Меҳнат ҳақидаги илмий қарашлар тизими Инсоннинг мақсадга мувофиқ ижтимоий фойдали фаолияти сифатида меҳнатнинг уч жихати мавжуд: - ходимларнинг жисмоний куч-ғайратларини сарфлашлари (меҳнат фаолиятининг физиологик, психологик ва психофизиологик жиҳатлари);
- ишлаб чиқариш воситалари билан ўзаро алоқада бўлиш (меҳнат фаолиятининг ташкилий-технологик жиҳатлари);
- ходимларнинг бир-бири билан ишлаб чиқаришдаги алоқалари (меҳнат фаолиятининг ташкилий-ижтимоий жиҳатлари).
Меҳнатнинг биринчи белгиси – онгли фаолиятдир. Онгли фаолиятни меҳнат ва меҳнат ҳисобланмаган қисмларга бўлиш мумкин. Онгли фаолиятнинг меҳнат қисми ўз навбатида қуйидаги белгиларни қамраб олади: - аниқ мақсадга йўналтирилганлиги;
- мақсадга мувофиқлиги;
- қонунийлиги;
- фойдалиги;
- бунёдкорлиги;
- эҳтиёжга мувофиқлиги.
- Меҳнатнинг аниқ мақсадга йўналтирилганлиги инсоннинг фаолиятида пухта ўйланган мақсад мавжудлигини англатади. У бир ишга киришишдан олдин режа тузади, меҳнат амалиётини амалга оширишга тайёргарлик кўради. Ана шу тайёргарлик пайтида, энг аввало, бўлажак фаолиятнинг мақсади аниқлаб олинади. Бу ўринда мақсадсиз фаолият “меҳнат” фаолиятига алоқаси йўқлигини таъкидлаш керак.
- Меҳнат, шунингдек, қонуний бўлишини назарда тутади. Ноқонуний фаолият, масалан иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар, жамият хавфсизлиги ва тартибига қарши қилмишлар (ноқонуний қурол-яроғ, наркотиклар, инсон ҳаётига зарарли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ўғирлик қилиш, одам савдоси ва бошқалар) “меҳнат” тушунчасига кирмайди.
- Меҳнатнинг энг муҳим мезони – унинг ижтимоий фойдали эканлигидир. Шу билан бирга меҳнат – бунёдкорликдир, яъни моддий ва маънавий неъматларни яратиш ёки бой берилган неъматларни тиклашдир. Олим, муҳандис, ишчи, фермер, рассом, шифокор ва бошқа бунёдкор шахсларнинг меҳнати ҳудди ана шундай фаолиятдир.
Меҳнат ҳақидаги илмий қарашлар тизими - Бироқ, ушбу мактаб намояндаларининг таълимотини ўрганиш шуни кўрсатадики, уларда меҳнат омилига ресурс ёки потенциал сифатида ёндашилмаган. Мазкур таълимот ғояларида меҳнат омили фақатгина ишчи кучи сифатида каралган ва мануфактура ишлаб чиқариши нуқтаи назаридан тадқиқ этилган. Бунда ишчи кучи фақат микро даражада, яъни корхона миқёсида ўрганилган холос, меҳнаткашларга чекланган тор доирада муносабатда бўлиниб, ушбу омилнинг салоҳияти ва имкониятлари тўла очиб берилмаган. Классик назариётчилар ишчи кучининг ҳудудий, минтақавий ёки миллий иқтисодиётдаги иштироки ва аҳамиятини тадқкиқ этишмаган.
- Кейинчалик бозор муносабатларининг ривожланиб, ёввойи кўринишдан маданийлашган тус олиши натижасида иқтисодий қарашларда меҳнат омилининг юқори имконият ва салоҳият сифатидаги аҳамияти тўла тадқиқ этила бошланди. Ушбу тадқиқотларга эса классик таълимотчиларнинг ғоялари маълум даражада илмий-иқтисодий асос бўлиб хизмат қилди.
- Бугунга келиб, замонавий меҳнат муносабатлари амалга оширилаётган даврда меҳнат фақат мақсадга мувофиқ фаолият бўлиши мумкин. Бу инсон томонидан фойдали натижага эришишга интилишни англатади (1.1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |