воситалари, ижрочилиги) ва бадиий мазмуни ҳакида маълум
билимларга эга бўлинади. Иккинчи холатда эса мусиқа асарлари
тингланиб сўнг у ёки бу фаолият кўпроқ куйлаш оркали урганилади.
Унинг бадиий мазмуни хусусиятлари амалий фаолиятда ифодаланади.
Тинглаш ва куйлаш ўкув материаллари таълим мазмунини
ташкил этади. Уларни тинглаш ва куйлаш фаолиятлари воситасида
ўрганиш билан бирга, чолғучилик, мусиқий ритмик ҳаракатлар ҳамда
ижрочилик фаолиятлари билан ҳам хар томонлама ўзлаштириш ҳамда
мусиқий тавсифларини ушбу фаолиятлар воситасида ифодалаш
имкониятлари яратилади.
Асарнинг мусиқий тузилиши, характери, ифода воситалари,
хаётдаги ўрни жихатидан ўрганилиб мусиқа тинглаш фаолияти қуйидаги
босқичларда амалга оширилади:
1. Асарни тинглашга болалар диққатини жамлаш
ва асар ҳақида ўкитувчининг кириш сўзи
2. Ўқитувчи ижросида ёки техник воситалар
ёрдамида асарни тинглашни ташкил этиш
3. Асарни суҳбат йўли билан мусиқий - бадиий
жиҳатдан оддий тахлил қилиш
4. Асарни тўлалигича қайта такрор тинглаш, сўнг
асар ҳақида ўкувчиларнинг умумий бадиий
таассуротлари юзасидан суҳбат уюштириш.
Мазкур ишлар жараёнида ўкувчиларга мусиқа ҳақида билим ва
тушунчалар, малака, кўникмалар ҳамда умумлашма бадиий
таассуротлар, тажрибалар ҳосил бўлиб боради.
Жамоавий айтим (хор булиб куйлаш) - жамоавий ижрочилик
фаолиятининг шаклларидан бири. У мактаб ўкувчиларининг куйлаш
маданиятини ривожлантиришда, уларнинг умумий ва мусиқий
дунёқарашларини шакллантиришда, маънавий камолга етишларида
муҳим аҳамиятга эгадир. Мусиқа маданияти фанидан таълим
стандартига асосан жамоа бўлиб куйлаш фаолияти ўкувчиларни
мусиқий
ўкув
қобилияти
ҳамда
ижрочилик
малакаларини
ривожлантириш учун зарурдир. Синфда жамоа бўлиб куйлаш жараёнида
ўкувчи ўз овоз ижросини бошқаришни, ўртоқлари ижросини эшитиш,
кузатишни ҳамда улар билан ҳамжиҳат жўровозлик қилишга интилади.
Мусика саводи барча фаолиятларни назарий бирлаштирувчи ва
ўқувчиларнинг мусиқа саводхонлигини таркиб топтирувчи фаолият
сифатида муҳимдир. Дарсда қайси фаолият машғулоти (тинглаш,
куйлаш, рақс ва бошқалар) қўлланилмасин унинг амалиётида
фойдаланилаётган асар ўрганилади ҳамда унинг хусусиятлари (жанри,
тузилиши, ижрочилиги ва ҳ.к) ҳақида янги тушунчалар ҳосил бўлади.
Шу боис, мусиқа саводи фақатгина нота саводи услубларидан иборат
бўлиб қолмай, балки ўкувчиларни умумий билим,тушунчалар мажмуаси
(мусиқа шакли, жараёнлари, чолғулари, ижрочилиги, халқ, бастакорлик