50
масалалар
берилади.
Талабанинг
фаолияти,
берилган топшириқни
назарий
ва
амалий
жихатдан
ѐритилиши,
хулосаларнинг
мантиқий боғлиқлиги, креатив
мулохазаларнинг мавжудлиги,
хуқуқий-норматив
ҳужжатларни
билиши
ва
бошқа талабларга мослиги
ҳисобга олинади. Ҳар бир
талабага 0-5 оралиғида балл
қўйилади.
Якуний назорат (тест)
30
14 хафта
Жами
100
―Иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва уларни мақсадли тайѐрлаш
тўғрисида‖ги намунавий Низом. Давлат истеъдодли ѐшларни алоҳида қўллаб-
қувватлайди. Ўзбекистон Республикасида давлат ташкилотлари ҳамда
жамоат
бирлашмалари, мансабдор шахслар истеъдодли ѐшларни аниқлашда ва уларнинг
ижодий камол топишида кўмаклашишлари шарт. Ана шу мақсадда Ўзбекистон
Республикасида фан ва техника, иқтисодиѐт, бошқарув, санъат соҳаларида
истеъдодли ѐшларни қидириб топишни, уларни муҳофаза қилиш ва қўллаб-
қувватлашни амалга оширишда моддий-техника базалари билан таъминланган
давлат муассасалари, жамоат ташкилотлари ва комиссиялари фаолият кўрсатади.
Истеъдодли ѐшларни қўллаб-қувватлаш чора- тадбирлари республика ва
маҳаллий бюджетлар ҳамда бошқа манбалардан пул билан таъминланади.
Иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва уларни мақсадли тайѐрлаш
тўғрисидаги низом Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 10
июлдаги № 185 сонли буйруғи билан тасдиқланган бўлиб унда иқтидорли
талабаларни излаш, аниқлаш тартиби хамда улар билан мақсадли
ишлашнинг
шакл ва услублари белгиланган. Иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва
уларни мақсадли тайѐрлашнинг асосий мақсади - Республиканинг илмий ва
ижодий салохиятини ривожлантирувчи интелектуал элитани тайѐрлаш ва бу
борада юксак истеъдод сохибларига, билимнинг тегишли соҳалари ва
фаннинг
аниқ йўналишлари бўйича ўз табиий қобилиятларини намоѐн этиш ва
ривожлантириш, ўзларидаги ноѐб истеъдодни рўѐбга чиқариш учун имконият
яратиш. Иқтидорли талабаларни мақсадли тайѐрлаш вазифаларига: -иқтидорли
51
талабаларнинг интелектуал салохияти чуқур билим олишга ва қобилиятларини
ривожлантиришга
алохида
эътибор
қаратиш;
-малакали
профессор-
ўқитувчиларни иқтидорли талабалар билан индивидуал ишлашга жалб этиш; -
илм-фан тараққиѐтининг устивор йўналишлари бўйича илмий тадқиқот ишларига
иқтидорли талабаларни кенг жалб этиш; -иқтидорли талабалар бўйича республика
банки ва мониторингини шакллантириш; -махсус ўқув дастурлари ва прогрессив
педагогик технологияларни ишлаб чиқиш; -буюртмачилар талабларини
қондирувчи
малакали, ҳар томонлама камол топган кадрларни тайѐрлаш ва
хоказолар киради. Иқтидорли талабаларни мақсадли тайѐрлаш дастурларида
қуйидаги омиллар назарда тутилади: -фанларни юқори даражада ўзлаштириш; -
компьютер билимдонлиги хамда программалаштириш; -чет тилларидан бирини
пухта эгаллаш; -курс, битирув малакавий ишини хамда магистрлик
диссертациясини ѐзишда компьютер ва чет
тилидан самарали фойдаланиш; -
илмий-ижодий ишларни бажариш жараѐнида мустақил фикрлаш, янги фикр ва
мулохазаларни билдириш, амлда тадбиқ этиш; -соха бўйича мустақил билим
олишга йўналтириш ва илм-фан сохасидаги янгиликларни тезкорлик билан
эгаллаш
хусусиятларини шакллантириш; -давлатнинг ички ва ташқи сиѐсатини
тўғри тушунадиган ва уни қўллаб қувватлайдиган, ватанпарвар, баркамол инсон
этиб шакллантириш. Иқтидорли талабаларга дарс бериш ва уларга рахбарлик
қилиш учун биринчидан, етарли
билим ва тажрибага иккинчидан, ижодий ва
услубий ишлаш тажрибасига эга бўлган, учунчидан, ўқув-услубий ва илмий
фаолият бўйича рейтинги юқори бўлган профессор ва доцентлар тайинланади.
Иқтидорли талабалар илмий рахбарларининг асосий вазифаларига: -иқтидорли
талабаларни мақсадли тайѐрлаш дастурларини тузиш ва уни амалга оширишга
рахбарлик қилиш; -иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича
етакчи хорижий
давлатлардаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва уларни ўз фаолиятида қўллаш; -
янги педагогик технология, компьютер технологияси ва видео-аудио
техникаларини ўқув жараѐнида кенг қўллаш; -мақсадли дастурни муваффақиятли
бажараѐтган иқтидорли талабаларни моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича
таклифлар киритиш киради.
Do'stlaringiz bilan baham: