1-ШАРТ “ТАНИШТИРУВ”
1.Акрамжонова Нафосат
Шундай юртда туғилганмиз
Бошимиз баланд мағрур
Авлодимиз Бухорийдир
Етти пирлар сочар нур
Ўсаяпман ота-онам
Бошгинамда парвона
Боғча опам кутиб олиб
Бағрига босар яна
Эркалашар асалим деб
Ҳамма яхши кўради
Умринг узун бўлсин дея
Оллоҳдан сўрашади
Дўстларим кўп ҳаммаси ҳам
Мендек қувноқ бахтиёр
Бошим силаб бувим дейди
Бўлсин сенга толе ёр.
Шундай боғча учун деймиз
Юртбошимизга рахмат
Қоракўллик Амин қизи
Исмим менинг Нафосат.
3.Абдусаматова Моҳинур
Ассалом меҳрибон қалби қуёшлар
Ўткир зеҳнли аълочи ёшлар
Таништирсам ўзимни
Асли ўзбек қизиман
Дадажоним эркаси
Ватанимнинг эртаси
Абдусаматова Моҳинурдир исмим
Исмимга монанд жисмим
Оилада биз тўрт киши
Дадам ойимва акам
Аъло ўқиш мақсадим
Ғолиб чиқиш мақсадим
Аҳил инов яшаяпмиз
Шу муқддас ватанда
6. Ғофуржонова Паризода
Ассалом эй лола юзли
Дилраболар ассалом
Юзи гул сочи сунбул
Дугоналар ассалом
Мустақил юрт гулғунчаси
Оқ ювиб оқ тараб
Туну кун парвонв бўлган
Онажонлар ассалом
Таништирай ўзимни
Очай дил сўзимни
Исмим Паризодахон
2013йил баҳор фаслида
Туғилдим мен май ойида
Бувижоним зркаси
Бобожоним эртаси
Дадажжоним қизиман
Онажоним ўзиман
Катта бўлсам шифокор
Бўлиш ниятим
Орзуим дунёда
Ҳеч ким касал бўлмасин
Юртимиз нурга тўлсин
Гуллаб яшнаверсин
Бринчи шартни баҳолаш учун сўзни ҳайъат аъэоларига берамиз
2-ШАРТ “САВОЛ ВА ЖАВОБ”
1.Инглизча ва русча санаб беринг. 10 гача
2.Йил фаслларини айтиб беринг.
3.Ўзбекистон Республикаси Биринчи Призиденти ким?
4.Ватан ҳақида шер айтиб беринг.
5.Светафорни ранглари нечта ва қайсилар?
6.Эчки ва унинг болалари эртагидаги эчкининг боласи нечта?
7.Бўғирсоқни қайси ҳайвон еб қўяди?
8.Баҳордан дарак берувчи қуш.
9.Баҳорда қандай таомлар тайёрланади?
10.Баҳорда қандай байрамларни нишонлаймиз?
11.Пахта қайси фаслда терилади?
12.Ёмғир ёғганда нима пайдо бўлади?
13.Узун қулоқ калта дум?
14.”О” ҳарфи келадиган сўз айтиб бер.
15.Ҳавта кунларини санаб беринг.
16.Қар-қат қатлалма айлинг бўлса ташлама.
17.”Б” ҳарфи иштирокида сўз айтинг.
18.”В” ҳарфи иштирокида сўз айтинг.
19.Уй ҳайвонларини айтинг.
20.Яввойи ҳайвонларни айтинг.
21Она рус тилида нима деб айтилади?
22.Онангизни яхши хислатларини айтинг.
23.Ўзбекистон сўзини бўғинланг нечта сўздан иборат?
24.Энг яқин дўстингиз бу-... (китоб)
25.”А” ҳарфи иштироқида сўз айтинг.
26.Олтин тарвуз эртагида деҳқонга лайлак нима ташлаб кетади?
27.Она ҳақида шер айтиб беринг.
28.Нон нимадан олинган?
29.Русчада 3та ҳайвонни номини айтинг.
30.Байроғимизни ранглари нечтава қайсилар?
31. Биз қаерда яшаймиз?
3-ШАРТ
“Онажонимга совға” деб номланади. Бу шартда қизларимиз табрикнома тайёрлайдилар.
Қизларимиз тайёрлагунга қадар йигитларимиз рақсга тушиб беради. “Палов”
Қизларимиз тайёрлаган табрикномаларини онажонларига совға қилдилар.
4-ШАРТ
Эркин мавзу
1.Акрамжонова Нафосат рақс “Олма пишганда”
2.Олтибоева Шахзода шеър “Онажон”
3.Абдусамадова Моҳинур рақс “Ёмғир”
4.Бобониёзова Нилуфар рақс “Нон ёпганда”
5.Ражабова Мадина қўшиқ. “Қўшиқчи бўламан”
6.Ғофуржонова Паризода рақс “Ёмғирой”
Ҳайат аъзолари қизларимизни қуйидаги наминатция билан тақдирладилар.
1. Акрамжонова Нафосат. “Энг билимдон қиз”.
2.Ғофуржонова Паризода. “Энг зукко қиз”.
3. Ражабова Мадина. “Энг оқила қиз”.
4.Олтибоева Шахзода. “Энг истеъдодли қиз”.
5. Абдусамадова Моҳинур . “Энг ораста қиз”.
6. Бобониёзова Нилуфар. ”Энг малоҳатли қиз”.
Боғчамиз мудираси тадбирни ташкил қилган тарбиячилар Саидова Махлиё, Шаропова Дилдораларни мақтов ёрлиқлари билан тақдирлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |