МУҲАББАТ УЧБУРЧАГИ
Одам бор экан, севган-севилган. Кўнгил бор экан, куйган. Одамлари бир-
бирига зор дунё бу. Бас шундай экан, “муҳаббат учбурчаги” ҳам такрор-
такрор тақдирларни синовидан ўтказаверади. Ўз санъатини намоён
қилаверди.”Мен уни севаман, у эса уни, анави эса... мени севади” қабилида.
Европалик адабиёт ихлосмандлари Стал хоним тахаллуси билан чиройли ва
таъсирчан асарлар битган аёлни яхши танишади.
Стал хоним умри давомида муҳаббат туйғуларини пок-омон сақлаб ўтган ва
умри давомида фақат бир одамни севган. Аслзодалардан бўлган таг-тугли
хонадоннинг қизи ёшлигидан дунёга тийрак кўз билан қарашга ўрганади. Стал
хоним 1766 йил Неккер исмли барон хонадонида туғилган бўлса-да, оддий
одамлар турмушидан бохабар, энг муҳими меҳрибон эди. Иқтидорли ёзувчи аёл
98
Бенжамен Констан исмли кишига кўнгил беради. У билан ғойибдан сирлашар,
бир неча лаҳзалик учрашувларда эса айтмоқчи бўлган барча дардларини
ширингина табассуми ортига яширар эди. Балки шунинг учундир, Стал хоним
қаламига мансуб “Корина” романи эҳтиросли муҳаббат ва ҳижрон ҳақида.
Стал хоним 51 ёшида оламдан ўтган. Умрининг сўнгги дақиқаларигача
Бенжамен Констанни севган, унга бўлган ихлосини йўқотмаган. Бенжамен
Констан эса... Стал хонимнинг муҳаббатини билса ҳам унга бирор оғиз бу
мавзуда гапирмаса ҳам, бошқа бир аёлнинг ишқида ўртаниб юрган.
Икки оғиз сўз Бенжамен Констан ҳақида. 1767 йилда туғилган Бенжамен
сиёсий арбоб сифатида ном қозонган. У узоқ йиллар давомида Стал хоним
билан дўстона алоқада бўлади. Лекин умрининг сўнгги ўн йилида Рекамье
исмли аёлга бўлган муҳаббати туфайли унга қатор ишқий мактублар битган.
Хуллас, Стал хоним ҳаётининг сўнгги кунларида ҳам Бенжамен хотираси би-
лан яшади. Бенжамен Констан эса қўл етмас муҳаббати − Рекамье ишқида сар-
ғайди.
“Мен кимга зор, кимдир, қайдадир менга интизор”
деганлари шу бўлса
керак-да?!
Стал хонимнинг Бенжамен Констанга мактуби.
“1813 йилнинг ноябрь ойи.
Лондон.
Йўқ, ростдан ҳам мен сизни унута олмайман. Дардимни, ғам-ғуссаларимни
кўнгилхушликлар ила унутишим мумкин эди. Аммо ҳар гал ёлғиз қолсам, у
қалбимда яна бош кўтаради. Абадий топталган бахт! Агар сиз бир умр дўст-
ликни қўлидан бой бермайдиган садоқатли бир одам бўлганингизда эди, мен энг
бахтиёр одам бўлиб жон берардим. Аммо афсус, бундай шарафга арзимайман.
Сиз билан бир дақиқагина кўришганимда эди, барча туйғуларим каби сўнган
ишончим қайта тирилармиди? Агар сиз менинг олдимга келишга қодир бўлма-
сангиз, ўзим ёнингизга борар эдим. Мен бунга қодирман... Шлегел орқали
юборган хатингизни олдим. Уни вазирларга бериб қўйганман.
Ушбу мактуб ҳам
99
сизнинг қўлингиз теккан барча нарса сингари гўзал ва ажойиб эди. Бу каби
услуб бирор кишида яна учрашига шубҳа қиламан. Сиз каби ҳеч ким ўз фикрини
дадил ва аниқ ёза олмайди. Сизнинг мартабангиз улуғ бўларди, агар ўзингизга ва
атрофдагиларингизга садоқатингиз йўқолмаганида.
... Сиз билан учрашгандан сўнг, Грецияга отланаман. “Ричард” номли
шеърим эса мендан мерос қолади. Бенжамен, сиз мендан ҳаётни тортиб
олдингиз! Сўнгги ўн йил давомида бирор кун йўқ эдики, сиз ҳақингизда ўйлама-
сам, юрагим сиз дея урмаса. Мен қанчалар севар эдим. Келинг, шу гапларни қў-
яйлик − бу жуда оғир мен учун. Аммо ҳеч қачон сизни кечирмайман ва ҳеч қачон
унутмайман...
Ҳаёт тупроғидан қаср қуриш машаққатли меҳнат. Фақат дардгина содиқ,
вафоли. Менга мактуб битинг”.
Бенжаменнинг Рекамьега мактуби:
“1814 йил, 3 сентябрь.
Эрта оқшом, эрта оқшом. Бу кеча мен учун нимадир асли? У тонгги соат
бешдан бошланади билсанг. Эрта менинг бугунимдир. Яратганга шукрки, кеча
ўтиб кетган. Шундай қилиб, сизнинг эшигингиз тагида соат 9 00. даноқ туриб
оламан. Менга сизни йўқ деб айтишади. Соат 10-11 лар оралиғида ҳам сизни
излаб бораман. Яна “йўқ” дейишса-чи?
Ҳали туйишим мумкин бўлган ғам-ташвишларни сезиб, куйиниб юрибман.
Ишончим комилки, сиз менга ишонмайсиз. Чунки мени яхши билмайсиз.
Қалбимда сирли бир тор мавжуд. Унга тегиб кетсангизгина, асл қиёфамни
билиб оласиз. Балки ҳали ҳам кеч бўлмагандир?
Ўз хаёлларимга эрк бермасликни истасамда, сиз ҳақингизда ва фақат сиз
ҳақингизда ўйлашдан толмаяпман. Шу икки кун мобайнида сиздан бўлак ҳеч
нарсани кўрганим йўқ. Сизнинг сеҳрингиз буткул қамал қилди мени шундан
қўрққандим. Сизга мактуб бита туриб, ҳаво етишмай қоляпти. Эҳтиёт бў-
линг, мени буткул бахтиқаро қилиб қўйишингиз мумкин. Сиёсат, жамият − ба-
100
ри сароб бўлди. Балки сиз мени ақлан заифлашган дея ўйларсиз. Аммо ҳар сония
қаршимда нигоҳингизни кўряпман, ўз-ўзимга сизнинг сўзларингизни так-
рорлайман. Тангрим! Нақадар қаҳрингиз қаттиқ-а! Шунчалар дард чекканим
етар ахир! Аммо, севмоқ-куймоқ дегани. Севмоқ-яшамоқ ҳам демак. Мен эса
анчагача яшамаган эдим. Балки бу каби ҳеч қачон яшамагандирман. Яна бир
бор оқшом учрашгунча!”
Do'stlaringiz bilan baham: |