БАХТСИЗЛИККА АЛИШИЛГАН ҚАЛБ
Ўзининг ишқий саргузаштлари билан хорижда жуда яхши таниш бўлган
граф Габриэл Мирабо 1749 йилда туғилган. Турмушининг носозликлари графни
ҳар хил одамлар, турли давралар билан тўқнашишга мажбур қилади. У ҳаётда
ўз ўрнини топишга интилиб яшайди ва доим ёлғиз унгагина аталган сирли
севгилисини топишга умидвор юради. Графнинг атрофида қанчадан-қанча
ҳурлиқолар бўлмаган дейсиз. Унинг изларини кўзга суртишга тайёр хонимлар
Мирабонинг бир оғиз ширин сўзига интиқликда яшаганлар. Аммо граф Габ-
риэл минглаб гўзаллар орасидан ўз маъсумасини қидиради. Топганида эса ...
Топганида граф аллақачон уйланиб бўлган, кўнгил берган севиклиси
Софиянинг ҳам эри бор эди. Бир томонда оила, бир томонда севги. София ҳам
кўнглининг тожу сарварини Габриэлда кўрганди. Сабаби, 16 ёшга тўлиб
улгурмасдан гўзал қизни ота-онаси 70 ёшли қарияга турмушга узатишади. Бу
тенгсиз никоҳ Софиянинг очилиб улгурмаган орзулари устига қора кўланка
солиб турарди. Муҳаббат барча гап-сўзларни, миш-мишларни енгди. Граф
Габриэл Мирабо ва София Монье Голландияга қочиб кетишади. Аммо бало-
офатлар уларни ҳар қадамда синовдан ўтказар, севишганларнинг мўъжазгина
бахтларини қийноқларга соларди. Ниҳоят уларни ҳибсга олишди. Графни уч
ярим йил муддатга Венсен қалъасига қамаб қўйишди. София эса кўзи ёриган-
101
дан сўнг, монастирга йўл олди. Айрилиқдаги йиллар бошланди. Севишганлар
фақат мактублар ёрдамида дийдорлашишар ва бир куни келажак дориломон
кунларга умид қилиб яшашарди. Мактубларни эса полиция бошлиғи Ленуар
ташиб турган. Сиртдан баджаҳл, дийдаси қаттиқ кўринган бу бошлиқ, асли
ушбу ошиқ-маъшуқлар изтиробига шерик, шоирсифат бир одам эди. Муддат
тугаб, граф тутқунликдан озод бўлади. Аммо севишганларга бирга бўлиш
насиб этмаган экан. София қайта турмушга чиқади. Аввалги муҳаббати қалбини
буткул банд этган, энди унга иккинчи бир киши кириши мушкуллигини
англаган София сўнгги йўлни танлайди. 1789 йил у ўз жонига қасд қилади.
Мирабо ўз севгилисини яна узоқ-узоқлардан излайди. Афсуски, унинг
интилгани аллақачон кўкга парвоз қилганди. Мирабонинг қамоқхонадан ёрига
ёзган мактублари эса то ҳануз қўлма-қўл. Улардан эҳтиросли илоҳий ишқнинг
иси келади. Уларда ёшлик, шижоат ва сеҳр бор.
* * *
Ла-Брюйер: “Инсон севган кишилари орасидагина ўзида қониқиш ҳис
қилади. Яқинларимиз билан суҳбат қурамизми, йўқми улар тўғрисида
ўйлаймизми ёки ўзга ишлар хусусида − буларнинг бари муҳим эмас. Муҳими,
севганларинг ёнида бўлиш!”
Нақадар тўғри бу гаплар, дўстим! Ва биз бунга кўникиб ҳам тўғри
қилганмиз. Афсус ... мана уч ой бўлдики сендан йироқдаман, уч ойдирки сен
меники эмассан ва менинг оддийгина бахтим бахтсизликка алишилган. Шун-
дай бўлса-да, тонгда туриб сени излайман, ўзимнинг ярмимни − бу ҳақиқат.
Кунига йигирма марта ўз-ўзимдан сени қайдалигингни сўрайман. Тунда уйқуга
кетишим олдидан сен учун ҳам тўшакдан жой қолдираман. Деворга қапишиб
олиб, сенга жой ажратаман. Ҳаракатларим беихтиёр, ўз-ўзидан содир бўла-
ди. Чунки мен шунга кўникканман. Одамзот бахтга тез кўникиб кетар экан.
Афсус! Уни фақат йўқотгандагина тушуниб етар экансан. Бир-биримизга
102
нақадар кераклигимизни ҳам ажралишганимиздан сўнггина англаб етдик,
тўғрими? Кўз ёшларимизнинг манбаи тугаб битмаган, қадрли Софиям.
Қалбларимизда муҳаббат мангу, шунинг учун ҳам кўз ёшларимиз абадий. Буюк
айрилиқ, ғаму кулфатни кучли ирода ва ақл билан енгиб бўлади дейишади.
Майли, деяверишсин. Бу гапларни ожиз ва беўйларгина айтади. Ҳеч қачон
ўрганиб бўлмайдиган, ўрни тўлмайдиган айрилиқлар бор. Бахт муҳаббатда
топилмаса, уни ҳижронда топишади. Сени ҳеч ким менчалик севмайди.
Юрагимда шунчалар куч-қувват борки, у бирор-бир ўзгада йўқ. Ва ҳеч бир
ошиқ менчалик маъшуқаси олдида қарздор эмас.
Мен жуда кўп аёлларни билганман, анча-мунчасига ошиқ ҳам бўлганман.
Лекин... лекин сен ҳуркак оҳу сингари тажрибасиз эдинг. Шунинг билан мени
ром этганмисан, билолмадим”.
Менинг ёлғиз, менинг севимли ёрим! Сенинг мактубларингни кўз ёшларим
билан ювдим, ўпичларим билан алқадим. Менинг Софиям, ўзинг, соғлиғинг ҳа-
қида бир оғиз гапирмабсан! Дардларинг ичида мактуб битибсан. Аҳволинг
қалай, жоним? Ўзимни қўярга жой топа олмаяпман, София. Бундай
хушхабардан сўнг ҳуснихатим ҳам ўзгариб кетди. Моҳим, мендан ранжима.
Жоним, азизам, сен − онасан! Боламиз сенинг ғам-қайғуларингни аритсин.
Ота − нақадар таъсирли жаранглайди бу сўз-а! Сен руҳий тинчликка
муҳтожсан, жоним. Илтимос ўзингни авайла, эҳтиёт қил, ўзингни бахтли кун-
лар учун асра. Қизимнинг қиёфасини менга ўхшашини ёзибсан, лекин унинг
қалби сеникидай бўлсин. Узун мактуб битиб сени толиқтиргим, келмаяпти.
Бунга имконият ҳам йўқ. Сенинг соғлиғингдан, юрагингдан ташвишдаман.
Сенга тиз чўкиб илтимос қиламан София, ўзингни асра! Соғ бўл! Алвидо ме-
нинг қувончим, алвидо, менинг ҳаётим!”
103
Do'stlaringiz bilan baham: |