кетган. Улар ер юзи аҳолисининг 20,0 % дан кўпроғини ташкил қилади. Ёшларнинг 85,0 % ривожланган мамлакатларда истиқомат қилади. Инсониятнинг бутун тарихи давомида ҳозирги авлод ўқимишли экани тан олинса-да, 113 миллион нафар бола мактабга бормайди. Замонавий дунёда 130-миллион ўсмирнинг саводсиз экани тан олинади.
- Маълум бўлишича, Европада 25 ёшгача бўлган 5 миллиондан ортиқ ишсиз мавжуд. Ривожланаётган мамлакатларда ёшлар асосан норасмий шаклда ишлайди. Ёшлар кам миқдордаги иш ҳақига бўлса-да ишлашга рози бўлади. Иқтисодчиларнинг фикрича, ёшлар қанчалик кўп ноқонуний меҳнат билан банд бўлар экан, мамлакат иқтисодиёти қийин аҳволда қолаверади. Жаҳондаги ишсизлик муаммоси хавфли ҳолат экани тан олинади. Бу нафақат иқтисод учун, балки ижтимоий ҳаётда ҳам фожеаларга сабаб бўлади.
- АҚШдаги ёшлар орасида эса гиёҳвандлар, жиноятчилар, ишсизлар, ирқчилар сони ортиб бораётганидан хавотирлар пайдо бўлди. Center for American Progress тадқиқот ташкилоти хулосаларига кўра, айни дамда 10 миллиондан ортиқ ёш америкалик иш топишга қийналмоқда экан.
- Ёшлар орасидаги глобал ишсизлик 13,1 фоизни ташкил қилади. Бу катталар ўртасидаги кўрсаткичдан уч баробар кўп эканини кўрсатибтурибди. Халқаро Меҳнат ташкилоти ҳисоботига кўра, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка, шунингдек, Лотин Америкаси, Кариб хавфзаси ва Жанубий Европада бу борадаги кўрсаткич анча юқори экани айтилади. Кузатувчиларнинг фикрича, иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда истиқомат қилаётган ёшлар глобал инқирознинг асосий жабрдийдасига айланишди. Вазиятни таҳлил қилган Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт ташкилоти бу ҳолатни ёшлар ўртасидаги инқироз деб атади.
Европа ва Марказий Осиёда муносиб меҳнат қилиш учун келажак имкониятилари ва муаммолар - Инқирознинг яна бир сабаби ривожланган давлатларда иш берувчилар ёши катталарни эмас балки ёшларни ишдан бўшатишни афзал кўришади.
- Ёшлар ўртасида ишсизлар сони бўйича Африка қитьаси етакчилик қилади. Либерия, Малави ва Того 25 ёшгача бўлган ёшларнинг 70,0 % дан кўпроғи ишсизликни ўзига касб қилиб олган. Бу каби муаммони иқтисоди тараққий этган Хитой ва Ҳиндистон ҳам бартараф эта олмаяпти. Тўғри, бу икки мамлакатдаги вазиятни Африка ва Лотин Америкаси билан таққослаб бўлмайди.
- Ёшлар ўртасида яна бир иллат пайдо бўлган. 21-аср илм-фан ва техника, тараққиёт асри. Замонавий дунёни компьютер, мобил телефони, нанотехнологиялар маҳсулотларисиз тассаввур қилиб бўлмайди. Айни шу сабаб ҳам ёшларнинг дунёқараши тубдан ўзгариб кетди. Бугунги ёшлар мансаб пиллапояларидан кўтарилишни эмас, балки ўз вақтини бекорга сарфлаётгандек бўлмоқда. Улар кунларини Интернетнинг ижтимоий тармоқларида, виртиуал оламда ўтказишни афзал кўришмоқда. Интернетга мубтало бўлиш 21 асрнинг бедаво касалигидир. Реал ҳаётдан виртуал маконга ўтаётганлар кўпайиб бораётгани ташвишлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |