Бухоро мусиқа фольклорининг тарихий- назарий ва амалий масалалари



Download 2,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/132
Sana22.04.2023
Hajmi2,52 Mb.
#931061
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   132
Bog'liq
2727 1 8FAAC8D54443D577FE4AE489E38E20EFBF56A0FD

 
 
1
Қаранг: Абдуллаев Р. Байсун. Традиционная музыкальная культура. Ташкент, 2005; Абдуллаев Р., 
Хакимов А., Тошматов Ў. ва б. Ўзбекистон номоддий маданий мероси. Тошкент, 2017. 


10 
1-ШЎЪБА. МИЛЛИЙ МЕРОС МАЗМУНИДА МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ 
ТАРАҚҚИЁТИ. 
 
ЎҚУВЧИЛАРНИ МИЛЛИЙ МЕРОС МАЗМУНИДА ТАРБИЯЛАШДА 
МАДАНИЯТ ВА САНЪАТНИНГ АҲАМИЯТИ 
Мадримов Б.Х., БухДУ профессори, п.ф.н. 
Достон халқ маънавий қадриятларини қоришиқ ҳолда мужассамлаштирган 
оғзаки ижод шаклларидан бири бўлиб, унда қўшиқ куйлаш, мусиқа декламация 
қилиш, баён қилиш каби бадиий–эстетик қадриятлар ўз аксини топган. 
Достонларда юксак инсоний фазилатлар улуғланади, улар бахшилар томонидан 
ижро этилади. Достонларнинг ҳиссий кучи орқали аждодларимизнинг аралашиб 
кетган фалсафий, диний, ахлоқий қарашлари, урф–одатлари, турмуш тарзи бадиий 
тафаккур маҳсули сифатида баён қилинади. 
Хоразм достончилиги ўзининг қадимий илдизлари, бетакрор услублари, 
шеваси ҳамда ёрқин жозибали куй ва қўшиқлари билан ажралиб турувчи бой 
мураккаб ва айни дамда муштарак адабий–мусиқий воқеликдир. Кўпчилик туркий 
халқларда бўлгани каби Хоразм достонлари ҳам аралаш, яъни ҳикоя, шеър, баъзи 
ҳолларда шеърий тарзда намоён бўлади. 
Хоразм достончилигининг бошқа жанрлардан фарқи, унинг мусиқийлиги, 
қўшиқ матнларининг кенг ривожланганлиги, равон авжлари, сержило чолғу 
муқаддималари, парда ва товушга хос қатор белгилари билан ажралиб туради. 
Достончи уларни асосан очиқ овозда якка дутор ёки тор жўрлигида куйлайди. 
“Достон” форсча сўз бўлиб, турли маъноларни англатади: 
1. Достон–афсона, ривоят, ҳикоя. 
2. Достон-наср ё назмий матнга асосланиб, мусиқа билан айтиладиган поэма, 
эртак. 
4. Достон–чолғу асбобларида бармоқ ўрни ва шу жойда ҳосил қилинадиган 
парда. 
Достон атамасини А.Фитрат қуйидагича таърифлайди: “Бурунги туркларнинг 
шулон, мотам, тўй каби умумий йиғинларда, ибодатхоналарда бахшилар 
қўбизларини чалиб, ўрнуға яраша достонлар, махтанишлар, ашулалар, марсиялар 
ўқур эканлар”. 
Кўриниб турибдики, адабиёт, шеърият, мусиқа, томоша ва қатор санъат 
турларини ўзида мужассамлаштирувчи достонлар Шарқ халқлари адабиётида 
шаклан ва мазмунан бой, кўп қисмли адабий асар ҳисобланади. 
Хоразм достончилигининг илдизлари қадим замонларга бориб тақалади. 
Марказий Осиё худудида илк маданият ўчоқларидан бири бўлган бу диёрда 
достончилик анъаналари, милоддан аввалги XI–X асрлардаёқ кенг тараққий 
топганлигига оид айрим маълумотлар мавжуд. Жумладан, зардуштийларнинг 
муқаддас “Авесто” китобидаги “Яшт” деб аталувчи худолар ва қаҳрамонлар 
ҳақидаги достон ва афсоналар, уларда Сиёвушни Сиёваршин, Жамшидни эса Йима 
номлари билан акс этиши, “Вандидод” номли диний маросимлар ва қоидаларнинг 
мусиқий оҳанглар жўрлигида ижро қилинганлиги Қўйқирилган
 
қалъа 
топилдиқларида акс эттирилган. Геродотнинг “Тарих” китобида “Аракс” (Аму) 
бўйида яшовчи халқлар дарахтнинг қуруқ мева ва шохларини тутатиб, бу тутундан 


11 
маст бўлиб ўйинга тушадилар ва шўх қўшиқ айтадилар, деб ёзилган.
Милоддан аввалги I аср ва эрамизнинг XIII асри орасидаги даврга оид Хоразм 
тангачаларида Сиёвуш чавандоз – худо тимсолида акс эттирилган. Сон–саноқсиз 
ҳайкалчаларда тасвирланган отларнинг калласи, “Ҳазорасп” афсонасининг келиб 
чиқиши ва бошқа далиллар инсоннинг отга сеҳрли афсонавий мавжудот сифатида 
сиғинганлиги ва меҳр қўйганлигининг яққол далилидир. Афсоналарда 
таъкидланишича, Ҳазорасп ўрнида беш булоқ бўлиб, у ердан сув ичгани сеҳрли, 
илоҳий отлар учиб келар экан. Сулаймон пайғамбар уларни тутиш мақсадида, сувга 
мусаллас аралаштиради. Сувни ичган отлар кайфи ошиб уча олмай қолади. 
Сулаймон пайғамбар эса уларнинг қанотларини қирқиб одамларга беради ва қўлга 
ўргатишни буюради. Ўша отларнинг сони мингта бўлиб, Ҳазорасп номи шундан 
қолган экан. Бу анъана кейинчалик меърожномадаги Муҳаммад пайғамбарнинг оти 
ал Буроқ, Ҳазрат Алининг оти Дулдул, Рустам достоннинг оти Рахш, “Алпомиш” 
достонидаги Бойчибор, Гўрўғлининг оти Ғиротларнинг тимсолида ўз аксини 
топган. Бунинг натижасида “Ракбаъни” (Ракб-отлиқ), “Сувора” (Суворий–
чавандоз) қўшиқларининг келиб чиқишига замин яратилган. 
Ислом дини, хусусан, Қуръони Карим негизида шариат асосларини тарғибот 
қилувчи ҳар хил қиссалар, достон ва достонсифат номалардан: “Меърожнома”, 
“Султонбобонинг меърожи”, “Бобо Равшан”, “Пайғамбарлар ҳикояти”, “Юсуф ва 
Зулайҳо”, “Кийикнома” каби мусиқий жиҳатдан бой достонлар яратилиб кенг 
тарқалган. Тарихий манбаларда келтирилишича, XI–XIII асрларда кўп элатли 
туркий халқларнинг ўғиз қабилалари Марказий Осиё текислиги, Сирдарёнинг қуйи 
оқими ва Орол бўйларида яшаганлар. XI асрнинг I ярмида салжуқий султонлар 
етакчилигида Эроннинг шимолий, Кавказ ортининг жанубий ва кичик Осиё 
ерларини забт этиб, у жойларда асосан ўғиз тилларини тарқатганлар. Шу билан 
бирга, маданиятнинг бошқа турлари, шунингдек, достончилик санъати ҳам кенг 
ёйилган. Турк халқларида достон айтувчиларни қадимда ўзан (ўзиб кетмак, 
олдинда борувчи–Б.М.) деб юритилган. Ўзанлар қўбиз чалиб куйлаганлар ва 
Қўрқит бобони ўзларига пиру устоз деб билганлар. Бобо Қўрқит бутун Осиё, 
Кавказ ортида яшовчи туркий халқларда афсонавий қўшиқчи, достончилик 
асосчиларидан бири сифатида гавдаланади.
Ривоятларда айтилишича: Қўрқит бобо онасидан туғилганда халтача ичида 
бўлган. Уни кўрганлар қўрқиб кетадилар ва халтани очиб қарасалар ичида нимжон 
чақалоқ ётган бўлади. Уни кўриб барча хурсанд бўлиб, қувониб кетади ва бизни 
бошидан қўрқитди, шунинг учун, исми Қўрқит бўлсин, деб болани шу ном билан 
атайдилар. 
Иккинчи ривоятда эса: қариган Қўрқит бобонинг жонини олиш учун ажал 
доимо кузатиб юрар экан. Аммо Қўрқит бобо кечаю – кундуз ҳеч тинмасдан “Ҳаёт 
қўшиғи”ни куйлар ва бунинг натижасида ажал унга яқинлаша олмас экан. Бир куни 
у чарчаб, ҳолдан тойган ва кўзи бир нафас уйқуга кетган пайтда ажал заҳарли 
“қайроқ илон” қиёфасида уни чақади ва Қўрқит бобо вафот этади. Шундан бери 
“Ҳаёт қўшиғи” ва ажал ўртасида тинимсиз кураш борар эмиш. 
Ривоятлардан кўринадики, достон қўшиқларини куйлаш, уларни ижро этиш 
қадимда пайдо бўлиб, авлоддан–авлодга ўтиб келаётган мусиқий мерос сифатида 
талқин қилинади. 
Хоразм достончилигида иккита йирик услуб мавжуд бўлиб, бахшиларнинг ўз 


12 
иборалари билан айтганда, улар Ширвоний ва Эроний услублар деб юритилади. 
Ширвоний услубдаги бахшилар достон номларини қандай аталишини яхши 
билсалар ҳам кўпинча бировга айтишни сир тутадилар. Ширвоний услубдаги 
бахшилар, асосан, дутор, тор, гармон, ғижжак, доира жўрлигида достон айтадилар. 
Эроний услубдаги достончилар, асосан, дутор билан достон айтадилар. 
Кўпинча унга буломончи ва ғижжакчи жўр бўлади, лекин, доирачи қатнашмайди. 
Эроний услубдаги достончиларнинг куйлари мусиқий вазнларнинг соддалиги, 
вазминлиги, мунглилиги, товуш кўламининг чекланганлиги билан ажралиб туради.
Хоразм достончилигида икки хил дутор қўлланилиб, уларнинг бири катта 
(узунлиги 970–1040 мм), иккинчиси узун (бўйи 1300 мм) дуторлардир. Бу чолғу 
асболари тут ёки ўрик ёғочидан ясалади. Улар қовурғали–дилма дутор ва ўйиб 
ишланган–қазма дутор деб юритилади, қопқоғи эса тут ёғочидан юпқа қилиб 
ишланган. Дуторларнинг икккаласини ҳам юқори тори тахминан кичик октава “ре” 
ва пастки торлари катта октава “соль” ёки “ля” баъзан “қўш тор” қилиб созланади.
Хоразм достонларининг тарбиявий аҳамияти, уларда юксак гўзаллик ва бахт–
саодатга эришишнинг бирдан–бир йўли–мақсад сари қатьий интилиш, сабр ва 
чидам, матонат, мардлик, қаҳрамонлик кўрсатишдан иборат эканлиги куйланади. 
Шунингдек, муҳаббат умуминсоний қадрият сифатида инсоннинг маънавий 
қиёфасини белгилаб берадиган омил, ҳар қандай ёвузлик устидан қилинадиган 
ғалабани таъмин этадиган куч, инсонни жасоратга ундайдиган ва қалбидаги барча 
эзгу фазилатларни рўёбга чиқарадиган восита сифатида тараннум этилади ҳамда 
ўқувчи-ёшларни садоқатли қаҳрамонлар тимсолида шу туйғуга илҳомлантиради. 
Достонлардаги миллий ғурур туйғуси куйловчи ва тингловчи ўртасидаги 
эстетик мулоқот воситаси ва маънавий муҳит таъсирида ўқувчи онгида 
шакллантирилади. 
Достонларда педагогик тарбия манбалари ва воситаларининг ўзаро таъсири 
ҳамда алоқаси яққол намоён бўлади. Бу эса, ўқувчини ҳар томонлама 
шакллантириш, унга эстетик тарбия беришга кенг йўл очади.
Мусиқа таълими дарсларида Хоразм достонлари намуналаридан фойдаланиш, 
ўқувчиларда тарихий қаҳрамонлар ва уларнинг жасоратини
Хоразм заминида яратилган достонларнинг ғоявий мазмуни ранг–баранглиги 
билан ажралиб туради. Қаҳрамонлик, ватанпарварлик, ёрга садоқат руҳидаги 
достонлар билан бир қаторда, улар орасида касб ҳунарга ундовчи достонлар ҳам 
мавжуд. Бу даврга келиб турли мавзудаги достонлар сингари “Меҳтарлик 
рисолалари” ҳам шаклланган. Шундай рисолалардан бирида қуйидагича ривоят 
келтирилади: “Оллоҳ–таоло Одам Ато танасини лойдан ясагандан кейин, элчи 
фаришта ҳазрати Жаброил, оламни ҳаракатлантирувчи фаришта ҳазрати Микоил, 
охиратда карнай чалувчи бўрон фариштаси ҳазрати Исрофил, жон олувчи фаришта 
ҳазрати Азроилга Одам вужудига жон киргизишни топширган эканлар. Одамнинг 
ичи қоронғи зимистонлигидан жон у ерга киришдан бош тортади. Фаришталар кўп 
ва хўп ўйлашиб, охири жонни антиқа йўл билан одам вужудига киритишга қарор 
қилибдилар. Улар жаннатдан Тут ёғочини олиб чиқиб танбур, дутор, най ва ғижжак 
каби чолғу асболарини ясайдилар. Лекин қанча уринишмасин улардан товуш 
чиқара олмайдилар. Фаришталар чарчаб ухлаб қолишади. Уларнинг ҳатти–
ҳаракатини кузатиб турган Шайтон алайҳуланна бари–бир мен аралашмасам ҳеч 
иш чиқмас экан деб, танбур, дутор ва ғижжакларнинг қулоқларидан пастига бир 


13 
донадан чўп қистириб, найнинг тешиклари ёнидан бир тешик очадики, “Шайтон 
харрак” ва “Шайтон тешик” иборалари ана шундан қолган. Бир пайт фаришталар 
уйғониб қарашса, чолғулар қўл теккизишга маҳтал бўлиб турган эмиш. Шундан 
кейин, ҳазрати Жаброил латиф бир нағма ўйлаб топади ва уни фаришталар билан 
жўрликда чалиб жонни Одам Ато вужудига киритган эканлар”.
Қўшиқ ва куйнинг пайдо бўлиши ҳақидаги бундай ривоят ва афсоналар 
ўқувчиларнинг ақлий-интеллектуал тараққиёти, тарихий онги, ва эстетик
дунёқарашини бойитишда алоҳида аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам, мусиқа 
маданияти дарсларида ва дарсдан ташқари жараёнларда достон, куйлар, қўшиқлар, 
чолғу асбоблари, уларнинг дунёга келиши ҳақидаги ҳикоялар, ҳикматлар, 
афсоналар билан ўқувчиларни таништириб бориш алоҳида педагогик қимматга эга.
Хоразм достонларида мусиқий омил, куй алоҳида ўрин тутади. Табиийки, 
достонларнинг парда тузилиши ўзининг мураккаблиги, узун тараққиёт йўлини 
босиб ўтганлиги билан ажралиб туради. Агар кузатадиган бўлсак, достон 
йўлларининг лад асослари қонуниятлари, яъни товушқатор ва куй ҳаракатларида 
ўзига хос хусусиятлар мавжуд. Масалан, ўзбек мусиқасининг бошқа соҳаларида 
кам учрайдиган, таркибида орттирилган секунда бўлган лад–локрий товушқатори, 
таянч нуқтаси товушқатор ўртасида жойлашган қўша ладлар энг қадимий ладлар 
бўлиб, уларнинг Хоразм достон йўлларида учраши алоҳида диққатга сазовордир. 

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish