«buxgalteriya hisobi va audit» kafedrasi «buxgalteriya hisobi»


ЛИФО усули – ўсиб бораётган инфляция шароитида вақт бўйича охирги сотиб олинган материаллар қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобни юритиш; ФИФО усули



Download 2,81 Mb.
bet117/139
Sana21.02.2022
Hajmi2,81 Mb.
#6306
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   139
ЛИФО усули – ўсиб бораётган инфляция шароитида вақт бўйича охирги сотиб олинган материаллар қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобни юритиш;
ФИФО усули – камайиб бораётган инфляция шароитида вақт бўйича биринчи сотиб олинган материаллар қиймати бўйича ҳисобни олиб бориш.
АВЕКО усули - ўртача қиймат бўйича ҳисобни олиб бориш.
Ишлаб чиқаришга сарфланган асосий материаллар ва сотиб олинган тайёр маҳсулотларни бошланғич ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш фақат таннархга тўғридан-тўғри ўтказиладиган материаллар бўйича бўлиши мумкин. Агар корхонада бир хил материалдан бир вақтнинг ўзида бир неча хил маҳсулот ишлаб чиқарилса, у ҳолда таннархни аниқлашда материаллар сарфи калькуляция объектлари ўртасида бирон-бир кўрсаткичга мутаносиб равишда тақсимланади. Саноатнинг баъзи бир тармоқларида (машинасозлик, кимғ, енгил саноат ва бошқ.) тақсимлашнинг кенг қўлланиладиган усулларидан бири ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқий сонига нисбатан қайта ҳисобланган материалларнинг меъёрдаги сарфида мутаносиб равишда тақсимлашдир.
Моддий харажатлар таннархга ўтказилаётганда аввал улар бўйича харажатлар пайдо бўлиш жойларида ҳисобга олинади, кейин таннархга ўтказилади. Ишлаб чиқаришга ишлаб чиқариш заҳиралари сарфланганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т Ишлаб чиқариш харажатлари счётлари
К-т Ишлаб чиқариш заҳиралари счётлари.
7. Меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича харажатлар ҳисоби
Ишлаб чиқариш характеридаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибига «Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ қуйидагилар киради:

  1. Корхонада қўлланиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва окладлар асосида ҳақиқатан бажарилган иш учун ҳисобланган ишлаб чиқариш характеридаги иш ҳақи, қуйидагилар қўшилган ҳолда:

а) оғир табиий иқлим жойларда узоқ муддат узилишсиз иш стажига эга бўлганлар учун иш ҳақига қўшимча;
б) доимий иши йўлда амалга ошириладиган алоқа, темир йўл, сув, автомобиль транспорти ва бошқа соҳаларда банд бўлган ходимлар иш ҳақига қўшимча. Бундай ходимлар учун корхоналардан чиқиб, қайтиб келгунгача бўлган ҳар бир сутка учун қўшимча ҳақ тўланади;
в) тўғридан-тўғри қурилишда, капитал таъмирлаш каби ишларда банд бўлган ходимларга қонунда кўзда тутилгандек айрим ишларни бажарганлиги учун тўланадиган қўшимча ҳақ;
г) ер ости ишларида банд бўлган ходимларга тўланадиган қўшимча ҳақ;
д) амалдаги қонунларга мувофиқ чўл, сувсиз ва тоғли ҳудудларда меҳнат қилувчи ходимларга тўланадиган ҳақлар;
е) авангард ишларни бажаришда банд бўлган ходимлар, транспорт ташкилоти ва йўлда об-ҳаво ноқулайлиги туфайли ушланиб қолган ходимлар учун тўланадиган суммалар;
ж) махсус шартномага мувофиқ корхона, ташкилотлардан муайян ишларни бажариш учун жалб қилинган ходимларга ва уларни юборган ташкилотга тўланадиган суммалар.

  1. Меъёрдан ортиқча ишлаган ҳамда яхши ишлаган кунлари ва ҳолатлар ҳисобига берилган дам олиш кунлари учун тўланадиган ҳақ.

  2. Миқдор кўринишида тўланадиган маҳсулот қиймати.

  3. Амалдаги қонунларга мувофиқ, рағбатлантириш характеридаги тўловлар: мукофотлар, касб маҳорати учун тариф ставкалари, ойлик маошга қўшимчалар ва бошқа рағбатлантиришлар.

  4. Тунги сменада, сменадан ортиқча, шунингдек дам олиш кунлари меҳнат шароити оғир ва зарарли бўлганлиги учун тўланадиган тўловлар.

  5. Амалдаги қонунларга мувофиқ, навбатдаги меҳнат таътили ва қўшимча таътиллар, ўсмирларнинг имтиёзли соатлари, болали оналарнинг танаффус соатлари учун тўловлар ва бошқалар.

  6. Иш ҳақи қисман сақланган ҳолда, мажбурий таътилда бўлган ходимларга тўланадиган ҳақлар.

  7. Қон топширувчилар учун тўланадиган тўловлар, текшириш ва қон топшириш, дам олиш кунлари учун бериладиган тўловлар.

  8. Корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўтаганлиги учун олий ва ўрта махсус ўқув юрти талабалари учун тўловлар.

  9. Талабалар қурилиш отрядлари таркибида ишловчи олий ва ўрта махсус ўқув юрти талабалари меҳнатига ҳақ.

  10. Тузилган шартномага кўра бажарилган ишлар учун корхона штатида бўлмаганлар меҳнатига ҳақ.

  11. Амалдаги қонунларга мувофиқ ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этадиган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига қўшиладиган бошқа тўлов турлари.

  12. «Ишлаб чиқариш характеридаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари» элементи бўйича қишлоқ хўжалик корхоналари йиллик иш натижалари бўйича тўловларни ҳам акс эттирадилар.

Иш ҳақи харажатларини тўғри ҳисоблаш учун уларни счётларга қилинган ишлар бўйича тўғри мутаносибликда тақсимлаш керак бўлади. Яъни ишлаб чиқаришда ишчиларнинг маҳсулот бирон-бир турини ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган асосий иш ҳақи одатда бошланғич ҳужжатларга асосланиб, калькуляция қилиш объектлари бўйича ҳисоб қилинади ва таннархга тўғридан-тўғри ўтказилади.
Ҳисобланган иш ҳақи суммаси 6710-счёт кредитида ҳисобга олинади.
Асосий ишлаб чиқариш ишчиларининг ишбай иш ҳақи маршрут варақалари, нарядлар ва бошқа бошланғич ҳужжатлар асосида, калькуляциянинг тўғри элементи сифатида қилинган ишлар ва буюртмалар бўйича, 2010 ва 2310-счётлар дебетига олиб борилади. Агар ишлаб чиқариш ишчиларига вақтбай иш ҳақи ҳисобланса, ишбай иш ҳақига мутаносиб равишда буюртмалар бўйича тақсимланади.
Қўшимча иш соатлари, тунги иш соатлари ҳамда шунга ўхшаш соатлари учун қўшимча иш ҳақлари буюртмалар ва иш турига нисбатан 2010 ва 2310-счётлар дебетига тақсимланади. Иш ҳақини тақсимлаш билан бир қаторда ишчиларга таътил учун заҳира яратилади. Унинг миқдори корхонада ҳисобланган режа фоизи ҳамда корхонада ҳисобланган иш ҳақи суммасига нисбатан яратилади.
Ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчиларга иш ҳақи ҳисобланганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т Ишлаб чиқариш харажатлари счётлари
К-т 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб китоблар».
Меҳнат ҳақи бўйича харажатлар цехлар бўйича 12-қайдномада (2010, 2310, 2510, 2610-счётларнинг дебетига), 15-қайдномада ҳамда 10/1-журнал-ордерда акс эттирилади.
Заҳира суммаси маҳсулот, иш ва хизматлар таннархига қўшилади ҳамда иш ҳақи ҳисобланган счётларга олиб борилади.
Дебет 2010, 2310, 2510-счётлар
Кредит 8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви» счёти.
Ҳисобланган иш ҳақи ва мукофотларни тақсимлаш ҳамда таътил учун ойликларга заҳиралар яратиш билан бир қаторда тиббиёт суғуртаси, нафақа фондларига ўрнатилган фоизлар миқдорида ажратмалар ҳисобланади.
Низомга биноан бу харажатлар турига қуйидагилар киради:

  1. «Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари» элементи бўйича таннархга қўшиладиган қуйидаги ажратмалар: амалдаги қонунлар бўйича ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларидан мажбурий ажратмалар – ижтимоий суғурта органларига, нафақа фондига, давлат бандлик хизматига ва тиббий суғурта органларига.

  2. Давлатга қарашли бўлмаган нафақа фондларига, ихтиёрий тиббий суғуртага ва бошқа ихтиёрий суғурта турларига ажратмалар.

Ажратмалар маҳсулот, иш ва хизматлар таннархига олиб борилиб, иш ҳақи ҳисобланган счётлар дебетига олиб борилади.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish