Бухоро мусиқа фольклорининг тарихий- назарий ва амалий масалалари



Download 2,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/132
Sana22.04.2023
Hajmi2,52 Mb.
#931061
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   132
Bog'liq
2727 1 8FAAC8D54443D577FE4AE489E38E20EFBF56A0FD

 
 
ҚОРАҚАЛПОҚ ФОЛЬКЛОР САНЪАТИНИНГ ЁШЛАР МАЪНАВИЙ -
АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИГА ТАЪСИРИ 
Моянов Ықласбай Жийенбаевич 
Ўзбекистон Давлат санъат вамаданият институти Нукус филиали “Халқ ижодиёти” 
кафедраси в.б доценти. 
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) 
Инсон қадимдан атроф муҳитда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга ўз 
муносабатини билдирган. Бу муносабат, аввало, турли хатти-ҳаракатлар, овозлар, 
эҳтирослар воситасида амалга ошган. Кейинчалик ҳис-туйғуларни сўзлар, сўз 
йиғиндиси, рақслар ифодалаган. Яна кейинроқ одамлар ўзларича дунёнинг, 
табиатнинг, ҳайвонлар, ўсимликлар, тоғлар, сувларнинг пайдо бўлишини 
изоҳловчи тўқима ҳикоялар ўйлаб топадилар. Йигитлар, қизлар муҳаббат 
қўшиқларини тўқийдилар. Қабила-уруғнинг мард ва жасур йигитлари ҳақида, 
уларнинг ғаройиб қаҳрамонликлари ҳақида афсона ва ривоятлар пайдо бўлади. 
Буларнинг ҳаммаси ҳали ёзув маданияти вужудга келмасдан олдин жамоа-жамоа 
бўлиб яшаётган аҳоли ўртасида шуҳрат топади. Бугунги кунда биз уларни “халқ 
оғзаки ижоди” деб аташга одатланганмиз. [6;] 
“Халқ оғзаки ижоди” фольклор 
(инг. folk — халқ, lore — билим, донолик)

 
халқ
 ижодини ифодаловчи 
термин
.
“Фольклор” атамаси инглиз тилидан олинган 
бўлиб, икки сўздан ташкил топган. “Фольк” (
folk
)–халқ ва лоре (
lore
)–донолик 
сўзларининг бирикмасидан иборат бўлиб, “халқ донишмандлиги” деган маънони 
билдиради. У биринчи марта Вильям Томс томонидан 1846 йилда ишлатилган ва 
шундан бошлаб истеъмолга киритилган. 
Фольклор–халқ ижодиётининг барча соҳалари сингари халқ мусиқасини ҳам 
ўз ичига олади. Халқ мусиқаси айрим ҳолларда “Мусиқа аҳли” деб ҳам 
юритилади. Фольклор қўшиқлари оғиздан–оғизга, авлоддан–авлодга ўтиб 
тўлдирилади ва сайқал топади. [4;] 
Жамиятнинг моддий-маънавий ривожланишига қадриятлар, тарбия воситаси 
бўлган турли қарашлар ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Маънавий қадриятлар 
одоб–ахлоқ қоидалари замирида шаклланиб боради. Шарқона тарбия 
мезонларида иймон, эътиқод тушунчалари негизида ахлоқий маданиятнинг 
моҳияти мужассамлашган. 


104 
Маҳаллий мусиқа маданиятини таҳлил қилганда қорақалпоқ фольклор 
санъатининг ўқувчи-ёшлар маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришдаги 
тарбиявий аҳамияти, ўз навбатида, қорақалпоқ халқи менталитетининг ўзига 
хослигини аниқлашда, шу орқали қорақалпоқ халқининг бой руҳий маданиятга эга 
эканлигини асослашга хизмат қилади. 
Қорақалпоқ мусиқий фольклорида кўпчилик қўшиқлар меҳнат фаолияти: 
деҳқончилик ишлари, мол-чорвачилиги, балиқчилик, паррандачилик билан боғлиқ. 
«Жүўери ектим кендир менен аралас», «Биз жатырмыз бийдай қырман басында», 
«Ала алмай турғаным белдиң сабынан», «Ийшан атам суў бермейди жабынан» ва 
ҳ.к. 
«Шимоли Даўқора, жануби Чимбой, 
Икки ўртада қос ҳайдадим бир тинмай, 
Шундағи экканим бир ботмон буғдой, 
Оман қайттингизми пазнангиз синмай?» 
деб куйланадиган қўшиқлар ўқувчиларда инсонпарварлик, меҳр-муҳаббат, 
нафосат, эътиқод, табиатга муҳаббат, бурч ва ҳуқуқни англаш каби юксак 
ахлоқий-маънавий фазилатларни шаклланиб боришида муҳим аҳамият касб 
этади. [3;] 
Ахлоқий тарбия замирида ахлоқий билим, кўникма ва малакалар ахлоқ 
қоидалари 
ёрдамида 
ўқувчининг 
хулқ-атвори, 
ҳатти-харакатларини 
бошқаришнинг ўзига хос тизими ётади. Ахлоқан гўзал шахс маънан гўзал ва 
баркамол бўлади.
Ахлоқий фазилатлар эса ўқувчининг кўп қиррали фаолияти давомида 
қисман миллий мусиқа ҳамда фольклор қўшиқлари воситасида шаклланиб 
боради. Ахлоқий фазилатнинг кўринишлари, унинг қирралари ва намоён бўлиши 
хилма-хилдир. 
Инсонпарварлик, 
ҳалоллик, 
ташаббускорлик, 
фаоллик, 
ижодкорлик каби қатор муҳим тушунчалар ахлоқий фазилатга оид 
тушунчалардир. 
Қорақалпоқ фольклор санъати ёрдамида ёшлар халқ қўшиқлари ҳақидаги 
тушунчалари (асарнинг шеърий ва мусиқий матнини билиш), асарда берилган 
фикрларни баён қилиб бера олиш, унинг тарихий пайдо бўлиш сабаблари ва у 
билан боғлиқ бўлган халқ анъаналари, урф-одатларини билиш, унинг куйланиш 
ёки ижро этиш тартибини билиш, мазмунини таҳлил қилиб, маънавий-ахлоқий 
хулосаларни келтириб чиқара олиш кўникма ва малакаларига эга бўладилар.
Ўзбекистон Республикасини Ҳаракатлар стратегиясига кўра ўқувчи-ёшларни 
маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялашда таълим муассасалари 
зиммасига “Замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб 
келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга 
интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш
” 
[2;] вазифаси юклатилган. Бу борада 
сўнгги йилларда муҳим амалий ишлар қилинмоқда ва ижобий натижаларга 
эришилмоқда. Шунинг билан бирга, илмий изланишларимз таҳлилига кўра ушбу 
долзарб масала бўйича айрим муаммолар ўз ечимини кутмоқда. Жумладан: 
 
- ўқувчи-ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда таълим муассасалари 
фуқаролик институтлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамкорлиги 
технологияси илмий-назарий ва методик жиҳатдан мукаммал яратилиши зарур;
- ўқувчи-ёшларни бўш вақтларини ҳамкорлик педагогикаси асосида аниқ 


105 
мақсадга йўналтирилган тарзда фаол ташкил этиш талаб даражасида бўлиши керак; 
- ўқувчи-ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбияланганлик натижалари ва унинг 
самарадорлик даражасини баҳолашнинг ҳамкорлик педагогикаси асосидаги ягона 
мониторинг тизимини яратиш мақсадга мувофиқдир; 
-
 
миллий мумтоз меросимиз (фольклор санъати)нинг маънавий негизларини 
янада ривожлантириш, унинг азалий қадриятларни асраб–авайлаш ва 
мустаҳкамлаш замирида жамиятнинг маънавий такомилига эришиш.
Юқорида берилган фикрлар таҳлили натижасида қуйидаги хулосаларга 
келдик: 
- умумий ўрта таълим мактабларида маънавий муҳитни қарор топтириш, 
миллий менталитетимизга мутлақо ёт бўлган турли хил зарарли таъсирларга қарши 
туришда ёшларни маънавий-ахлоқий баркамол қилиб тарбиялаш, тарбиянинг 
инновацион педагогик технологияларини амалга ошириш муаммолари юзасидан 
илмий 
лойиҳалар, 
тадқиқот 
ишлари, 
илмий 
мактаблар 
фаолиятини 
такомиллаштириш, ижобий тажрибаларни оммалаштириш, тажриба мактабларига 
асос солиш, ҳаммабоп ва оммабоп методик базани яратиш давр талабидир; 
- мусиқа дарсларида ёшлар билан амалга оширилаётган таълим-тарбия 
жараёнининг баъзан самарасизлиги, ўқитувчи, жамоатчилик ўз олдига қўйган 
мақсадга ҳамма вақт ҳам тўлиқ эриша олмаётганлиги, мафкуравий-тарбиявий 
ишлар мазмунининг номукаммаллиги, таълим-тарбиявий шакл, метод, усул ва 
йўлларни танлаш ва амалиётга тадбиқ этишдаги номувофиқлик,тарбия 
институтларининг ўзаро ҳамкорлиги, фаолиятидаги изчиллик, босқичма-
босқичлик, давомийлик ва системалилик тамойилларига тўлиқ риоя этмаслик 
ҳолатлари ва бошқаларнинг келиб чиқиш сабабларидан бири – ўқитувчи-
тарбиячининг ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш борасида маниторинг 
тизимидан самарали фойдаланмаслигидан келиб чиқмоқда. 

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish