Бухоро вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг 2020 йилнинг 1-ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисида Ҳ и с о б о т



Download 49,54 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi49,54 Kb.
#75205
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3. Бухоро 6 oy 2020 йил

2020 йил 6 июль ҳолатига вилоят бўйича 21,5 минг гектар ёки режага нисбатан 100,1 фоиз такрорий экинлар экилган. Жумладан, 1390 гектар майдонга картошка (40 фоиз), 16 921 гектарга сабзавот экинлари (113 фоиз), 886 гектарга полиз экинлари (101,4 фоиз), 986,2 гектарга дуккакли ва мойли экинлар (100 фоиз), 1337 гектарга бошқа экинлар (110 фоиз)га экилган.
Жумладан, Олот тумани 100,1 фоиз, Қоракўл тумани 100,1 фоиз, Ромитан тумани 100,2 фоиз, Ғиждувон тумани 100,2 фоиз томорқа ер майдонларига такрорий экинлар экилди.
Аҳоли томорқаларига такрорий экин экиш ишларининг бориши бўйича Республика Кенгаши ахборотида Бухоро вилояти 92,2 фоиз экин экиш ишлари тўлиқ якунига етказилмай қолди деб маълумот юритилаётган бўлсада, амалда экиш ишлари тўлиқ якунига етказилди.
2020 йилда аҳоли томорқаларида экин экишни ташкил этишда ёрдамга мухтож хонадонларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ерларни экишга тайёрлаш ва экин экиш ишларида амалий ёрдамга мухтож ва фермер хўжалик ишчилари 9351 та аҳоли томорқаларига 2240 та фермер хўжаликлари бириктирилди. Жумладан, 1307 гектар ер тайёрлаб берилди, 171,3 гектар томорқа ерларига экин эктириш ишларида кўмаклашилди, 4696 кг томорқа ер эгаларига уруғликлар етказилди, 362 минг дона сабзавот кўчатлари етказиб берилди. Бундан ташқари ёрдамга мухтож оилаларга 3506 бош жўжа, 123 та қуён берилди.
Жорий йилда вилоят ҳокимининг 61-Ф-сонли фармойиши билан туманлардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож ахоли катламларини қўллаб қувватлаш мақсадида 146 млн.сўм маблағ бюджетдан ажратилиб ахоли хонадонларига сабзавот кўчатлари, уруғликлар ва бошқа зарур ресурслар беғараз тарқатилди.
Туманларда ташкил этилган “Томорқа хизмат” МЧЖлар томонидан “даладан-дўконгача” тамойили асосида махсулот етиштириш, уни парваришлаш ва етиштирилган махсулотларни аҳолидан сотиб олиб сотишгача бўлган ишлар ташкил этилган.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида 746 та аҳоли хонадонларида ўз маблағлари ва имтиёзли кредитлар ҳисобига ихчам конструкцияли иссиқхоналар қурилди. Натижада вилоят бўйича жами 19,8 гектар томорқа ер майдонларида эга бўлган 746 та янгидан ихчам иссиқхоналар фаолияти йўлга қўйилди.
Аҳоли хонадонларида ташкил этилган ихчам иссиқхоналарда икки-уч марта ҳосил олиш имконияти яратилиши натижасида “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулот етиштиришга ихтисослаштирилган маҳаллалар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.
Олот туманида – Бўрибек Чандир МФЙда истиқомат қилаётган Эргашева Садоқат хонадонида 2019 йил август-сентябрь ойларида экилган сабзавотлар, ноябрь-декабрь ойларида экилган тўқсонбости экинлари ҳамда икки ярусли иссиқхонасига туман Бандликка кўмаклашиш маркази орқали субцидия асосида берилган помидор кўчатларини етиштириш ишлари йўлга қўйилган.
Шофиркон туманида – тумандаги Хўжа Ориф МФЙда истиқомат қилувчи 2019 йилда "Намунали томорқачи" кўкрак нишони соҳиби бўлган Исомов Фахриддин хонадонида бўлишди. Отахон томонидан дарахт ҳамда сабзавот кўчатлари етиштириш бўйича бир қатор ишлар бажарилмоқда.
Вобкент туманида – Шакаркент МФЙдаги бир қатор аҳоли хонадонлари ўрганиш ишлари давомида МФЙда 876 та аҳоли хонадони мавжуд бўлиб, 651 та хонадонда парник типидаги иссиқхоналар шундан, 145 та лимон етиштиришга ихтисослаштирилган иссиқхоналар ташкил этилган. Умаров Адизжон хонадони иссиқхонасида аҳоли хонадонларига помидор кўчатлари етиштириб бериш ишлари йўлга қўйилган. Файзуллоев Мухтор хонадонида 4 сотих иссиқхонасида йилига 3-4 марта ҳосил олиш ишлари йўлга қўйилган. Самандаров Баходир хонадонида томорқасидан йилига 2-3 марта ҳосил олиш ишлари йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирда томорқасида тўқсонбости ва сабзавот экинлари бўшаган ерларда такрорий экинлар экилган. Афзалов Абдуаҳад иссиқхонасида аҳоли хонадонларига экишлари учун сифатли ва арзон сабзавот кўчатлари етиштирилмоқда. 2019 йилда "Намунали томорқачи" кўкрак нишони соҳиби бўлган Ҳожиев Қудрат хонадонида томорқасидан самарали фойдаланиш ишлари жуда яхши йўлга қўйилган бўлиб, 4 сотих иссиқхонасининг 0,5 сотих майдонида қовоқ экилган, қолган майдонда сабзавот ва бошқа турдаги экинлар экилган. Ҳожиев Абдумажид томорқасида қурилган 2 сотих иссиқхонасида ҳозирда помидор махсулоти пишган бўлиб деҳқон бозорлари сифатли ва арзон махсулот билан таъминланмоқда. Мазкур хонадон томонидан помидор ва гул кўчатлари етиштириш ишлари ҳам йўлга қўйилган.
Когон тумани Когон МФЙ маҳалласида яшовчи Жалолова Ойгул Хасановна томорқасида ташкил этган 6 сотих иссиқхонада помидор, бодринг, булгор қалампири, кўкат ва зираворлардан йилига 3 маротаба хосил олиб, 30-35 млн сўм даромад олмоқда.
Ромитан тумани Деча МФЙ маҳалласи яшовчи Бурхон Вахобов томорқасида 2 сотих лимонария ташкил этган, оралиқ экинга кўкат ва зираворлар етиштириб йилига 13-16 млн сўм даромад қилмоқда.
Томорқа хизмати” МЧЖлар фаолияти. Томорқа ер участкаларида серҳосил ва юқори даромад берадиган қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, сифатли ва серҳосил, кафолатланган уруғ ҳамда кўчатлар етказиб, ерга ишлов бериш, минерал ўғит билан таъминлаш бевосита буюртмачилар (Вилоятнинг барча туманларда ташкил этилган 11 та “Томорқа хизмати” МЧЖлар) талабига кўра томорқа ер эгаси билан тузиладиган фьючерс шартномаси асосида амалга оширилаяпти.
2020 йилнинг 1 ва 2-чораклари давомида МЧЖлар томонидан 2692 та хонадонга кўчат етказиб берилди. Бундан ташқари, 94 та хонадонга ихчам иссиқхона (2.83 гектар) қуриб берилди ҳамда 9 та хонадонга қуй (45 бош) етказиб берилди.
Натижада, аҳоли томорқаларида етиштирилаётган маҳсулотларни бир қатор “Томорқа хизмат” корхоналари томонидан экспортга ҳам чиқаришни бошлади.
Жумладан, Вобкент туман Кенгаш қошидаги “Вобкент марказий томорқа хизмати” корхонаси 10.1 минг АҚШ долларлик, Жондор туман Кенгаш қошидаги “Муҳаммадали томорқа хизмати” корхонаси томонидан 3.9 минг АҚШ долларлик, Когон туман Кенгаш қошидаги “Боғчорбоғ томорқа хизмати” корхонаси томонидан 1.1 минг АҚШ долларлик, Пешкў туман Кенгаш қошидаги “Зандане томорқа хизмати” корхонаси 6.4 минг АҚШ долларлик тарвуз маҳсулотлари Россия давлатига экспорт қилинди.
Вилоятнинг барча туманларидаги томорқа хизмати корхоналари фаолияти тизимли йўлга қўйилган.
Кейинги босқичда 2 та “Томорқа хизмати” корхоналарини кластер тизимда фаолият юритишлари учун зарур бўлган барча амалий чоралар кўрилади.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти бўйича. 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида давомида Жамғарма томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари,“Томорқа хизмати” МЧЖ ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун жами 5.5 млрд.сўм пул маблағлари ажратилган. Шундан:

  • 65 нафар томорқа ер эгаларига 6.6 млрд.сўм


  • Download 49,54 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish