Recommended for printing at a meeting of the Academic Council of Samarkand State
University from "5" 09. 2017y. Protocol No.
1
ISBN 978-9943-381-39-1
© Тuraev B.О. end etc.
©«Navro`z» pub, 2017.
СИНЕРГЕТИКА: моҳияти, қонуниятлари ва амалиётда намоён бўлиши *2017
5
КИРИШ
Йигирманчи асрнинг охирига келиб синергетика тушунчаси
қарийиб барча фанлар доирасида кенг илмий истеъмолга кирди.
Синергетикага бағишланган йирик халқаро илмий симпозиумлар
ўтказилди, турли йўналишдаги илмий тадқиқотлар амалга оширалди
ва катта-катта монографиялар нашр этила бошлади. Кўплаб илмий ва
оммабоп китоблар, мақолалар босиб чиқарилди. Олимлар орасида
синергетика илмий билиш услубими, тадқиқот объектининг
ривожланиш ҳолатими ѐки янги умумилмий методологиями? – деган
масалалар бўйича қизғин мунозаралар ҳамон давом этмоқда.
Бу фикрларни илгари сурувчи олимларнинг ҳар бири ўз
концепциясини хилма-хил далиллар билан исботлашга уринар,
ўзиникидан бошқача концепцияларни танқид қилиб, камситишга
уринишади. Масалан, синергетикани ночизиқли мувозанатсиз
термодинамика соҳасида ѐки ҳалокатлар назарияси ва дифференциал
топология соҳасида қўлловчи мутахассис, унинг фалсафа ѐки
ижтимоий соҳада методология сифатида қўлланилишини тасаввур эта
олмас, синергетикани фақатгина мураккаб системани ўрганувчи фан
сифатида билувчи тарихчи, унинг мувозанатсиз назарий физикада
қўлланилишини ақлига сиғдира олмайди.
Аслида, синергетика барча фанларда қўлланилиши лозим
бўлган янгича умумфалсафий методологиядир. Бу борада диалектика
методологиясига бир ѐқлама ѐпишиб олган айрим файласуфлар
синергетика диалектикани инкор этувчи методологиями? – деган
хавотирда уни қабул қилмасликка зўр бериб уриндилар. Аслида
синергетик методология диалектикани инкор этмайди, балки уни
Б.О.ТУРАЕВ, М.Х.ЭРГАШЕВА, Б.У.РАҲМОНОВ, З.О.МУМИНОВА, Ж.ОЧИЛОВ
тўлдиради, диалектиканинг қамрови етмайдиган объектларни ҳам у
қамраб олади.
Биз ушбу китобда синергетика ҳақидаги асосий тушунчаларни
изоҳлаб беришни ва синергетик қонуниятларнинг мазмун-моҳияти
ҳақида кўпчиликка тушунарлироқ маълумотлар беришга қарор
қилдик.
Китоб етти қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи қисмида
синергетика, унинг моҳияти, қонуниятлари ва вужудга келишидаги
муаммолар ҳақидаги маълумотлар ҳамда асосий тушунчалари
изоҳлаб берилди. Китобнинг қолган қисмларида эса синергетиканинг
маънавий меросни ўрганишда, инсон моҳиятини англашдаги
фалсафий моҳияти, тарихий тараққиѐтда инсоннинг ўз-ўзини
такомиллаштиришининг
тараққиѐт
йўли,
инсон
маънавий
борлиғининг синергетик талқини ҳамда замонавий техноген
цивилизацияси
ривожланишида
синергетик
принцип
ва
қонуниятларнинг амал қилиши ҳақидаги ғоялар ўз аксини топган
бўлиб, мазкур монографияда синергетика фанини умумфалсафий
методология сифатида тушунтириб беришга ҳаракат қилинди.
Китобни тайѐрлашда юртимизнинг таниқли файласуф ва
табиатшунос олимлари ҳамда хорижий элларда нашр этилган
фундаментал китоблар, таниқли синергетик методологияга оид
қарашлар муаллифларининг қимматбаҳо фикрларига, интернет
сайтларида эълон қилинган илмий мақолаларга таяндик.
Китобни нашр этиш жараѐнида таниқли файласуф-олимлар,
табиатшунос ва жамиятшуносларнинг қимматли маслаҳатларини
олдик, уларнинг самимий маслаҳатларига биноан китоб матнини
янада пухтароқ қайта ишлаб чиқдик. Олимларнинг мазкур
монографияни такомиллаштириш йўлида берган ѐрдами учун уларга
ушбу асар муаллифларининг самимий миннатдорчилигини изҳор
қиламиз.
Монографияда воқеликка синергетик ѐндашув бугунги кунда
вужудга келмаганлиги, ота-боболаримиз онгида синергетик тафаккур
куртаклари қадимдан мавжуд бўлганлигини халқимизнинг қадимги
ѐзма манбаси ―Авесто‖ матнларида мужассамлашган фалсафий
ғоялар мисолида асосланди. Шунингдек, боболаримизнинг комил
инсон ҳақидаги ғояларида ҳам, инсоннинг ўз-ўзини ташкиллаши
ҳақидаги фалсафий ғоялар ифодаланганлиги ҳамда бу ғояларнинг
тараққиѐт механизми синергетик қонуниятлардаги системанинг
Do'stlaringiz bilan baham: |