Бухоро вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг 2020 йилнинг 1-ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисида Ҳ и с о б о т



Download 49,54 Kb.
bet5/7
Sana21.02.2022
Hajmi49,54 Kb.
#75205
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3. Бухоро 6 oy 2020 йил

11 та туманда 13 та қишлоқ хўжалиги кооперативлари ташкил этилди, уларга 654 нафар ишсиз фуқаролар аъзо сифатида бириктирилди, 172.3 га қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер оборотга қайтарилди, Жамғармадан моддий-техник базасини ривожлантириш, уруғ ва кўчат харид қилиш учун 11 та кооперативга 5.5 млрд.сўм кредит ажратилди.
Сув таъминоти оғир ҳудудларда артезиан қудуқлар қазиш ишларини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
14 декабрдаги 1019-сонли қарорига асосан 2020 йилда жами 24 та МФЙда катта хажмда 24 та артезиан қудуқлари қазилиши, бунинг учун Жамғармадан 2,307 млрд.сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 377 та хонадонни сув билан таъминлашга мўлжалланган қудуқлар қазиш учун жами 329 млн. сўм маблағ ажратилди.
2020 йилнинг якунига қадар жами 67 та МФЙлар ҳудудида
116 та кичик ҳажмдаги артезиан қудуқлар қазилиши режалаштирилган. Ушбу қудуқлар учун Жамғарма томонидан 2,307 млрд.сўм ажратилиши режалаштирилган. Мазкур тадбирларни амалга ошириш натижасида 2325 та аҳоли хонадонлари ҳамда уларнинг 210.3 гектар экин майдонлари сув таъминотига эришилиши прогноз қилинган.
Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига жами 18 та МФЙларда қазилган
20 та артезиан қудуқлар (кичик хажмда 20 та) учун жами 329 млн сўм жамғарма маблағ ажратилган.
Натижада, 377 та хонадоннинг 33.3 гектар томорқа ер майдони сув билан таъминланиб, томорқадан икки-уч марта ҳосил олиш, маҳсулот етиштириш орқали даромадга эга бўлиш имконияти яратилди.
Маркетинг ва экспорта кўмаклашиш йўналишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 07 майдаги “Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 4707-сонли қарори мазмун моҳиятини тарғибот қилиш қилиш мақсадида экспортёрларга кўмаклашиш учун экспорт қилишда ташиш харажатларини 50% гача миқдорда компенсация қилишга субсидия бериш, экспорт операциялари бўйича товарларнинг божхона расмийлаштирувни амалга оширишда жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан жорий қилинган мажбурий тўловлар ва ижро хужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги текшириш амалиёти 2021 йил
1 январга қадар бекор қилинганлиги бўлим мутахассислари томонидан Бухоро вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши сайтларида ёритиб борилди.
Ярим йиллик натижаларига кўра белгиланган миқдоридаги йиллик режанинг бажарилиши бўйича пандемия шароитига қарамасдан экспортга жўнатиш давом эттирилди.
Натижада 38,3 тонна ёки қиймати 21,5 минг АҚШ долларлик полиз маҳсулотлари экспорт қилинди.
Ҳуқуқий масалалар ва фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октбярдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5199-сонли Фармони, 2017 йил 10 октябрдаги 3318-сонли, 2018 йил 26 апрелдаги 3680-сонли Президент қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
17 июндаги “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги №505-сонли Қарори талабларига асосан вилоят ҳудудида пахта хомашёси ва бошоқли дон экинларини суғурталаш ишлари юқори савияда ташкил қилинганлиги натижасида 2019 йилнинг июль-август ойлари давомида Бухоро вилояти ҳудудида содир бўлган “гармсел” табиий офати оқибатидан зарар кўрган, пахтачилик йўналишида фаолият олиб бораётган 113 та фермер хўжаликларининг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ва ҳудудий органларига нисбатан Иқтисодий Суд органларига вилоят Кенгаши ходимлари томонидан даъво аризалари киритилиши натижасида 2 млрд 64 млн.сўмлик маблағлар фермер хўжаликлари фойдаси ҳисобига ундириб берилишига эришилди. Шунингдек, вилоятнинг Ғиждувон ва Вобкент туманидаги фермер хўжаликлари билан “Бухоро Агро Кластер” акциядорлик жамияти ҳузуридаги “Ғиждувон пахта тозолаш заводи” жамияти ўртасида тузилган шартномага асосан тўланмай қолган маблағларни “Ғиждувон пахта тозолаш заводи” акционерлик жамиятига талабнома орқали мурожаат қилиниб, жами бўлиб 8 млрд 431 млн.сўмлик ҳамда Шофиркон туманидаги фермер хўжаликлари билан “Бухоро Агро Кластер” акциядорлик жамияти ҳузуридаги “Шофиркон пахта тозолаш заводи” акционерлик жамияти ўртасида тузилган шартномага асосан тўланмай қолган маблағларни “Шофиркон пахта тозолаш заводи” акционерлик жамиятига талабнома орқали мурожаат қилиниб, жами бўлиб 140 млн.сўмлик маблағлар фермер хўжаликлари фойдаси ҳисоб рақамига кўчириб берилиши таъминланди. Шу билан бирга, Жондор туманидаги фермер хўжаликлари билан Бухоро вилоят “WBM ROMITEX” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган шартномага асосан тўланмай қолган маблағни ундириш мақсадида Қоракўл туманлараро Иқтисодий Судига даъво аризаси киритилиб, 434,5 млн.сўмлик маблағлар “WBM ROMITEX” масъулияти чекланган жамиятидан фермер хўжаликлари фойдаси ҳисоб рақамларига ундириб берилди.
Умумий қилиб айтганда, жорий йилда Бухоро вилояти ҳудудида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг қонуний манфаатларини “WBM ROMITEX” масъулияти чекланган жамиятларини ҳимоя қилиш натижасида уларнинг ҳисобига жами бўлиб 11 млрд
71 млн.сўмлик маблағларнинг ундирилиб берилишига эришилди.
Кенгашга кирим қилинган фуқаролар мурожаатлари бўйича.
Бухоро вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига 2020 йилнинг биринчи ярмида 8 та фуқаролар мурожаати кирим қилиниб, рўйхатга олинган. Мазкур мурожаатлар асосан маҳаллий ҳокимликларнинг фермер хўжалигига тегишли ер майдонларининг захирага қайтариб олиниши, фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи корхоналар ва кластерлардан ундирилмай қолган ҳақдорлигини ундириб бериш тўғрисида бўлган. Шунингдек, Кенгаш тизимидан келган мурожаатларнинг барчасининг асосий мазмуни туман кенгашлари ҳузуридаги бухгалтерия марказлари ходимларининг ойлик маошлари пасайтирилганлигидан норози бўлиб йўлланган мурожаатлардир.
Кенгашнинг марказий ижро аппаратига жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали жами 14 та мурожаатлар келиб тушган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган ушбу мурожаатларнинг 9 таси бевосита Кенгаш марказий ижро аппарати мутахассислари томонидан ўрганилган бўлса, қолган 5 та мурожаат туман кенгашлар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида ўрганилиб, ҳал қилинган. Сўнгги вақтлардаги мурожаатларнинг аксарият қисмининг мазмуни томорқа ер эгаларининг сув танқислигини бартараф этишда амалий ёрдам сўрашдан иборат.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 8 та мурожаат (тизим орқали) келиб тушган. Бу мурожаатларнинг асосий қисмини Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан кредит маблағлари ажратилиши, талофат кўрган иссиқхоналарни таъмирлаш, артезиан қудуқлари қазиш ҳамда сув таъминотига оид муаммолар ечимида амалий ёрдам сўралган мурожаатлар ташкил қилади. Бу мурожаатлар муаллифларига ҳам қонунчилик доирасида жавоблар йўлланиб, мурожаатларда келтирилган муаммолар ечими бўйича амалий чоралар кўрилган.
Кадрлар ва ижро аппарати ходимлари билан ишлаш йўналишида
Йиллик (2020 йил) иш режа асосида ўтган биринчи ярим йил (январь, февраль, март, апрель, май ва июнь) мобайнида, Марказий ижро аппарати ходимларининг ҳужжатлари қайта кўриб чиқилиб, камчиликлар, етишмайдиган ҳужжатлар, ўз ўрнига қўйилди, умумий 34 та шахсий таркибга оид буйруқлар: 2 та меҳнат шартномалар ўз аризалари асосида бекор қилинди ва 3 та янги ишга қабул қилинган мутахассислар билан меҳнат шартномалар тузилиб, бўш иш ўринлари тўлдирилди ва ҳужжатлари расмийлаштирилди. 2 та хизмат сафарига оид буйруқлар чиқарилди. Ҳужжатлар белгиланган тартиб асосида тикилган ва муҳрланган дафтарларга рўйхатга олиниб, папкаларга тикилган ҳолда сақланмоқда.
Шунингдек, Республика кенгаши наменклатурасида бўлган, вилоят ва туман кенгаши раисларининг ҳужжатлари таҳлил этилди. Ишга қабул қилинган раҳбар ходимлар Кенгаш Устави 7.2-банди асосида, белгиланган тартибда бўлим бошлиқлари, раис ўринбосарлари суҳбатидан ўтгандан сўнг, раисга суҳбатга киритилди. Суҳбатдан ўтган номзодлар туман Раёсатига қўйилиб, Раёсат томонидан номзод сайланган ҳолда, ходимлар бўлими буйруқ асосида икки томонлама Меҳнат шартнома тузилиб, расмийлаштирилди.
Бу номзодларнинг барчаси ходимлар бўлими мутахассислари томонидан маълумоти, мутахассислиги, ташкилотчилиги шахсий хусусиятлари эътиборга олиниб, ўрганилгандан сўнг, белгиланган юқоридаги тартиб асосида ишга қабул қилинди ва хужжатлари расмийлаштирилди. Тизимда бўш вакант иш ўринларига олий маълумотли мутахассислар билан таъминланяпти.
Иш режасининг 3-бандида кўрсатилган, раҳбар ходимларнинг захирасини тузишда, ҳар бир номзоднинг шахсий ютуқларига эътибор қаратиш билан биргаликда, уларни ўтган давр ичида эришган ютуқларига ҳам катта эътибор қаратилади. Ҳозирда Марказий ижро аппарати, вилоят кенгаш ва туман кенгашлари раиси захираси ҳар бир бўлим бошлиқлари ва бош мутахассисларнинг лавозимларида ўстириш, уларни иш ўринларида ўрин алмаштириш (ратация) масалалари кўриб чиқилмоқда.
Ходимлар бўлими томонидан тизимда фаолият юритаётган раҳбар-мутахассисларнинг лавозими билан дипломидаги мутахассислигини мутаносиблиги ўрганилиб чиқилмоқда. Ўрганиш давомида туман кенгашлари қошида бухгалтерия марказлари ҳолати қониқарсизлиги аниқланди. Раҳбариятга таклиф киритилди.
Ўтган биринчи чорак бошида Марказий аппаратда ва Марказий аппарат наменклатурасида бўлган барча раҳбар ва мутахассисларнинг 2020 йил учун таътил графиги тузилди ва тасдиқланди.
Тизимда фаолият юритаётган раҳбар-мутахассисларнинг, жойларда малакаларини ошириш бўйича қўув дастурлари (УК билан тузилди ва рафиклари тасдиқланди. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошида “Эл-юрт умиди” жамғармасига хат билан

  • Ривожланган мамлакатларда соҳа бўйича малака ошириш;

  • Магистратурада қўишга жўнатиш;

  • Стажировкалара юбориш таклифлари киритилди.

Шу ўринда худудлар ва туман кенгашларида иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш, байрамларга тайёргарлик кўриш, энг яхши тизим ходимларини соҳанинг Кўкрак нишонлари: “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон”, “Намунали томорқачи”га тайёрлаш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон”, “Намунали томорқачи”ларни аниқланиб, туман ва вилоят коммисияларига тақдим этилди ва. уларнинг фаолиятини тарғибот этиш мақсадида ОАВда кенг ёритилмоқда.
Соҳада кўп йиллар фаолият юритиб келаётган, қишлоқ хўжалигида катта ютуқларга эришган раҳбар мутахассисларни “Давлат мукофот” ларига тавсия этиш ишлари якунланди.
Кунлик давомат, табел юритиш, кийиниш маданияти, одоб-аҳлоқ масалалари ходимлар бўлимининг кундалик фаолиятининг ажралмас қисми ҳамдир.
Ташаббускор ходимлар ва фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари иштирокида бир неча марта туманларда сименарлар ўтказилди. Шунингдек, ОАВда турли мавзуларда бир неча бор кўрсатувлар тайёрланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 971-сонли Қарорини ижроси таъминланди.
Семинарлар ўтказиш ва услубий-амалий ёрдам кўрсатиш.
2019 йил давомида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига услубий-амалий ёрдам кўрсатиш, ўқув-семинарлар ўтказиш, соҳага инновацион ишланмалар ва илғор технологияларни жорий қилишни тарғибот қилиш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида республика бўйича 55 та кўргазмали илмий-амалий семинарлар ташкил этилди, уларда 4 мингдан зиёд фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарларининг иштироки таъминланди.
Ахборот коммуникатцион-технологияларини ривожлантириш йўналишида 2020 йил I чорагида режага мувофиқ “Ижро интизоми назорати” ва “Томорқа хизмати” МЧЖларнинг реестир дастурларини ишлаб чиқиш белгиланган бўлиб, жорий йил 3 февралига қадар “Ижро интизоми назорати” дастури ишлаб чиқилди. Ушбу дастур онлайн тарзда Кенгаш марказий аппарати тизимида ишга туширилди. “Ижро интизоми назорати” дастурида бир вақтнинг ўзида фойдаланувчилар ўзларига тегишли кирувчи ва чиқувчи хатлар назорати, таёрланган буйруқлар ижро холатини электрон тарзда кузатиш ва ижросини таъминлаш хамда онлайн тарзда маълумот алмашиниш имкониятига эга бўлди.
“Томорқа хизмати” МЧЖ ларнинг реестир дастурлари 2020 йил
20 мартига қадар ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди. Ушбу дастурнинг қулайликлари “Томорқа хизмати” МЧЖларнинг манзилли рўйхати ва алоқа тизими мавжудлиги, фаолият тури ва кўрсатилагна хизмат турларини манзилли рўйхати шаклланади.
Шунингдек, 2020 йил 1-ярим йиллигида Ахборот коммуникатцион-технологияларини ривожлантириш сектори режага мувофиқ “Ижро интизоми назорати” дастурини такомиллаштириш, кенгаш веб-сайтини agroproduct.uz стандартларга мувофиқ қайта ишлаб чиқилди.
Китоб тақдимоти бўйича: Республика Кенгаши томонидан тайёрланган ва 30 минг нусҳада чоп этилган “Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, ёпиқ ва очиқ майдонларда маҳсулот етиштириш” мавзусидаги Китоб тақдимоти республиканинг 145 та туманларида ўтказилган семинар кенгашлари ва ОАВ ларида (“Ўзбекистон-24” телеканалида, радио ва газетада, фейсбук ҳамда Фермерлар кенгаши сайтларида) ёритилди. Вилоят бўйича барча туман ва шахрида китоб тақдимотлари ўтказилди.
Вилоят оммавий ахборот воситаларида чиқишлар.
2020 йил I-II-чораги давомида жами 1090 та чиқишлар қилинган. Шундан Марказий ва маҳаллий телевиденияда 48 та, радиода 26 та, газета ва журналларда 92 та, ва ижтимоий тармоқлардаги "Facebook", "telegram", "YouTube", "instagram"да 222 та, расмий веб-сайтимизда ва бошқа электрон наршларда 702 та турли мавзуларда мақолалар ва хабарлар билан чиқилган. 2020 йил январь-июнь ойлари давомида 178 маротаба амалий ўқув-семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари ўтказилди, йиғилишларда тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилди. Ижтимоий ва соҳага оид 31 та видеороликлар олинган.
2020 йил I-II-чораги кенгаш тизимидаги ходимлар ва мутахассисларнинг жами 25 нафари ўқитилди ва уларга сертификатлар берилди. Шундан 25 нафари вилоят кенгаш тизимидаги “Қишлоқ бизнеси учун маслаҳат Маркази” унитар корхонаси томонидан ҳудудларда ташкил этилган ўқув семинарларда билим ва тажрибалари оширилди.
2020 йилда кенгашнинг асосий эътибори мавжуд ресурс ва имкониятлардан янада тўлароқ фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини ўз вақтида экиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини оширишга, фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларига экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлардан кўпроқ етиштириб экспорт хажмини ва уларнинг даромадларини оширишга, маҳсулот етиштиришни ўтган 2019 йилга нисбатан икки баробарга кўпайтиришга ва Озиқ-овқат ҳавфсизилигини таъминлашдек шарафли вазифани тўлиқ бажаришга, фан-техника ютуқлари, илғор инновацион технологияларни кенг жорий қилишга қаратилади.
Ҳукумат қарорлари ижроси:

Download 49,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish