Ц и Суо- л с ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


  Таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат идораси



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/90
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#183629
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   90
Bog'liq
Н С Файзуллаева Таълим иқтисодиёти ва менежменти 2020

2. 
Таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат идораси 
(ОЎМТВ), унинг ваколатига қуйидагилар киради:
- таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
- таълим ва бошқа муассасаларга методик раҳбарликни амалга 
ошириш ва раҳбарлик қилиш;
- давлат таълим стандартлари талаблари, таълим даражаси ва 
мутахассисларни касбий тайёрлаш сифатига бўлган талаблар 
бажарилишини таъминлаш;
- ўқув жараёнига ўқитишнинг илғор шаклларини янги педагогик 
технологиялар ва ўқитишнинг информацион воситаларини жорий 
этиш;
- ўқув ва ўқув-методик адабиётлар яратиш ва нашр этишни 
ташкил этиш;
таълим 
олаётганларнинг 
якуний давлат 
аттестацияси 
тўғрисидаги ва таълим муассасасидаги экстернет тўгрисидаги 
низомларни ишлаб чиқиш;
89


- педагог ходимлар тайёрлаш, малакасини опшриш ва қайта 
тайёрлашни ташкил этиш;
- Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат олий 
таълим муассасасига ректор тайинлаш тўғрисида таклиф киритиш;
- қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатлар.
Олий таълим соҳасидаги бошқарув билан шуғулланувчи 
шахсларга юксак даражадаги маъсулиятлилик, ваколатлилик 
ҳамда тартиб, маъмурий қоидаларни ички ва ташқи воситалар 
ёрдамида мунтазам самарали баҳолаш қобилияти хос бўлиши 
лозим.
3. 
О лий таьл и м муассасалари. Давлат ОТМ бевосита 
Узбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан 
тайинланадиган 
ректор 
томонидан 
бошқарилади. 
Давлатга 
алоқадорсиз ОТМда ректор таъсисчи (мулк эгаси) томонидан 
тайинланади.
Ректор “Олий таълим тўғрисида”ги Низомга мувофиқ таълим 
муассасасининг иш натижалари учун маъсулдир. У Ўзбекистон 
Республикаси 
қонунчилигига 
мувофиқ 
таълим 
муассасаси 
номидан фаолият кўрсатади, барча идоралар, муассасалар ва 
корхоналар билан уни намоён этади, мулкни тасарруф этади, 
шартномалар 
тузади, 
ишончнома 
беради, 
банкда 
таълим 
муассасанинг ҳисоб рақамини очади, кредитларни тақсим қилувчи 
ҳисобланади.
Олий ўқув юрти лицензияга мувофиқ олий касб-ҳунар 
таълиии дастурларини амалга оширувчи юридик шахсдир. У 
одатда турли хил фанлар, 
чунончи: 
иқтисодий, 
юридик.
социологик, педагогик ва бошқа фанпарнинг ўрганиш объекти 
ҳисобланади.
Олий таълим тизими:
- давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим ва касб-ҳунар 
дастурларини амалга оширувчи олий таълим муассасаларидан;
- олий таълимни ривожлантириш учун зарур бўлган тадқиқот 
ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасалардан;
- давлат таълимни бошқариш органларидан таркиб топади.
Олий таълим икки босқич: бакалавриат ва магистратурага эга.
90


Олий ўқув юртининг ижтимоий масъулияти у жамиятнинг 
ривожланишига қўшувчи ҳиссада намоён бўлади ва мамлакат ёки 
ўзи жойлашган минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, 
энг долзарб ижтимоий муаммоларни ечиш, аҳолининг хдёт учун 
муҳим ижтимоий эҳтиёжларини қондириш учун жавобгарликни 
давлат билан баҳам кўришни назарда тутади.
Олий ўкув юртининг ижтимоий масъул институт сифатидаги 
ролини тушуниш учун у ўзининг жамиятдаги ўрнига кўра 
бажарувчи функцияларни кўриб чиқиш ўринли бўлади:
1) ижтимоий интеллектни ўстириш - инсонга хизмат 
кўрсатиш ва унинг эркин ривожланишига қаратилган таълим 
хизматларини жамиятга кўрсатиш;
2) юқори малакали кадрлар - жамият элитасини таълим 
тизимининг ривожланиши, шунингдек мамлакатнинг илмий- 
техникавий ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёти омили сифатида 
тайёрлаш;
3) меҳнат бозорини шакллантириш - олий ўқ>тв юртида 
яратиладиган янги билимлар меҳнат бозорига тўгридан-тўғри 
таъсир кўрсатади, хусусан у ёки бу касбий кўникмалар аҳамиятига 
қайта баҳо беришга мажбур қилади, меҳнат ресурсларига 
кўйиладиган талабларни ўзгартиради;
4) маданият ҳамда хулқ-атвор меъёрларини ривожлантириш;
5) ижтимоий муносабатларни барқарорлаштириш - олий ўқув 
юрти манфаатдор тарафлар ва ижтимоий муҳит вакиллари билан 
ўзаро муносабатларнинг фаол иштирокчиси ҳисобланади.
Шундай қилиб, олий ўқув юрти ижтимоий ривожланишда -
аҳоли маълумот даражасини ошириш ва комил инсонни 
тарбиялашда алоҳида ўрин тутади.

Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish