бошқа мақсади бор эди. Шунга қарамасдан, квакерлар ҳокимият ишига ара-
лашишни тақиқлашганди. Р. Никсон ФҚБ айғоқчиси бўлишни жуда-жуда хоҳ-
ларди, аммо бошқарма бошлиғининг Рузвелт билан муносабати яхши эмасди.
Унинг ходимлари олий ўқув юртларидан доимий равишда ёш йигитларни
қидириб юришарди. Никсоннинг бу ташкилотга аъзо бўлиш учун берган ариза-
сига рад жавоби берилди. Ташкилот бошлиғи Гувер сектантларга ишонмасди.
Шундан сўнг коллеж битирувчиси Ричард ФҚБни ёмон кўриб қолди.
Махсус хизматга кириш фикридан қайтган Р.Никсон
юридик билим юрти
бакалаврианти Виттер шаҳридаги адвокатлик корхонасига ишга жойлашди.
Ана шу ерда у бўлғуси хотини билан танишди. Патриция Риан маҳаллий
мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаш билан бирга ҳаваскорлар театрида роль
ўйнарди. Бу ўқитувчи ўқувчиларда оғир-вазмин, мулойим сўзловчи, талабчан,
сариқ сочли қиз сифатида таассурот қолдирганди. Ричард уни саҳнада кўрибоқ
севиб қолди. У бундан руҳланиб, ўзига кичкина ролни ҳам сўраб олди. Ричард
кейинчалик бу ҳақда шундай эслаганди:
“Назаримда, гўёки шаҳарда ҳаммани
танийман. Кўз олдимда бирданига чиройли, олтинранг сочли, қалби қайноқ аёл
гавдаланди. Мен шу пайтгача бундай аёлни учратмагандим. Ундан нигоҳимни
узолмадим”.
Ўша куни у қизга учрашув таклиф қилди.
“Мен жуда бандман”,
жавоб
берди қиз.
“Ундай демагин, мен барибир сенга уйланаман”,
деди Ричард. Бунга
эса Патриция индамади. Қиз бундай безбет йигитдан қутулиш йўлларини из-
лади. Аммо Р. Никсон қатъиятли экан, ўз сўзида туриб олди. Уларнинг севгиси
икки йилга чўзилди. Адвокат қиз олдида келажак режаларини чиройли қилиб
тасвирлаб берди. Ниҳоят, қизни кўндирди.
Ажойиб кунларнинг бирида
Патриция дугонасига шундай деди:
“Қачон бўлмасин у президент бўлади”.
1941
йили 21 июнда уларнинг тўйи бўлиб ўтди. Бир томонда квакерлар черкови
уларни никоҳини ўқиётган бўлса, дунёнинг бошқа бир буржида Иккинчи жаҳон
уруши бомбалари портлаётганди.
169
Никоҳ саёҳати жуда камтарона ўтказилди. Ёш келин-куёвлар автомобилда
чўнтакларида икки юз доллар билан Мехикога йўл олишди. Саёҳат тугагач,
эр-хотин иш излаб кетишди. Вашингтонлик квакерлар юристни ишга жойла-
шишга кўмаклашишди. Бу эса уни қаноатлантирмади. У шаҳар
марказига
Республикачилар партияси офисига борди. Кейинроқ унинг барча йиғилишла-
рида иштирок этди. Яхши нотиқлик таланти бўлишига қарамай, ёш раҳбар
ўзини етарли даражада кўрсата олмади.
Японларни Тинч океан денгизидаги АҚШ флоти базаси ҳужуми
америкаликларни танг аҳволга солиб қўйди. Ватанпарварлик туйғулари
Американи эгаллаб олди. Ўз тақдирини сиёсат билан боғламоқчи бўлганлар,
ҳарбий кийимни кийишди. Ричард Никсон кўнгилли равишда чақирув пункти-
га борди. Тўғри, у анкетада квакерга эьтиқод қилишини ёзмаганди. Р. Никсон
фронт ортида ишга жойлашди, уруш охирларида эса транспорт қисмида
бошлиқ ёрдамчиси вазифасида уйига қайтди. Уруш сўнггида
Ричард бир
ўйинда ўн минг доллар (ҳозирги икки юз минг доллар) ютиб олди. Вашингтонга
тўлишиб, нотиқликни янада мукаммал эгаллаб қайтган йигит тез орада
Республикачилар партияси назарига тушди. Никсон Конгрессда фақатгина
қатнашибгина қолмай, сайловлар жараёнида ҳам иштирок эта бошлади.
Патриция Никсонни эса ҳеч қандай сиёсат қизиқтирмасди. У оилада иккита
шарт қўйди: сиёсатга на ўзи ва на фарзандлари аралашмасликлари керак эди.
Бўлғуси президент бу шартга унчалик рози бўлмади. Сайловлар арафасида у
хотинини варақалар ва сайловолди компанияларидаги сўзларни ёзишга ундади.
Никсон ўз сайловолди компанияларини жуда қўпол равишда олиб борди. Бу эса
кейинчалик унинг обрўсига путур етказди.
Ричард Никсон 1950 йили сенаторликка ҳаракат қилди. Ўзининг
сайловолди компаниясини рақиби демократ Элен Дугласга қаратди. Унга
телевидение роликларига тарихда биринчи маротаба сиёсий
рекламани
жойлаштиришга рухсат беришди. Ричард, хотини ва қизлари − Жулия ҳамда
170
Трисиялар бир-бирини қучоқлаган ҳолда
Do'stlaringiz bilan baham: