Бухоро мусиқа фольклорининг тарихий- назарий ва амалий масалалари



Download 2,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/132
Sana22.04.2023
Hajmi2,52 Mb.
#931061
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   132
Bog'liq
2727 1 8FAAC8D54443D577FE4AE489E38E20EFBF56A0FD

Пайдаланған әдебиятлар 
1.Аимбетов Қ. «Халық даналығы»“Қарақалпақстан” баспасы Нөкис -1968 жыл
140-бет.. 
2.
Адамбаева Т. Автор дала жазыўынан 1960, ӨзССр ИАККФ китапхана 
фондында инв. 34329. 
3.Боровков А.К. Вопросы изучения тюркоязычного эпоса народов Средней 
Азии и Казахстана.-Сб. вопросы изучения эпоса Народов .-М., 1958.с-69.// 
Сабурова 
А.А 
Қарақалпақ 
тилиндеги 
музыка 
терминлери. 
Автореф.дисс.канд.филол.наук.-Нөкис,2008.-43-бет. 
4.Жубанов Е. Эпос тилиниң өрнектери.-Алматы: Ғылым, 1978.с-77 б. 
ТАЛАБАЛАРГА МАҚОМЛАРНИ ЎРГАТИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ 
МАСАЛАЛАРИ 
А.Хидиров, 
БухДУ “Мусиқа таълими” кафедраси доценти 
Мақомот асрлар давомида уйғунлашган бир бутун тизим тарзида намоён 
бўлади. Унинг куй ва ашулалари, атама ва тушунчаларининг қаърида анча узоқ 
даврлардан буён келаётган анъаналарнинг изларини учратиш мумкин. Аммо унинг 
барқарор қонун-қоидалари эркин ижодий изланишлар, бадиий янгиланишлар учун 
тўсиқ эмас. Ўзбек халқининг мумтоз мақом санъатини асраш, уни устоз-шогирд 
анъанасида ўрганиб кейинги авлодга етказиш қадим-қадимдан бизда урф бўлиб 
келган. Бунга бизгача етиб келган манбалар гувоҳлик беради.
1805-1864 йиллар Муҳаммад Раҳимхон аввал (биринчи) замонидан 
Муҳаммад Раҳимхон соний(иккинчи) замонигача ўтган олтмиш йил Хоразм 
мусиқийсининг иккинчи даврини ташкил қилади.
Бу даврда мақом санъатида кескин ўзгаришлар содир бўлмаган аммо халқ 
орасида тарғибот қилиб мусиқа тингловчилари қалбида муҳаббат уйғота олганлар 


32 
халос. Машҳур мусиқашунос Ниёзжон Хўжа ўз шогирдлари Маҳдумжон қози, 
Усто Муҳаммаджон сандиқчи кабиларга ўзи билган мусиқа илмини Шашмақом 
нағмаларини бутунлигича ўргата олганлар. Вақти билан бу шогирдлар устоз 
даражасига етгандан кейин Муҳаммаджон сандиқчидан Абусаттор маҳрам Хўжаш 
маҳрам ўғли таълим олган..
Хоразмда кейинги хонлар Муҳаммад Аминхон, Қутлимуродхон Абдуллабек 
ўғли, Сайид Муҳаммадхон замонларида Хоразм мусиқасида ҳеч қандай сезиларли 
ўзгаришлар рўй бермаган. аммо 1864 йилга келиб тахтга ўтирган Муҳаммад 
Раҳимхон соний (Феруз) даврида Хива хонлигининг маданияти ва санъати тарихи 
ўзгача тус олди, юксалиш сари қадам қўйди. 
Хоразм ва умуман, Марказий Осиё халқлари тарихини мукаммал акс 
эттирувчи “Шажараи Хоразмшоҳий” солномаси, Аҳмаджон Табибийнинг 
“Мажмуат аш-шуаро” тазкираси вужудга келди. Айниқса, Муҳаммад Раҳимхон 
сонийнинг ўзи ҳам моҳир шоир, созанда бўлиши билан бирга, етук хаттот саналар 
эди
.
Феруз саройидаги девонда қирқдан ортиқ шоиру ёзувчи, тарихчи, хаттот, 
созанда-ю хонанда фаолият кўрсатди. Муҳаммад Раҳимхон соний 1874 йилда Ўрта 
Осиёда биринчи марта Хивада тошбосма ташкил қилади. Бу ерда Навоийнинг 
“Хамса”си, Муниснинг “Девони Мунис”, Огаҳийнинг “Девони Огаҳий”, Ферузнинг 
“Девони Феруз”, шунингдек, Комил Хоразмий, Муҳаммад Юсуф Рожий, Аҳмад 
Табибий, Мирзо каби иқтидорли шоирларнинг баёз ва девонлари чоп этилганди. 
Хоразмнинг энг улуғ олимларидан бири Юсуф ҳожи Доийнинг Арабхон 
мадрасасида ўтказадиган бедилхонлик кечаси халқ орасида жуда машҳур эди. Хон 
ўтказган китобхонлик кечалари саройда ёки машҳур мадрасаларнинг бирида (аксар 
вақт Феруз мадрасасида) ўтказиларди. Бундай кечаларда юртнинг энг машҳур ва 
обрўли уламо ва шайхлари, таниқли хонанда ва созандалар ҳам иштирок қиларди. 
Китобга, китоб ўқишга, эшитишга иштиёқманд Хоразм халқи китобхонлик 
кечаларини тез-тез ўтказиб турардилар. 
Муҳаммад Раҳимхон соний даврида Хоразм олти ярим мақомлари янада 
тартиблашди, жамланди. Ферузнинг ўзи Хоразм олти ярим мақомлари асосида 13 та 
йирик куй яратган ва булар: Муҳаммаси жадиди Ферузи Рост, Мусаддаси жадиди 
Ферузи Рост, Сакили Ферузшохи Наво, Сакили Ферузшохи Сегоҳ, Се усули Ферузшохи, 
Чор усули Феруз, Сакили Ферузшохи Дугоҳ, Муҳаммаси Ферузи Бузрук, Биринчи 
Муҳаммаси Ферузшохи Ирок, Иккинчи Муҳаммаси Ферузшохи Ироқ, Се усули Ферузи 
Ироқ, Сакили Ферузшохи Панжгоҳ, Муҳаммаси Ферузшохи Панжгоҳ каби чолғу 
йулларини мақомлар туркумига киритган. 
Маданият ва санъат гуллаб яшнаган хон Феруз даврида амалиётга анча 
яқинроқ рисолалар барпо этиш зарурияти туғилди. Бундай рисола яратиш фикри 
энг аввал маданият ҳомийсининг хаёлига келди: “Хоннинг иштиёқ ва орзуси шул 
даражага етадурким, ўрта ерда ойлануб, бутун Шашмақом ва оларға боғлонғон 
қўшумчалар ва миллий нағмаларни қулай ва енгил бир ҳолда ҳар кимлар 
тарафиндан тушунулуб чертмоқ ва ўрганулмак йўлларини охтармоқ ва тофмоқ 
чорасини ўйлайдур”. 
Олим ва мусиқа илмини чуқур тушунган Комил Хоразмий етакчилигида 
Хоразм мусиқашунос хонанда ва созандалари ҳозирда Хоразм “Танбур чизғилари” 
деб аталадиган табулатура шаклидаги нотани кашф этадилар ва кучли саъй-
ҳаракатлар туфайли Хоразм мақомлари тўлиқ ва мукаммал равишда ана шу ўзига 
хос нотага кўчирилади.
Хоразм “Танбур чизғилари”нинг ривожланиши, унинг тараққиёти учун 


33 
унинг бошида хон Феруз ва Комил Хоразмийлар турган бўлсалар, “Танбур 
чизғилари”нинг юзага келишида иккита йирик гуруҳ – мактаб фаолият юритган. 1-
гуруҳ вакиллари Муҳаммад Расул Мирзо, Муҳаммад Юсуф Баёний, Муҳаммад 
Юсуф Чокар. 2-гуруҳ вакиллари Худойберган Муҳркан, Исмоил Девон, Комил 
Девоний.
Ушбу иккита гуруҳ аъзолари танбур чизғиларини тахминан ХIX асрнинг 30-
йиллари бошигача ишлаган бўлиб, у шу давр оралиғида амалда қўлланилган. 
Танбур чизғиларига Хоразм мақомларининг барча тури (олти ярим мақомлари, 
дутор мақомлари ва сурнай мақомлари) тўлиқ олиб бўлинган. 
Хоразм мумтоз мусиқасини “Танбур чизғилари”даги Дутор ва Хоразм олти 
ярим мақомларига алоҳида ажрата бошлаш сўнгги пайтларда юзага келган илмий 
мулоҳазадир.
2002 йилда Хоразм “Танбур чизғилари”нинг забардаст шоир, созанда ва 
мусиқашуноси Комил Девоний томонидан таҳминан XX асрнинг 20-30 йилларида 
яратилган ўта ноёб нусхаси кашф этилди. Ушбу нусха Хоразм мумтоз мусиқаси, 
хусусан, унинг “Танбур чизғилари” ва Дутор мақомлари ҳақидаги таассуротларни 
ўзгартириб, бу икки параллел тизимларнинг устивор тамойиллари ва ўзаро 
муносабатларининг янги қарашларни изҳор этиш имкониятини юзага келтирди. 
Хоразм “Танбур чизғилари” мақомлари ҳам ана шундай ижодий изланишлар 
ва бадиий янгиланишлар натижасида камолга етди, бунинг натижасида XIX аср 
охирларига келиб, Хоразм “Танбур чизғилари” вужудга келди.
Хоразм “Танбур чизғилари”нинг яратилишида Комил Хоразмийнинг 
аҳамияти катта ёзувнинг текшириб борган ғоявий раҳномаси Муҳаммад Рахимхон 
Феруз бўлади. Лекин Хоразм “Танбур чизғилари”ни ёзишда бошқа созанда ва 
хаттотлар ҳам иштирок этган. Хатто ёш жиҳатидан Комил Хоразмийдан катта 
бўлган Худайберган Муҳиркан ҳам бу эзгу ишда иштирок этиши, ушбу Хоразм 
“Танбур чизғилари”нинг яратилишига ўз хиссасини қўшганликларини кўрамиз.
Шўролар даврида Хоразм “Танбур чизғилари”ни кўпгина олимлар амалиётга 
тадбиқ этишга уриниб қўришган. Нафақат Хоразмлик маърифатчи олимлар, балки 
бошқа воҳа вакиллари, жумладан, ўтган асрнинг 20-йилларида яшаган Абдулҳамид 
Чўлпон, Искандар Икрамовлар Хоразм “Танбур чизғилари”ни миллий нота ёзуви 
сифатида фахрланиб, истиқболи бўйича қайғуриб, матбуотда мақолалар чоп 
этишган. Илёс Акбаров ҳам Хоразм “Танбур чизғилари”ни ўрганишга ҳаракат 
қилиб кўрган.
Хоразм “Танбур чизғилари”нинг асосий унсурлари парда, усул, шакл, сўз 
матнлари хисобланади ва бу унсурлар, хар қандай ёзув ҳам амалиёт ва назарияни 
ўзаро боғлаб туради. Амалиёт билан боғлаш ва ниҳоят барча тўпланган 
маълумотларни
санъатсевар ёшларга ихчам ва тушинарли холатда етказиб 
бериш мусиқашунос олимлар изланишлари ва моҳир созанда ва хонандалар 
ижросида ўз аксини топмоқда.

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish