Бухоро мусиқа фольклорининг тарихий- назарий ва амалий масалалари


НОМОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОСИМИЗДА ХАЛҚ МУСИҚА ИЖОДИНИНГ



Download 2,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/132
Sana22.04.2023
Hajmi2,52 Mb.
#931061
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132
Bog'liq
2727 1 8FAAC8D54443D577FE4AE489E38E20EFBF56A0FD

НОМОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОСИМИЗДА ХАЛҚ МУСИҚА ИЖОДИНИНГ 
ЎРНИ 
С.Қ.Қаҳҳоров,
БухДУ ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитаси раиси 
Жаҳон мусиқа маданиятининг ривожига улкан ҳисса қўшган буюк 
аждодларимиз кўп асрлар давомида яратилиб, сайқалланиб келган мусиқа 
фольклори (халқ мусиқа ижоди) анъаналари бебаҳо миллий қадриятлар тизими 
ҳисобланади. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин маънавий 
дурдоналари бўлмиш маросим ва маросим қўшиқлари, чолғу куйлари ва 
бахшичилик санъатини тиклаш; миллий менталитетимизни ноёб маданий 
меросимизни, хусусан мусиқий анъаналарини сақлаш, тарғиб этиш ва 
ривожлантиришга алоҳида эътироф берила бошланди. Айниқса, халқимиз ижодий 
даҳосининг нодир дурдоналарини муҳофаза қилиш ва кенг қўламда тарғиб этиш 
борасида улкан ишлар амалга оширилаётган бугунги кунда фольклор санъати, 
миллий урф-одат ва маросимлар ҳамда этномаданий қадриятларни янада 
ривожлантириш муҳим илмий ва амалий аҳамият касб этмоқда. 
Охирги йилларда республикамизда миллий ўзига хосликнинг шаклланишида 
муҳим омил саналган анъанавий қадриятлари ва маданиятга эътибор ниҳоятда 
ошди: маданият ва санъат соҳаси, миллий маданият, халқ амалий санъати ва 
бадиий ҳунармандчилик, мақом ва бахшичилик санъатлари, уларнинг маҳаллий 
(локал) услублари, фольклор санъатига тобора юксак эътибор берилаётгани ҳақида 
сўнги уч йилда юртимизда маданият ва санъат сохаларни янада ривожлантириш 
борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор Фармон ва Қарорлари 
қабул қилиниши ҳамда нуфузли Халқаро фестиваллари ва илмий анжуманлари – 
Самарқанда “Шарқ тароналари” (август, 1997-2019), Шаҳрисабзда мақом санъати 
(сентябрь, 2018), Термизда бахшичилик санъати (апрель, 2019); фольклор санъати 
билан боғлиқ “Бойсун баҳори” (Бойсун, 2017-2019), “Ипак йўли” (Марғилон, 2019), 
“Ипак ва зираворлар” (Бухоро, 2017-2019), “Миллий рақс санъати” (Хива, 2017-
2019), “Халқ амалий санъати ва бадиий ҳунармандчилик” (Қўқон, 2019) 
ўтказилиши, мақом ҳамда бахши мактабларини ташкил этилиши бунинг амалий 
натижаси бўлиб, халқ ижоди дурдоналарини жаҳонда кенг тарғиб этишга алоҳида 
эътибор қаратилмоқда.. Шу сабабли ўзбек фольклор ва мумтоз мусиқа санъати, 
маданий меросининг турли қатламларини замон талабларига мувофиқ этномаданий 
ўзига хослиги ва локал бадиий хусусиятларини тадқиқ этиш ҳисобланади. Чунки 
“тенгсиз маънавий бойлигимиз бўлмиш мумтоз санъат, халқ ижодининг нодир 
намуналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, уни келгуси авлодга безавол 
етказиш” муҳим аҳамият касб этади.
1
Асрлар давомида эзгуликни тараннум этиб келган ушбу тафаккур 
дурдоналарида халкимизнинг энг олийжаноб, улуғвор мақсадларга йўналтирилган 
қарашлари ўз ифодасини топган. Бинобарин, бадиий салоҳияти ғоят улкан бўлган 
аждодларимиз мусиқий-поэтик, томоша-рақс ва мусиқий ижрочилик, умуман, 
юксак бадиий-эстетик иқтидорини ўзида мужассамлаштирган Бойсун фольклор 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Халқаро бахшичилик санъати фестивали 
очилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. // “Халқ сўзи”, 2019, 7 апрель. 



санъати, Наврўз маросими ва мусиқий анъаналари, “Шашмақом” мусиқаси, Катта 
ашула ўзига хос мумтоз ашула йўли, Аския – сўзамоллик санъати, Лазги – ноёб 
Хоразм рақс санъати ҳамда Бахшичилик “инсониятнинг номоддий маданий мероси 
дурдоналари” сифатида даврлар оша битмас-туганмас руҳий қувват манбаи бўлиб 
хизмат қилмоқда.
1
Аслида номоддий маданий мерос тушунчаси “халқ ижодиёти”га 
нисбатан кенг қамровлилиги билан ахамиятлидир. Шу боис халқ мусиқа ижоди 
намуналари миллат ва кенгроқ инсоният номоддий маданий мероси бўлмиш 
халқнинг ўзлиги ва ғурури ҳисобланади. Халқимиз томонидан яратилган улкан 
маданий-маънавий қадриятлар жаҳон миқёсида эътироф этилаётганлиги, 
жумладан, “Бойсун маданий муҳити (2001, 2008)”, “Шашмақом мусиқаси” (2003, 
2008), “Катта ашула” (2009), “Аския” (2014), “Навруз” (2009, 2016), “Лазги” (2019) 
ҳамда “Ўзбек палови” (2016) ЮНЕСКОнинг дунё халқлари номоддий маданий 
мероси дурдоналари Репрезентатив рўйхатига киритилганлиги ҳам ўзбек халқи 
маънавий мероси Шарқ халқари, умуман жаҳон маданияти ривожида катта ахамият 
ўйнаганлигидан далолат беради. 
Ёш авлод вакиллари ўтмишда яратилган меросни ардоқлаб, ўқиб-ўрганиб, 
идрок қилиб ўзлаштирсалар замонамизга муносиб камол инсон бўлиб 
етишишларига умидвормиз. 
Миллий меросининг ажралмас қисми бўлган, ҳозирги кунда номоддий 
маданий мерос ибораси билан номланиб келаётган урф-одат, маросим ва 
анъаналарга, улар билан боғлиқ бўлган мусиқа жанрларига эътибор борган сари 
қучайиб бормоқда: айримлари табиий асл ҳолда, баъзилари тикланган (янгича тус 
олган) куринишда; бошқалари эса ўзгарган ҳолда (янги давр ҳодисаларига 
мосланган) ҳаётимизга кириб келмоқда Уларни сақлаш, муҳофаза қилиш, келгуси 
авлодга етказиш, ундан ёшлар тарбиясида унумли фойдаланиш масалалари давлат 
сиёсати даражасига кўратилган. Демак, бадиий ижодиёти талқинида кенг қамровли 
ва кўп тармоқли, услубларга бой фольклор ва мумтоз мусиқа санъатимиз амалиёти 
ва равнақига назар солар эканмиз, биз буюк бадиий маданият соҳиблари авлоди 
эканлигимизни кўрамиз. 

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish