Бургилаш еритмасини тозалаш



Download 85,07 Kb.
Sana01.07.2022
Hajmi85,07 Kb.
#722362
Bog'liq
Бургилаш еритмасини тозалаш


Бургилаш еритмасини тозалаш
Қидирув йўли билан олиб бориладиган бурғилаш жараёнида ювувчи суюқликларни тоғ жинси бўлакларидан ўз вақтида ва сифатли тозаланиши - бурғилаш жараёнининг самарадорлигини таъминлаб беради. Ювиш эритмаларида шламларнинг йиғилиб қолиши унинг сифатини ёмонлаштиради. Бунинг натижасида эритманинг тупроқланиши ёмонлашиб, қудуқ деворларида қалин қатлам ҳосил бўлиб, ўпирилишлар кузатилади. Шлам аралашган ювиш эритмалари ишлатилганда халқа ҳосил бўлиб, бурғилаш тизмаси қисилиб қолади, бурғилаш насосларининг емирилиши ва бошқа жихозларнинг ишдан чиқиши содир бўлади.
Ювиш эритмасининг зичлиги оширилганда, бурғилаш тезлиги камаяди ва эритманинг ютилиши кучаяди.
Табиий суюқликлардаги йирик заррачалар бурғилаш жараёни даврида бурғилаш қувурининг ишлашига қарши таъсир кўрсатиб, нохуш асоратларга олиб келади. Тузилмага эга бўлмаган ва паст қовушқоқликка эга бўлган ювиш эритмалари шламлардан осонроқ тозаланади. Қовушқоқликнинг ортиши ва тузилишга эга бўлган эритмаларда тозаланиш жараёни ёмонлашади.
Бундай суюқликлар қудуқда айланма харакат қилаётганда, қазилганда ажралган жинсларни мувозанат холатда ушлаб туриш ва уни ташқарига олиб чиқишда ёрдам беради, лекин ювиш эритмаларини қўшимча моддалардан тозалаш жараёнини қийинлаштиради.
Ювиш эритмаларини шламдан тозалашни қуйидагича синфлаш мумкин: 1.Табий-тарнов турида ёки тиндиргичларда;
2. Мажбурий;
3. Гидравлик-центрифугалаш ёки гидроциклонлар ёрдамида;
4. Механик усул – элак ёрдамида;
5. Юқорида саналган йўлларнинг қўшилиши.
Табиий йўл билан тозалаш. Ювиш суюқликларини ажралиб чиққан
майда заррачалардан тозалаш шу заррачаларни ўз оғирлик кучи таъсирида чўктиришдан иборатдир. Суюқликни қудуққа қайта хайдаш жараёни табиий йўл билан тозалашдан, тарновдан, чўктиргичлардан ва қабул қилиб олувчи идишлардан ташкил топиб, улар қудуқнинг чуқурлиги, унинг диаметри ва бурғилаш шартларига боғлиқдир.
Механик усулда тозалаш. Бурғилаш эритмаларини шламлардан тозалашда механик қурилмаларнинг йиғиндиси: тебраниб ишлайдиган элак, параллел бирлаштирилган гидроциклонлар (қум ва чанг ажратгичлар), сепараторлар (гидроциклон қурилмасининг элак билан қўшилгани), тупроқ ажратгичлар, гидроциклонлар ва центрифугалар) зарур.
Тозалаш жихозларига қуйидаги талаблар қўйилади:
1. Хар бир жихоз энг кўп кайта хайдаладиган бурғилаш эритмасини ўзидан ўтказиши керак;
2. Бурғилаш эритмаси қайта хайдалганда тозалаш учун ишлатиладиган жихозлар аниқ, кетма-кетликда ишлаши керак;


3. Хар бир жихоз аниқ мақсад учун ишлатилиб, фақат керагида ажратилиши керак;
4. Зичлиги оширилмаган эритмалар учун уч босқичли система: тебранма ғалвир (1-босқич), қумтозалагич (2-босқич) ва шлам ажратгич (3-босқич)дан иборат бўлиши керак.


1-расм. Газ ажратгичнинг ишлаш жараёни.
Бурғилаш ускуналарининг насос-циркуляцион системасини
ишлатиш ва уларга қўйиладиган асосий талаблар.

Бурғилашда циркуляцион система ер устида жойлашган бўлиб, қудуқни ювиш операциясини бажаришга хизмат қилади. Бунда циркуляция насос- қудуқ туби - насос айланма харакат қилади.
Циркуляцияда кимёвий реагентлардан ва бошқа қимматбаҳо материаллардан фойдаланиш анча камаяди. Чунки бурғилаш эритмасининг тўхтовсиз харакатланиши натижасида бу материалларнинг ишлатилиши камаяди. Бурғилаш ускуналарининг циркуляцион системаси ўзаро узвий боғлиқ. Улар қуйидаги асосий функцияларни бажаради:
-Бурғилаш эритмасини тайёрлаш;
-Бурғилаш эритмасини бурғиланган тоғ жинсларидан тозалаш;
-Эритмани физик-кимёвий хоссасини бошқариб туриш.
Циркуляцион системанинг таркибига – насоснинг сўрувчи ва хайдовчи тармоқлари, эритмани сақлаш учун идишлар, кимёвий реагентларни

сақлайдиган

ва

уларни

тайёрлайдиган

мосламалар,

метал

ариқча,

тиндиргичлар ва эритмани катталикларини аниқловчи асбоблар киради. Циркуляцион системага асосий талаб бўлиб эритмани сифатли тайёрлаш ва берилган геологик-техник шароитда эритмани физика-механик хоссасини
сақлаш киради. Юқоридаги вазифалар бажарилганда бурғилаш тезлиги ортади ва қудуқдаги мушкулотлар камаяди.


2-расм. Бурғилаш насосининг иш жараёни.
1-қабул қилувчи идиш; 2-фильтр; 3-сўрувчи қувур; 4-сўрувчи клапан; 5-поршен; 6-хайдовчи клапан; 7- тазйиқ тармоғи; 8-компенсатор;
9-цилиндр; 10-шток; 11-крейскопф; 12-шатун; 13-кривошип;

Q=V+Vn(M\C) Q= эритма таййорлайдиган асбобнинг ишлаб чикариш хажмиV= бург’улаш жинсининг 1 соат ичидаги хажми Vn= 1 соат ичида еритманинг кудукда йутилиш
Download 85,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish