Буриев Салимжон Самеджанович, қ. Х ф. н., доцент Уринова Адолат Абдивасиевна, б ф. н., к и. Х. Ибрагимова Хафиза Ринатовна, к и. Х



Download 0,63 Mb.
bet2/6
Sana19.05.2022
Hajmi0,63 Mb.
#605102
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 08.11.21 йил. 1-чи мақола биохилмахиллик

Калит сўзлар: дарахт, бута, тупроқ, истироҳат боғи, кўчатлар, ўсимликлар.
Шаҳарларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос дарахт ва буталарни экиш муҳим аҳамиятга эга. Истироҳат боғлари, хиёбонлар ва сайилгоҳларнинг кўкаламзорлаштириш композицион турларини яратишда яшил ўсимлик дунёси – япроқ ва нинабаргли дарахтлар, буталар ва кўп йиллик гул ўсимликларидан фойдаланилади. Гилам кўринишидаги гулзорлар, клумбалар, бир хил турдаги гуллардан фойдаланиб барпо этилган гулзорлар, дам олиш бурчаклари, шунингдек, қушлар ва гуллар байрами ўтказиладиган яшил ҳудудлар ўсимлик дунёсини навбатма-навбат гуллаш жараёни асосида ташкил этилади. Яшил дарахтзорлар ноқулай иқлим омилларидан ҳимоя қилиш бўйича кучли восита бўлиб хизмат қилади (шамоллар, ҳавонинг қуруқлиги, ҳароратнинг кескин ўзгаришларини) ҳамда аҳоли пунктларининг санитар-гигиеник шароитларини яхшиловчи восита (яъни, ҳавонинг таркибини яхшилаш, уни касаллик келтириб чиқарувчи микроорганизмлардан тозалаш, чанг, газ, саноат чиқиндилари ва ҳоказолардан ҳимоя қилиш) ролини ўташини ҳисобга олиш керак. Дарахт-бута ўсимликлари шовқинни ўзига сингдиради. Бу эса шаҳар шароитида, айниқса, муҳимдир. Хиёбонлар, боғлар, гулзорлар аҳолига эстетик завқ бағишлайди, асаб тизимини тинчлантиради, улар учун севимли дам олиш маскани бўлиб хизмат қилади.
Кўкаламзорлаштириш соҳасида кўп йиллар мобайнида олиб борилган тадқиқотлар асосида манзарали дарахтзорларда кўчатларни турлича экиш схемаси тавсия этилади. Шаҳарларда ва автомобиль йўллари чеккаларини кўкаламзорлаштириш учун йирик дарахт кўчатларидан фойдаланилади. Улар асосан баландлиги 4 метр ва диаметри 5-10 см бўлиб, илдиз тупроғи (коми) тана диаметрини 10 баробаридан олинади. Кўчатларни илдиз тупроғи билан ташишда турли контейнерлар мавжуд. Йирик кўчатларни экиш чуқури аввалдан тайёрлаб қўйилади. Манзарали дарахт кўчатлари барглар тўкилгандан сўнг, кеч кузда ёки баҳорда вегетация бошланмасдан экилади. Баҳорда ишларни тезлатиш учун экиладиган жойларни тайёрлаш ва чуқурчаларни қазиш ишлари кузда бажарилади. Экиш учун чуқурчаларни қўлда ёки машина ёрдамида қазилади. Чуқурчаларнинг катталиги шундай бўлиши керакки, унда илдиз тармоқлари бемалол жойлашиши лозим (50*50*50 см дан 70*70х70 см гача). Кўчатлар икки-уч ёшли ва стандарт бўлиши керак. Улар яхши ривожланган, механик зарарланмаган бўлиши зарур. Экишдан олдин зарарланган илдизлар кесиб ташланади, сўнг илдиз қисмини лой ва гўнг аралашмасидан иборат бўлган қуюқ массага ботириб олинади. [1.2]

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish