37
профилактика муассасаларининг дорихоналарида ѐки ишлаб чиқариш
корхоналарида ўтказилади.
1.2. 2-курс ―Фармация‖ факультети талабаларининг дала амалиѐти 4-
семестр
якунида
Ботаника
боғида,
―Саноат
фармация‖
факультети
талабаларининг ўқув амалиѐти эса ўқув йили давомида ишлаб чиқариш
корхоналарида ўтказилади.
1.3. 3-курс ―Фармация‖ факультети талабаларининг ишлаб чиқариш
амалиѐти 6-семестр якунида институтнинг ―Чимѐн‖ базасида ўтказилади. ―Саноат
фармация‖ факультети талабаларининг ишлаб чиқариш амалиѐти эса ўқув йили
давомида ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилади.
1.4. 4-курсда малакавий амалиѐт ўқув йили давомида фармацевтика
мутахассислиги
бўйича
ихтисослаштирилган
даволаш-профилактика
муассасаларининг дорихоналарида, ишлаб чиқариш
корхоналарида,
Тошкент
тиббиѐт академиясининг 3-клиникасида, стандартлаш лабораторияларида, касб
ҳунар коллежларида ўтказилади.
1.5. Ҳар бир амалиѐтнинг мақсади ва мазмуни Давлат таълим
стандартлари, ўқув режалари ва амалиѐт дастурларида белгиланган. Амалиѐтни
ўтказиш муддати махсус жадвал шаклида ташкил этилади.
1.6. Амалиѐт дастурлари тегишли кафедралар томонидан ишлаб чиқилади
ва институт ректори томонидан тасдиқланади.
2.
Малакавий амалиётни ташкил этиш ва унга раҳбарлик
2.1. Талабалар
амалиѐти
амалиѐт
объектлари
(фармацевтика
мутахассислиги
бўйича
ихтисослаштирилган
даволаш-профилактика
муассасаларининг дорихоналарида, ишлаб чиқариш корхоналарида, Тошкент
тиббиѐт академиясининг 3-клиникасида, стандартлаш лабораторияларида, касб
ҳунар коллежлари) билан тузган шартномалари асосида ташкил қилинади.
2.2.
Кафедралардан тайинланган бевосита раҳбарлар:
– талабалар келишига зарурий тайѐргарчиликни ташкил этиш мақсадида
амалиѐт объектларига 1 ой олдин мурожаат қилади;
– талабаларнинг амалиѐтга боришидан аввал ташкилий тадбирлар (амалиѐт
ўтказиш тартиблари, хавфсизлик техникаси хақида кўрсатмалар бериш ва х.к.) ни
ўтказишни таъминлайди;
– амалиѐт объектларида талабаларнинг меҳнат ва маиший хизмат шаро-
итлари меъѐр даражасида таъминланганлигини назорат қилади;
– талабаларнинг ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилишларини
назорат қилади;
– амалиѐт якунлари бўйича талабалар амалиѐти натижаларини баҳоловчи
хайъат ишида иштирок этади;
38
– талабаларнинг амалиѐт бўйича ҳисоботларини кўриб чиқади,
уларнинг
фаолияти хақида тавсиянома беради. Талабалар амалиѐт ўтганлиги, уларнинг
амалий тайѐргарлигидаги камчиликлар кўрсатилган амалиѐтни такомиллаштириш
ҳақида таклифлар киритилган ѐзма хисоботни кафедра мудирига тақдим этади;
– барча ишларни амалиѐт объекти томонидан бириктирилган раҳбар билан
биргаликда ўтказади.
2.3. Талабалар амалиѐтининг умумий раҳбарлиги амалиѐт объекти
раҳбарининг буйруғи билан масъул ходимларнинг бирига юклатилади.
2.4.
Талаба амалиёт ўтиш давомида:
– амалиѐт дастурида кўзда тутилган топшириқларни тўлиқ бажариши;
– амалиѐт объектининг ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя килиши;
– меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш
санитария-
гигиена қоидаларини ўрганиши ва қатъиян риоя қилиши;
– бажарилган иш ва унинг натижалари учун ушбу амалиѐт объекти
ходимлари томонидан жавобгарликка олиниши;
– кундалик дафтар юритиши;
– амалиѐт раҳбарига барча топшириқлар бажарилгани ҳақида ѐзма равишда
ҳисобот бериши ва амалиѐт бўйича синов топшириши шарт.
3.
Амалиёт натижаларини якунлаш
3.1. Амалиѐт якунида талаба ѐзма равишда ҳисобот тайѐрлайди ва уни
бевосита амалиѐт объектидан тайинланган раҳбар
имзолаган кундалик дафтари
билан бирга институтдан тайинланган раҳбарга топширади. Ҳисобот талабанинг
амалиѐт даврида бажарган муайян ишлари тўғрисида маълумотлар, амалиѐт
объекти бўлимларининг қисқача изоҳи (бўлим, цех, лаборатория ва бошқалар),
улар фаолиятининг ташкил қилиниши, амалиѐт натижалари бўйича хулоса ва
таклифларни ўз ичига олмоғи лозим.
3.2. Амалиѐт якунида, талаба ўз ҳисоботини
институт томонидан
тайинланган хайъат олдида химоя қилади. Хайъат таркибига ўтилаѐтган амалиѐт
фанини олиб борувчи ўқитувчи, институт томонидан бириктирилган раҳбар ва
имкон бўлса, амалиѐт объектидан тайинланган раҳбар ҳам киритилади.
3.3. Амалиѐтни жорий баҳолаш 100 баллик тизимда амалга оширилади.
Малакавий амалиѐт натижаси бўйича 55 балдан кам балл тўплаган талаба
малакавий амалиѐтни топшира олмаган ҳисобланади ва курсдан курсга
ўтказилмайди.
Амалиѐт бўйича якуний баҳо талабага стипендия белгилаш ва имтиѐзли
диплом беришда инобатга олинади.
Амалиѐт якуни амалиѐт объектининг ишлаб чиқариш кенгашида,
факультетнинг илмий-услубий кенгашида мухокама қилинади ва якун ясалади.
39
3.4. Малакавий амалиѐтни сабабли ўта
олмаган талаба семестр
бошлангунга қадар деканат томонидан берилган махсус рухсатнома билан
индивидуал жадвал асосида ўтади ва якуний назоратга киритилади.
3.5. Малакавий амалиѐт имтихони баҳосидан норози булган талабалар 24
соат мобайнида аппелляцияга бериш ҳуқуқига эга. Бунинг учун талаба факультет
декани номига ариза билан мурожаат килади. Деканат ва малакавий амалиѐт
булими томонидан тайинланган комиссия талабанинг жавоб варатини кўриб
чикади ва шу куннинг ўзида талабага маълум килади.
4.
Моддий-таъминот
4.1. Талабалар
малакавий амалиѐтига ажратилган соат тегишли
кафедраларнинг умумий ўқув юкламаси таркибига киритилади. Ўқув йили
бошида ушбу кафедралар ўқув юкламаси профессор-ўқитувчилар ўртасида
малакавий амалиѐтга раҳбарликни ҳисобга олган ҳолда тақсимланади ва
амалиѐтга масъул ўқитувчилар рўйхати ўқув бўлимига топширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: