АННОТАЦИЯ
Ушбу диссертация ишида Ўзбекистондаги бензин ва унинг фракцияларини
физик-кимёвий
хоссаларини,
гуруҳий
ва
индивидуал
таркибини,
адсорсорбентларнинг турли сорбатлар бўйича суюқ фазада динамик
сиғимини аниқлашга имкон берувчи классик ва замонавий хамда нефт
маҳсулотларининг ГОСТ ларига мос келувчи тадқиқот усулларидан
фойдаланилди. Биринчи марта маҳаллий нефтегазоконденсат хом ашёсидан
олинган АИ-80 русумли бензинни адсорбцион деароматлаш ва
депарафинлаш усуллари орқали Европа спецификациялари Евро-4 ва Евро-5
талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош маҳсулот олиш
мумкинлиги кўрсатилди. Аренлар ва н-алканларни моно- ва полифазали
сорбентларга ютилиш термодинамик параметрлари ўрганилиб, тегишли
номограммалар тузилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |