Бухоро мусиқа фольклорининг тарихий- назарий ва амалий масалалари



Download 2,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/132
Sana22.04.2023
Hajmi2,52 Mb.
#931061
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   132
Bog'liq
2727 1 8FAAC8D54443D577FE4AE489E38E20EFBF56A0FD

Таҳлил ва натижалар
Фольклор синкретик санъат сифатида мусиқа, 
қўшиқ, рақс, театр санъати турларини ўз ичига олади. Такомиллашган хар кандай 
саньат асарлари негизини халқ оғзаки ижоди намуналари яъни фольклор ташкил 
этиши тўғрисида илмий хулосалар, фактик мисоллар, археологик асослар, oғзаки 
ижодга асосланган устоз шогирд анъаналари хакидаги тажрибалар, таниқли 
фольклоршунос, мусиқашунос, олимлар Ходи Зарипов, Тўра Мирзаев, Охунжон 
Сафаров, Маматқул Жўраев, Сафарбой Рўзимбоев,Файзулла Кароматов, 
Махмуджон Ахмедов, Отаназар Матёқубов, Файзулла Тўраев, Рустам Абдуллаев, 
Саноқул Дўстов, Бахром Мадримовларнинг тадқиқотларида тафаккурона баён 
қилинади. Бугун фольклор жанрларига асосланган ўзбек мусиқа маданиятимиз 
жаҳон миқёсида улуғланмокда, мусиқий асарларимиз дунё саҳналарида тараннум 
ҳамда эътироф қилинмокда. Иқтидорли ёш ижрочиларимиз халқаро танловлар 
ғолиблари бўлибгина қолмасдан ривожланган хорижий давлатлар олийгоҳларида 
фаолият кўрсатиб чет эллик ёшларга европа классик асарлари билан бирга ўзбек 
мумтоз мусиқий меросимизни ҳам ўргатиб келмоқдалар. 
Бугунги анжуманнинг асосий мақсади миллий-маданий ва маънавий-
мусиқий меросимизни асраб авайлаш ва бойитиш, санъат ва бадиий ижодни ҳар 
томонлама ривожлантириш, ёшларнинг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини 
янада оширишни рағбатлантириш, миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши 
намуналари билан таништиришдан иборат. Ёшлар онги ва қалбида мустақиллик 
ғоясига, юқори маьнавият ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғуларини 
янада чуқур илдиз отиши, радикализм ва экстремизмдек ёт ғояларига қарши 
иммунитетини мустаҳкамлаш жамиятни ўсиб келаётган интеллектуал эстетик ва 
маданий эҳтиёжларини таъминлашга йўналтирилган маданий-оммавий тадбирлар 
ўтказиш, ижодкор ёшларга ҳар тамонлама кўмаклашиш, маънан етук юқори 
маданиятли шахсларни тарбиялаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш зарур. 
Республикамизда ушбу сохада эришилган илмий натижаларни амалиётга татбиқ 
килишдан иборат экан, юқорида қайд қилинган ижодкор ёшларимизнинг жаҳон 
миқёсидаги ютуқлари юртимизда бўлиб ўтаётган халқаро фестиваллар кўрик 
танловлар симфозиумлар “Шарқ тароналари”, “Халқаро мақом санъати анжумани” 
мавқеи ва нуфузи тўғрисидаги мағрурона фахрланиш мумкин. Фольклор, айниқса 
мусиқий фольклор, том маънода халқ ижодиёти махсули, ўзига хос хусусиятлари 
полиритмикаси, жанрлар жозибадорлиги, ўйноқилиги, халкчиллиги билан 
алохидалик касб этади. 
Ўзбек мусиқа фолъклори Республикамизда Тошкент-Фарғона, Бухоро-
Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё-Сypxaндарё худудларида локал хусусиятлари 
билан мусиқашунос, фольклоршунос, олимларнинг илмий изланишларида манба 
сифатида қўлланилмоқда, тадқиқ қилинмокда. 


116 
Хоразм мусиқий фольклор жанрларида халфаларнинг тўй маросим 
қўшиқлари айтишувлар, лапарлар, халқ рақсларида миллий қадриятлар, урф-
одатлар, меҳр-оқибат, гўзаллик ўз ифодасини топади. Шунингдек Бухоро мусиқа 
фольклорининг “Бухорча” ва “Мавриги” тароналарида Ватанга халқга, ёрга 
садоқат, вафодорлик, жасурлик туйғулари баланд руҳда тараннум этилади. Хоразм 
ва Бухоро фольклор жанрларидаги умумийлик, муштараклик, билан бирга шаклан 
ва мазмунан ўзига хослик мужассамлашганлини кузатишимиз мумкин. 
Ўзбек мусиқий меросимиз, миллий қадриятларимиз замини фольклор 
нафақат ёшларимиз тарбиясида балки юртимизда тобора ривож топаётган туризм 
соҳасида ҳам мавқеи катта. Республикамиз худудларида жумладан Самарканд, 
Бухоро, Хива, Сурхандарё, Қашқадарёга ташриф буюраётган чет эллик 
меҳмонларга кўрсатилаётган маданий хизмат турларида фольклор санъатинииг 
жозибаси, локал хусисиятлари оҳанграбоси, миллий либослар жилоси сайёҳларни 
мафтун қилган ҳолда уларнииг эътирофларига муносиб бўлиб келмокда. 
Миллий мусиқий меросимизни ўрганиш ривожлантириш билан бирга жаҳон 
бўйлаб кенг тарғиб қилиш ғоятда муҳим вазифа бўлиб нафақат соҳа мутахасислари 
балки етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган халқимиз орасида оммавий равишда 
тизимли тарғибот ишларини олиб бориш лозим. Айниқса мактабгача таълим 
муассасаларида тарбияланувчиларига мумтоз куйлар, оғзаки ижод намуналарини 
тинглаш маданиятини йўлга қўйиш устоз-мураббийлар амалиётига тадбиқ этиб 
бориш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, ғарбда бугун “Оммавий маданият” дея бонг 
ураётган турли нохолис фикрлар, ғайритабиий шовқинли ритмик кучайтиринишлар 
ёшлар онгини забт этишга уринаётган бир пайтда соф ўзбекона гўзал мусиқавий 
тарбиянинг ўрнини кучайтириш, хар жиҳатдан муҳим. Айниқса қалби тоза 
болажонларни, ўспирин ёшларни ташқи тахдидлардан ҳимоя қилиш учун театрлар, 
қўғирчоқ театр спектаклларини асл миллий мусиқий оханглар билан бойитиб 
бориш зарур деб ҳисоблаймиз. 
Халқ оғзаки ижодий, намуналари фольклор санъати қўғирчоқ театрлар 
ривожида муҳим ўрин тутади. Бухоро вилояти қўғирчоқ театрининг ижодий 
фаолияти ва репертуарини кузатишимизда халқ анъанавий театрининг илк 
кўринишларини ёдга соладиган қадимги халқ ўйинлари, масхарабозлик санъати 
қизикчилар, дорбозлар гуруҳидаги полвонлар, ёғоч оёқ (чўб пой)чилар 
тақлидчилар хатарли ўйин соҳиблари, қўғирчоқбозлар, тўй ва сайлларда томоша 
кўрсатадиган ижрочилар намойишига гувоҳ бўлдик. Театрларда мусиқий фолъклор 
намуналаридан ўз ўрнида фойдаланиш болалар ва ёш томошабинларни миллий 
мусиқани ҳис қилишга ўргатади. Театрга, мумтоз мусиқа санъатига муҳаббат 
ҳиссини уйғотиш, болалардан бошланса юксак натижаларга эришиш мумкин. 

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish