Бухоро давлат университети


Мавзу: Бир паллалилар синфи, лоладошлар, пиёздошлар, спаржадошлар, қиёқдошлар ва ғалладошлар оилалари



Download 12,83 Mb.
bet54/93
Sana10.03.2022
Hajmi12,83 Mb.
#488702
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   93
Bog'liq
ботаника мажмуа2017 7

Мавзу: Бир паллалилар синфи, лоладошлар, пиёздошлар, спаржадошлар, қиёқдошлар ва ғалладошлар оилалари.
Режа:
1. Бир паллалилар синфига қисқача тасниф.
2. Лоладошлар оиласининг умумий таснифи.
3. Грейг лоласи, дарахтсимон алой биологияси ва хусусиятлари.
4. Пиёздошлар оиласининг умумий таснифи, биологияси ва вакиллари.
5. Спаржадошлар оиласига тасниф.
6. Май марваридгули ва доривор сарсабилнинг биологияси.
7. Қиёқдошлар оиласининг умумий тавсифи ва биологик хусусиятлари.
8. Fалладошлар оиласининг таснифи, биологияси ва вакиллари.
Бир паллалилар синфи-Monocotyledoneae 
Гулли ўсимликларнинг бу катта синфига, асосан мўътадил иқлимли шимолий кенгликларда тарқалган ўт ўсимликлар, шунингдек субтропик ва айниқса тропик областларга хос бир мунча кам тарқалган дарахтсимон ўсимликлар киради. Бу аждодга А. Л. Тахтаджян (1987) маълумоти бўйича 104 оила, 3000 туркум ва 63000 тур киради. Булар гулли ўсимликларнинг яқин 25% ташкил этади. Бу аждод уруғ палласининг 1 та бўлишидан ташқари бир қанча ўзига хос белгиларга эга.
Бир паллали ўсимликлар ўзига хос қуйидаги белгилари билан икки паллалилардан фарқ қилади.
1. Бу синфга мансуб кўпчилик ўсимлик вакилларинг уруғида фақат битта уруғ палла бўлади.
2. асосий илдизи барвақт қуриб қолиб қўшимча илдизлари ривожланади.
3. Барглари асосан, паралел ёки ёйсимон баъзан тўғрисимон томирланган бўлади.
4. Найчалар боғлами туташ (камбий қатламисиз) бўлади ва улар кўпинча сочилиб жойлашади.
5. Кўпчилик холларда гуллари 3 бўлакчали ва беш қирралидир.
6. поянинг кўндаланг кесимида тартибсиз жойлашган ўтказувчи боғламлар доира шаклида эмас, балки туташ бўлади.
7. Боғламларда ва уларнинг орасида камбий бўлмайди.
8. Бир паллалиларнинг барглари асосидан узоқ вақтгача ўсади. Шунинг учун уларнинг барглари анча узун бўлади. Бир паллалилар орасида дарахтсимон вакиллари кам учрайди.
Бу синфга кирадиган кўпчилик бир паллали ўсимликларнинг поя ва илдизлари камбий қатлами бўлмаганлигидан улар, одатда йўғон торитиб (иккиламчи) ўсмайди. Иккиламчи тартибда ўсадиган турлари камбий ҳисобига қалинлашмайди. Иккиламчи ўсиш бир паллалиларнинг фақат баъзи туригагина (ёғочсимон, драсена, юккаларга) хос бу поянинг периферик қисмида ҳосил бўладиган иккиламчи меристема (ҳосил қилувчи тўқима) нинг бўлиши натижасида рўй беради.
Бир паллалиларнинг гул тузилиши ва вегетатив органлари бир мунча оддийроқ тузилгани учун XIX асрдаги олимлар бу синфни иккипаллалиларга нисбатан оддийроқ синф деб ҳисоблаганлар. Лекин ҳозирги систематикларнинг кўпчилиги бир паллалиларни икки паллалиларнинг аждоди деб ҳисобламайди. Баъзи олимлар бу икки синф бир аждоддан келиб чиққан деб ҳисоблайди. Бошқа олимлар бир паллалилар ёпиқ уруғли ўсимликлар эволюциясининг дастлабки даврларида иккипалалилардан келиб чиққан дейди.
Бир паллалиларнинг икки паллалилардан келиб чиққанлигини кўрсатадиган далиллар қуйидагилар: 1. Икки паллалиларнинг бир мунча соддароқ вакилларида бир паллалиларнинг белгилари бор. 2. Бир паллалиларларнинг онтогенезининг илк босқичларида икки паллалиларнинг баъзи белгилари пайдо бўлади.
Уруғли ўсимликларнинг энг қадимгиларида саговник, беннетит, гнетум ва сарвларда иккита уруғпалла бор. Кўпчилик нинабарглиларда иккитадан ортиқ уруғпалла бўлишига сабаб дастлабки икки уруғпалланинг бўлишидир. Шунга кўра уруғпаллаларнинг 2 паллали бўлши соддаликни кўрсатадиган белгиси ҳисобланади. икки уруғпаллали ўсимликларда ҳам бир уруғпаллани кўриш мумкин. Масалан: айиқтовондошлар, зиркдошлар, кўкнордошлар, зирадошлар ва наврўзгуллиларда.
Иккипаллалиларнинг баъзи вакилларида айиқтовондошлар оиласи вакилларида эмбрион илдизнинг йўқолиб кетиши, буғдойдошларда эса асосий илдизнинг узоқ сақланиши аниқланган. Иккипаллалиларда ўтказувчи боғламларнинг тартибсиз жойлашиши ва камбий фаолиятининг эрта тугаши, бирпаллалиларда поя боғламлари бир доирада бўлиши ва тез йўқолиб кетадиган камбийнинг бўлишини кетириш мумкин. Бу далиллар бирпаллалилар Иккипаллалилардан келиб чиққан дейишга асос бўлади.
Бир паллалилар турларининг сони иккипаллалилар турлари сонининг 1/3 кўра камроғини ташкил қилади. Лекин бирпаллалилар индивидларнинг сони жиҳатидан ўтлоқлар, чўллар, катта - катта дарёларнинг соҳилидаги серсув ерлари сингари баъзи жойларда икки паллалилардан туради ва кўпинча асосий маназара фонини ҳосил қилади.
Бизнинг флорамизда бир паллалилардан фақат ўт ўсим-ликлар бўлиб, улар ўтлоқ, дашт, шунигдек, тоғ ва чўл яйловларда ўсади. Одатда, бир паллали ўсимликлар орасида илдиз пояли кўп йиллик, шунигдек,туганакли ва пиёзли ўсимликлар учрайди. Пиёзсимонлар асосан йилнинг қурғоқчилик даври аниқ ифодаланган областлар учун хосдир. Бир паллали ўсимликлар инсон хаетида катта аҳамиятга эга. Буғдой, жавдар, маккажўхори, шакарқамич, палма каби озиқ овқат тайёр-ланади, шунигдек, ҳар хил ем-хашак, техника хом ашёси ва манзарали ўсимликлар сифатида қўлланилади.

Download 12,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish