Хулоса. Дарахтларни ноқонуний кесилишдан ҳимоя қилиш мақсадида ҳар бир манфаатдор жисмоний ёки юридик шахс (фуқаролар, уй-жой эгаларининг ширкатлари, маҳаллалар, корхоналар в.б.) ўз ташаббуси билан дарахтларнинг давлат кадастри юритилишини ташкиллаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш имкониятига эга бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 83-моддасига мувофиқ, кўп йиллик дов-дарахтлар кўчмас мулк сифатида эътироф этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида кўчмас мулк ҳисобланган барча кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурийлиги белгиланган.
Амалдаги қонунчиликдан унумли фойдаланган ҳолда, ҳудудлардаги дарахтларнинг давлат кадастрида рўйхатдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш лозим. Ушбу тизимнинг такомиллаштирилиши ва ижросининг назоратга олиниши дарахтларни ҳимоя қилиш бўйича қуйидаги ўзгаришлар кўзда тутилган:
- дарахтлар аниқ ҳисобининг юритилишига ва инвентаризация қилиниши;
- дарахтларга бўлган муайян эгалик ҳуқуқининг мустаҳкамланиши ва ноқонуний кесилишдан ҳимояланиши;
- дарахтларни ҳимоя қилиш бўйича масъул давлат органлари ва фуқаролар билан мувофиқлаштирилган муносабатнинг юзага келиши;
- дарахтларга зарар етказилганда ёки кесилганда ўрнини қоплаш бўйича даъволарнинг асосли бўлишига олиб келади. [1.2.4]
Фойдаланилган адабиётлар: 1. А.Х.Хамзаев, С.К.Кожахметов, Н.П.Мухсимов, Х.К.Юлдашев. Аҳоли турар жойларида, шаҳар ва унинг атрофидаги боғ, ҳиёбон ҳамда кўчаларни кўкаламзорлаштириш бўйича ЙЎРИҚНОМА – Тошкент, 2020. 68 б.
2. Н.П. Мухсимов, Р.А.Султанов, А.И.Маматкаримов. Ўрмон дарахт бута ўсимликларининг асосий зараркунанда ва касалликларига қарши курашиш бўйича қўлланма , Тошкент.: 2020. 5-18 бетлар.
3. А.П. Жукова. Мевали дарахтларни буталаш. - Тошкент 1979. 3-10-бетлар.
4. М.М.Мирзаев, Ю.М.Джавакянс, М.Дж.Раззаков. Мевали дарахтларнинг юқори ҳосилдорлигини ўстириш бўйича тавсиянома. Тошкент, 2006.
5. А.А.Рыбаков, С.А.Остроухова. Ўзбекистонда мевачилик. Тошкент. 1979. 3-10 бетлар.
6. Б.Ғуломов, Н.Абрамов, И.Муратов. Мевали дарахтларни шакллантириш, кесиш ва пайвандлаш. Тошкент.: 2011. 54 бет.
7. В.Ж.Луис, Д.М.Александр. Мевали ва ёнғоқли дарахтларни пайванд қилиш.
8. Л. Соузвик. Мевали дарахтларни пайванд қилиш.
9. Интернет-сайт: http://www.forestryimages.org/tree splants.Cfm
10. Интернет-сайт: http://www.picsearch.com.