Cамарқанд давлат университети


СИНЕРГЕТИКА: моҳияти, қонуниятлари ва амалиётда намоён бўлиши *2017



Download 0,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana08.06.2022
Hajmi0,76 Mb.
#644045
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
xrpt rkz6oy6xoc9o38m4ebv1tc1x1cuvfbaxmzs3mmo4onhglvarxvggz85oaoafpa351kxcyc6dpcj

СИНЕРГЕТИКА: моҳияти, қонуниятлари ва амалиётда намоён бўлиши *2017

хаотик ҳолатдан батартиб ҳолатга ўтиши қоидасига мувофиқ келиши 
кўрсатиб берилган.
Китобдаги табиат ва жамият ходисаларини синергетик таҳлил 
этишда баъзан синергетикага юзаки ѐндашувчи мутахассисларнинг 
псевдосинергетик талқинларини ҳам танқидий баҳолашимизга тўғри 
келди, чунки, мураккабликнинг аниқ параметри йўқ. Айрим 
тадқиқотчилар ўз изланишларининг илмий натижаларини кутишга 
сабри чидамасдан, бошлаган ишини охиригача олиб боришга иродаси 
етишмаганлигидан асосламоқчи бўлган фикрини далиллашга етарли 
даражада аргументларни тўпламасдан, шошилиб хулоса чиқаришга 
интилишади ва бундай иродасизлигини объектнинг мураккаблиги 
билан оқлашга интилишади.
Аслида, объектнинг мураккаблиги, унинг параметрларининг 
хилма-хиллигида, ночизиқли ривожланиш йўналишида, сабаб-оқибат 
алоқадорлигининг мазкур объектда кўп тармоқлилиги ва мазкур 
кетма-кетлик 
занжирининг 
бир-бирига 
чамбарчас 
боғланиб 
кетганлигидан, ўзини-ўзи ташкиллаш механизмининг кутилмаган 
бифуркацион тебранишларда тўсатдан хаотик тарзда ишга 
тушишидан, биз учун тартибсиз ҳолатдан муайян тартибнинг 
вужудга келиши, жараѐнларнинг орқага қайтмаслиги каби хилма-хил 
ходисалар билан боғлиқ эканлигидадир. Бу жараѐнни синчиклаб 
ўрганиш мобайнида унинг ниҳоятда соддалигига, оддийлигига, 
зарурийлигига, 
қонунийлигига 
ишонч 
ҳосил 
қиламиз. 
Мураккабликни масалани ечишнинг мураккаблигига йўймаслик 
лозим.
Мураккаблик объектнинг ўзида, унинг ҳақиқатдан ҳам 
мураккаб системани ташкил этишида, яъни ҳақиқатдан ҳам унинг 
мураккаб тузилганлигида. Шунингдек, ҳар қандай содда объектда 
ҳам мураккаблик мужассамлашгандир. Бир даражада содда 
ҳисобланган система, иккинчи ички даражада, мазкур системанинг 
элементлари даражасида унинг мураккаблиги кўзга ташланиши 
мумкин. Масалан, атомнинг тузилиши содда бўлиши мумкин, лекин, 
атом ядросининг таркиби мураккабдир. Бу мураккабликнинг янги 
поғонаси. Синергетика мураккабликнинг янги-янги қирраларини 
очди. Хуллас, юзаки қараганда содда туюлган объект мураккаб ички 
тузилишга эга бўлиши мумкин.


Б.О.ТУРАЕВ, М.Х.ЭРГАШЕВА, Б.У.РАҲМОНОВ, З.О.МУМИНОВА, Ж.ОЧИЛОВ
Мураккаблик ўрганилгач, унинг соддалиги аниқланади. Демак, 
мураккаблик ҳам, соддалик ҳам нисбийдир. Бир ҳисоб системасида 
содда объект бошқа ҳисоб системасида мураккаб ва мураккаб объект 
бошқа ҳисоб системасида содда объект бўлиши мумкин. Энди 
мураккабликнинг табиати ҳақида фикр юритайлик.
Мураккаблик системанинг кўп тармоқли, сабаб-оқибат 
алоқадорликларининг бир-бирига чигал боғланиб кетганлигида. Кўп 
тармоқланган системада сабаб-оқибат кетма-кетлиги йўналишлари 
турли томонларга тармоқланиб, бир-бири билан туташиб кетади. 
Бунинг оқибатида турли сабаб-оқибат занжирлари ўзаро кесишиб, 
тасодифий ходисалар рўй бериш имконияти кучайиб кетади. Бундай 
тасодифий ходисаларнинг рўй беришини олдиндан айтиш қийин-
лашади.
Мураккабликни ўрганиб, унинг ички қонуниятларни тўғри 
аниқлаш асосида, мазкур объектнинг ҳақиқатда содда эканлигини 
исботлаш синергетиканинг асосий гносеологик вазифаларидан 
биридир. Бу иборани қисқароқ қилиб ифодаласак: синергетика 
мураккабликдаги 
соддаликни, 
соддаликнинг 
мураккаблигини 
аниқловчи 
фандир, 
дейишимиз 
мумкин. 
Мураккабликдаги 
соддаликни, хаосдаги тартибни, тасодифдаги заруриятни, ўтмишдаги 
келажакни аниқлаш синергетиканинг асосий вазифаларидандир. 
Қадимги юнон фалсафасида Анаксагор гомеомериялар ҳақида 
мулоҳаза юритиб, чеклиликдаги чексизликни, чексиз кичик объектда 
мужассамлашган чексиз катта объектларни ўрганувчи фалсафани 
илгари сурганида айнан шу синергетик ѐндашувни эслатувчи фикрни 
ўртага ташлаган эди. Бунга ўхшаш фикрларни инсоният тафаккури 
тараққиѐти тарихида кўплаб учратиш мумкин. Қадимги юнон 
афсоналаридаги оламнинг яратилишидаги хаосдан космоснинг 
вужудга келиши, қадимги Марказий Осиѐ халқларининг муқаддас 
китоби ―Авесто‖даги бетартибликнинг тартибга келишида эзгулик 
ғоясининг ўрни, эзгу ният, эзгу сўз ва эзгу амал бирлиги ҳақидаги 
фалсафий ғояларда ҳам мураккабликнинг табиати изоҳлангандир.
Хуллас, инсоният синергетик тафаккур услуби куртакларидан 
қадимдан фойдаланиб келади, гарчи бундай тафаккур тарзи 
синергетик тафаккур
деб аталмаган бўлсада. Синергетиканинг 
илдизида ўзини-ўзи ривожлантириш, мураккабликнинг замирини 
таҳлил этиш, тартибсизликдаги тартиботнинг моҳиятини, ночизиқли 
тафаккур тарзини, воқеликдаги мураккаб жараѐнларнинг орқага 
қайтмаслигини изоҳлаш, очиқ системадаги ташқаридан энергетик 



Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish