ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО МУҲАНДИСЛИК ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
БухМТИ ректори ____________Н.Р. Баракаев
“_______” _____________________2021 йил
Бухоро муҳандислик - технология институти профессор-ўқитувчилари томонидан бажарилган ишлар ва эришилган натижаларини баҳолаш ва шахсий рейтингини аниқлаш бўйича баҳолаш мезони
Бухоро - 2021
Бухоро муҳандислик - технология институти профессор-ўқитувчиларининг эгаллаб турган лавозимлари бўйича ўқув йили давомида бажарган ишлари ва эришган натижаларини баҳолаш ва шахсий рейтингини аниқлаш бўйича
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Ушбу баҳолаш мезонлари “Бухоро муҳандислик - технология институтининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган ривожлантириш дастури”да белгиланган таълим сифатини ошириш ва институт нуфузини яхшилаш ва Олий таълим муассасалари рейтингида юқори поғоналарга кўтарилиш борасидаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, профессор-ўқитувчиларнинг ҳар ўқув йилида институт миқёсидаги рейтингини ва нуфузини белгилашда фойдаланиш учун мўлжалланган.
Мазкур баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5-июндаги «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3775-сонли қарорининг 5-хат боши, 4-бандининг в), г) қисмлари, 6-бандининг 1, 2, 3, 4–хат бошлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сон Фармонида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги 246-сонли қарори “Олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш МЕЗОНЛАРИ” ҳамда 2019 йил 7-июндаги «Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 467-сонли қарори билан тасдиқланган «Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом»нинг 2-Иловасида келтирилган «Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонлари»да қўйилган вазифалар асос қилиб олинган.
Профессор-ўқитувчилар томонидан бажарилган ишлар ва эришилган натижаларини баҳолаш ва шахсий рейтингини аниқлашга доир баҳолаш мезони бўйича саралаш баллари aссистент ёки ўқитувчи стажёр учун 56 балл, катта ўқитувчи учун 61 балл, фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёки доцентлик илмий унвонини олган профессор-ўқитувчи учун 66 балл ҳамда фан доктори (DSc) илмий даражасини ёки профессор илмий унвонини олган профессор-ўқитувчи учун 71 балл этиб белгиланган.
Ушбу баллдан кам натижа кўрсаткичига эга профессор-ўқитувчилар фаолияти қониқарсиз деб баҳоланади ва институт раҳбарияти томонидан тегишли тартибда чора кўрилади.
Умумий тўпланган балл саралаш балидан кам бўлган профессор-ўқитувчининг кейинги ўқув йилида фаолият юритиш масаласи институт Кенгашида кўриб чиқилади (“Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодекси”нинг 100-модда ва БухМТИнинг ички тартиб-қоидалари 3.7 -банди).
Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув йили давомида бажарган ишлари ва эришган натижаларини баҳолаш ва шахсий рейтингини аниқлаш бўйича баҳолаш мезони индикаторларига Президент фармонлари ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъат қарорлари ва буйруқлари, институт ректори буйруқлари, институт Кенгаши қарорларида берилган топшириқлардан келиб чиқиб ўзгартиришлар киритилиб бориш кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |