МУСИҚА УЧРАШТИРГАН ҚАЛБЛАР
Графиня қаршисида турган ўн етти ёшлардаги, қотмадан келган
камтарона кийинган, аммо шу кунларда бутун Париж аслзодалари ноёб қо-
110
билиятли бастакор, пианиночи дея алқаётган йигитга яна бир бор синовчан
тикилди, сўнг кумуш қўнғироқчасини қоқди. Хонага кириб келган хизмат-
корга қизини чақиришни буюрди. Эшик очилиб, хонага яноғида кулдиргичи
бор, нафис қоматли, болаларча беғубор кўзлари чарақлаб боққан қиз кириб
келди.
−Бу ўша!
Ференцнинг хаёлидан шу фикр ўтди. У йигитлик қони жўш ура бошлаган
кейинги йилларда ўз орзуидаги қиз тимсолини хаёлида шакллантирган, у
худди тонг юлдузи каби нафис, кўркам, нигоҳлари масъума бўлишини орзу
қилган эди. Ўз хаёлидагидек гўзал унинг рўпарасида пайдо бўлгач, у
тақдирнинг бу илтифотидан лол қолди.
Каролина Ференцдан мусиқадан сабоқ ола бошлади. Йигит ҳар сафар
машғулотларга қизғин тараддуд кўрар, ҳар гал қизга нимадир ўргатишга
интиларди. Ўша даврдаги русумга кўра бойвучча қизга дарс бериш вақтида
унинг онаси ҳам машғулотда қатнашар, устоз ва шогирд муносабатларини
назорат қилиб борарди. Кунлар ўтган сайин қизи ва Ференц ўртасида
муҳаббат пайдо бўлаётганини сезган графиня хурсанд бўлди. У оғир
хасталикка чалингач ўлими олдидан Каролина ва Ференц Лист ўртасидаги
муҳаббатга қаршилик қилмаслик тўғрисида эрининг ваъдасини олди.
Қиз ва йигитнинг ишқий муносабатлари борган сари мустаҳкамланарди.
Каролина энди унга мусиқа ўқитувчиси сифатидагина эмас, балки дунёдаги
яккаю ёлғиз ишонган кишиси − маҳбуби сифатида муносабатда бўларди.
Улар бир-бирларига узук тақдим этишди. Унга “Орзиқиб кутмоқдаман”
сўзлари битилган эди.
Энди икки ёш доимо бирга, севишганлар учун вақт жуда тез ўтар, висолга
ҳеч тўйишмас, Ференц фақат ярим тундагина қасрни тарк этарди.
111
Вазиргина эмас, тадбиркор ҳам бўлган граф Сен-Крикнинг бойлиги жуда
кўп, аммо уни янада кўпайтириш ташвишида эди. Бунга эришишнинг осон
йўлларидан бири гўзал қизини бойроқ одамга турмушга узатиш деб
ўйларди. У де Артико исмли кекса графни биларди. Граф уч йил муқаддам
Каролинани кўриб ёқтириб қолган, Сен-Крик ҳам қизини кекса бўлса-да, бой
бадавлат де Артикога узатишдан манфаатдор эди. Шу туфайли у Ференцни
ҳузурига чорлаб, Каролина ўқишни битиргани, энди унинг хизматига
муҳтож эмаслигини билдирди. Гап орасида Каролина тез орада турмушга
чиқишини ҳам айтиб ўтди. Бу шум хабардан Ференц ҳушини йўқотиб қўйди.
Каролина билан учрашмоқчи эканлигини билдирганда, граф унга кинояли
тикилиб:
− Бугун тунда у қишлоққа кўчиб кетди, − деди.
− Ахир бир-биримизни севамиз-ку? − тили танглайига ёпишиб қолгандай
зўрға пичирлади Ференц.
− Сиз ҳали ёш боласиз, − жавоб берди граф. − Биз қуйи табақа
одамларининг иқтидорини қадрлаймиз. Марҳума хотиним сизни беҳад
ҳурмат қиларди. Аммо сиз бизнинг тенгимиз эмассиз.
Ференц Лист муваффақиятсиз севгидан сўнг анча қийналди. Черковга
бориб, роҳиб бўлишга ҳам қарор қилди. Ференц тушкун кайфиятда юрган
бир вақтда матбуотда ёш бўлса-да, ноёб қобилияти билан бутун Парижни
забт этган навқирон Ф. Лист вафот этгани ҳақида таъзия босилди. Душ-
маннинг қилган бу найранги аксинча унинг ҳаётга муҳаббатини оширди.
Ференц дўстлари, устозларининг ёрдами ва кўмагида ижодга қайтди...
У ҳар доим Каролинани соғинар, аммо ундан бирорта ҳам хабар йўқ эди.
Кунларнинг бирида Ференц баҳона ишлатиб, Каролина яшаган қасрга
кирди. У билан бирга юрган йўллар, мусиқа дарси ўтган хоналарида узоқ
ивирсиб юрди.
112
Орадан бир неча йиллар ўтиб Ференц Лист буюк бастакор сифатида
дунёга танилди. Гўзал қиз Мари д`Агуни ёқтириб, унга уйланди. Фарзандлар
кўрди. Лола Мантез исмли аёл билан эҳтиросли кунлар ва ойларни ўтказди...
Аммо у ҳеч қачон Каролинани − биринчи, аммо бахтсизлик билан
якунланган муҳаббати, маҳбубасини унутмади. Ўзи яратган асарларининг
барчасини унга бағишлади.
Ҳаёт, машҳурлик Ференц Листга жуда кўп гўзалларни туҳфа этди. Лекин
уларнинг ҳеч қайсиси унинг назарида Каролина каби беқиёс гўзалликка,
ўзликдан кечиб севишга арзимас, арзий олмасди.
Do'stlaringiz bilan baham: |