Ишчи гуруҳ:
_____аъзо, Ўқув ишлар бўйича проректор – Ш.М.Ходжиев
_____аъзо, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор – М.З.Шарипов
_____аъзо, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича
проректор - Ю.А.Шукириллаев
_____аъзо, Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор – Ф.Т.Ғайбуллаев
_____аъзо, Ўқув-услубий бошқарма бўлим бошлиғи – Н.Н.Қулиев
_____аъзо, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи – Ю.Бешимов
_____аъзо, “Кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари” факултети декани - Р.Т.Адизов
_____аъзо, “Нефт-газ технологияси” факултети декани- Ш.Н.Атауллаев
_____аъзо, “Пахта ва енгил саноати технологияси” факултети декани – Х.Қ.Рахмонов
_____аъзо, “Тўқимачилик ва чарм саноат” факултети декани – С.С.Мусаев
_____аъзо, “Архитектура ва қурилиш” факултети декани – Ш.М.Муродов
_____аъзо, “Энергетика” факултети декани – Н.Н.Садуллаев
_____аъзо, “Технологик жараёнларни бошқарув тизимлари” факултети декани - Х.Ф.Джураев
_____аъзо, Магистратура бўлими бошлиғи – А.Б.Низомов
_____аъзо, Сиртқи бўлими бошлиғи – А.Х.Ғаффоров
1-илова
Бухоро муҳандислик технология институти профессор-ўқитувчилари томонидан бажарилган ишлар ва эришилган натижаларини баҳолаш ва шахсий рейтингини аниқлаш бўйича баҳолаш мезони
Т/р
|
Баҳолаш индикаторлари
|
Балл
|
Изоҳ
|
Ўқитувчилик фаолияти
|
1
|
Кафедрада таълим йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича хорижий тилда дарс ўтганлиги (камида битта гуруҳ талабалар сони 12 нафардан кам бўлмаган кичик гурух учун)
|
5
|
Кафедрада таълим йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича хорижий тилда камида битта талабалар сони 12 нафардан кам бўлмаган кичик гурух учун 5,0 балл берилади. Агар дарс машғулотлари 2 та кичик гуруҳга ташкил этган бўлса ҳар бир гуруҳга алоҳида-алоҳида балл берилади. Яъни, 2,0+2,0=4,0 балл. (Асос сифатида ректор буйруғи, чет тилини билиш тўғрисидаги сертификат тақдим этилади)
|
2
|
Ўқитиш сифати даражаси (талабалардан анкета-сўров натижалари бўйича)
|
3
|
Агар талабалардан 90% дан юқори ижобий хулосалар олинса -3 балл, 80-90%га-2 балл, 60-70%га - 1 балл берилади.
|
3
|
Назарий билимларни, амалий кўникмаларни ва ўқитиладиган фан бўйича замонавий педагогик технологияларни эгаллаганлик даражаси (очиқ машғулотлар натижалари бўйича)
|
2
|
Ўқув йили давомида ўтказилган очиқ дарс таълим сифатини назорат қилиш бўлими экспертлари томонидан 80% дан юқори ижобий хулосалар олинса -2 балл, 60-80%га - 1 балл берилади.
|
4
|
Профессор-ўқитувчиларни турли танловларда иштироки ва эришган натижалари (Халқаро, Республика ва Вилоят миқёсидаги танловлар ҳисобга олинади. Танловда ғолиб сифатида эътироф этилганда)
|
2
|
Профессор-ўқитувчиларни турли Халқаро, Республика ва Вилоят миқёсидаги танловларда иштирок этиб ғолиб сифатида эътироф этилганда 2,0 балл берилади. Агар ПЎ бундай танловларнинг бир нечтасига иштирок этиб ғолиб бўлган бўлса ҳар бир натижа баҳоланади. (ПЎ танловларда иштирок этиб тасдиқланган шаклдаги диплом ёки унга тенглаштирилган ҳужжатни тақдим этиш лозим. Танловларда иштирокчи сифатида қатнашганлиги ва натижага эришмаган бўлса, бу ҳисобга олинмайди.)
|
5
|
Маъруза, лаборатория, амалий ёки семинар машғулотлари бўйича видео ва аудио машғулотлар тайёрлаш (камида 1та фан учун)
|
3
|
ПЎ томонидан ҳар 1 та фан бўйича видео ва аудио материаллар тайёрлагани учун 3 балл берилади. Ҳар бир мавзу бўйича тайёрланган материал давомийлиги 15 дақиқадан кам бўлмаслиги шарт. 2 ва ундан ортиқ фанлардан тайёрланган ҳар бир фан учун 3 баллдан қўшилади.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |