Буюк Дедактика


Зеҳни ҳар хил бўлган болаларни бир хил санъат ва усул билан ўқитиш мумкинлиги тўрт йўл билан исботланади



Download 3,7 Mb.
bet71/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

Зеҳни ҳар хил бўлган болаларни бир хил санъат ва усул билан ўқитиш мумкинлиги тўрт йўл билан исботланади. 26. Кобилияти ҳар хил бўлган барча ёшларни бир хил усул билан ўқитиш ва тарбиялаш мумкинлигини қуйдаги тўрт нарса кўрсатиб турибди.
27. Биринчидан, донолик ахлоқ ва тақводорлик ҳамма бирдек ўрганиши керак.
28. Иккинчидан, кишилар қобилияти жихатидан бир-биридан қанчалик фарқ қилмасин, ҳаммасининг инсоний табиати хам, органлари ҳам бир хилдир.
29. Учинчидан, болалар қобилиятидаги бу фарқлар гавдасида намлик ёки қуруқлик иссиқлик ёки совуқликнинг кўпайиши касаллик аломати эканлиги сингари) табиий гармониянинг бўзилиши ёки ундаги мавжуд бирор камчиликнинг оқибатидир. Масалан, зехннинг ўткирлиги нимага боғлиқ? Инсон миясидан сезги органлари орқали хаддан ташқари тез тарқалаётган ва дахлдор нарсаларни дарҳол қамраб олаётган рухнинг нозиклиги ва харакатчанлигига боғлик1. Агар ақл бу тезликни маълум даражада камайтирмаса, руҳ тарқалиб кетади, мия эса ё заифлашиб, ёки фахмламайдиган бўлиб колади, шунинг учун ҳам ақли тез ўсган кишилар кўпинча ё бевақт вафот этади, ёки эса паст бўлиб қолади. Аксинча, зехни пастлик нима, миядаги руҳ­нинг тез идрок қилмаслиги, хираланиб қолганлиги эмасмикин? Тез-тез ҳаракат қилиб тўғилса, рухнинг хиралиги тарқаб, ёриша бошлайди. Дағаллик ва ўжарлик нимадан иборат, қалбнинг қўнимсизлик натижасида муомалага кўнмаслиги эмасмикан? Шунинг учун уни интизомга ўргатиб, юмшатиш керак Бўшанглик нима? Қалбнинг ҳаддан ташқари юмшоқлигидир. Киши танасидаги касалликни даволашга ёрдам бериладиган дори баданда (қарама-қаршиликни) кучайтириб юбормайди, балки қарама-қаршиликни камайтиришга ёрдам беради, яъни бирор органда бир модданинг етишмаслиги иккинчи бир органда ўша модданинг камайиб кетишига йўл қўймайди, худди шунга ўхшаш киши рухида бирор камчилик бўлса, буни тузатишнинг энг тўғри воситаси унинг қобилиятидаги етишмовчилик ва ошиқча нарсаларга чек қўйиб, гармония ва мувофиқликка эришишдир. Шунинг учун хам биз тавсия этаётган усул кўпчиликни ташкил этган қобилияти ўртача болаларни назарда тутади ва зехни ўткир болаларнинг барвақт толиқиб қолишига йўл қўймайди, бўшанг талабаларни эса рағбатлантириш, жадаллаштиришга имкон беради.
30. Ниҳоят, боланинг қобилиятида юқоридаги камчиликлар борлиги сезилгач, ўз вақтида уларни тугатиш чорасини куриш лозим. Худди жангдагидек жанг тўғри тартиб билан уюштирилаётган экан, янгидан келганлар эски тажрибали солдатлар билан, кучсизлар кучлироқлари билан, бўшангроқлари чаққон, эпчиллари билан, аралаштириб қўйилади ва хамма киши бир тан, бир жон бўлиб ягона байроқ остида жанг қилади, ягона буйруққа итоат этади, ғалабага эришилгач, хар ким истаганича ва имкони борича, душманни таъқиб этиб, кўтарганнча ўлжа олади. Шунга ўхшаш илм олиш масаласида ҳам секин ўзлаштирадиганлар тезроқ билиб оладиган ўқувчилар билан, зеҳни пастроқлари зехни ўткирроқлари билан, ўжар болалар гапга қулоқ соладиганлари билан аралаштириб, хаммалари ўрганиб олгунча бир хил қоида ва мисоллар билан ўқитилиши ло­зим. Мактабни битириб чиққач эса хар ким қурби етганча илм-фанни эгаллаши мумкин.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish