Бухоро давлат университети


Мавзу: Йўсинтоифа - Bryophyta бўлими



Download 12,83 Mb.
bet3/93
Sana10.03.2022
Hajmi12,83 Mb.
#488702
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   93
Bog'liq
ботаника мажмуа2017 7

Мавзу: Йўсинтоифа - Bryophyta бўлими.

Режа:
1. Мохсимонлар бўлимининг умумий таснифи.


2. Мохсимонлар бўлимининг ҳозирги систематикаси.
3. Жигарсимон мохлар синфи вакилларининг морфологик- анотомик тузилиши ва систематикаси.
4. Барг пояли синфнинг умумий характеристикаси.
5. Синфнинг систематик холати.
6. Сфагнум ва каку зиғири усимлигининг анатомик ва морфологик характеристикаси.

Мохсимонлар энг содда тузилган юксак ўсимликлар бўлиб бу бўлимда 22000 – 27000 гача (25000 га яқин тур, Пратов 2003) тур киради. Турларнинг сони жиҳатидан юксак ўсимликлар орасида гулли ўсимликлардан кейин 2 чи уринда туради. Мохсимонларнинг тузилиш жиҳатидан хусусиятига кўра сувутларига ўхшашдир.


Биринчидан бу бўлим вакилларининг сувутлари сингари ўтказувчи най боғламлари ва хакикий илдизи йук.
Иккинчидан мохсимонларнинг айрим турлари мисол учун мохсимонларнинг ер багирлаб усувчи пластинка шаклдаги вегетатив танаси сувутларининг талломига ўхшаш мохсимонлардан ёгочланган турлар деярли учрамайди. Ва нихоят уларнинг индивидуал Тараққиёт давридаги умумий ўхшашлик буларда ҳам сувутлар сингари жинсий гаметофит наслнинг устунлиги ҳисобланади.
Мохсимонлар хилма- хил экологиг мухитларда тарқалган. Улар тропик ва субтропик зонадан то совук тундра зонасигача учрайди. Айрим вакиллари чул шароитда ҳам учрайди. Хаттоки 4 км гача чукурликда сув остида ҳам учратиш мумкин. Баъзи бир турлари боткокликларда, дарахт пўстлокларида ёпишкок холда усувчи эпиофит вакиллари ҳам мавжуд.
Мохсимонларнинг Тараққиёт циклидаги характерли белгилардан яна бири пишиб етилган спора тарқалгандан сўнг ундан папоротниксимоннинг ўсишидир.
Мохсимонлар спораси ўсиш типи жиҳатидан 3 гурухга бирлашади:
1. Бу гурухда протонема спорадан ташкарида тараққий этади, яъни протонема экзоспорадан ҳосил бўлади.
2. Бу гурухда протенеманинг бошлангич стадиясиспоранинг ичида,яъни эндосперал тараққий этади.
3. Бу оралик гурухда эса протонема 2 этабда тараққий этади:
а. Бу этапнинг бошлангич холати шарсимон холатдаги бирламчи протонема,спора ичида шаклланади.
в. бу этапда эса спора пўсти чатнаб,ундан иккиламчипротонема тараққий этади.
Шундай килиб, спорадан протонеманинг усиб чиқиши мохсимонларнинг Тараққиёт циклидаги алохида бир фазасибўлиб, бошка юксак Ўсимликларда бу профаза учрамайди.
Мохсимонлар орасида фунария-Funаria hydrometrica нинг протонемаси яхши ўрганилган.
Айрим мохсимонларда протонема (спораген махсулотини хисобга олмаганда) барча хаёт циклини уз ичига олади. Табиатда гаметофит ҳосил килмасдан факат протонема билан яшайдиган мохлар ҳам куп учрайди. Масалан, Европа тоғларидаги ўсадиган патсимон schistostega penneta схитостега мохида вегетатив танаси шохланган пластинкасимон протонемадан иборат. Бу мохнинг узига хос хусусиятларидан бири, унинг иротехемаси коронгида ёруглик таркатади.
Мохсимонларда протохеманинг асосий роли шундаки ундан куп микдорда чаметофит ҳосил бўлади. У мохларнинг чим (дернина) ҳосил этишга шароит яратади.
Ҳозирги классификация бўйича мохсимонлар бўлими 3 та синфга бўлинади.
1.Антоцератсимонлар - Anthoctrotopsida.
2.Жигарсимон мохлар- morchantiioppsida.
3.Барг-пояли мохлар-Bryopsida.
Айрим биологлар биринчи ва иккинчи синфларни бирлаштириб, биринчи синфни эса жигарсимонларни кенжа синфи ёки қабиласи сифатида киритади.
Жигарсимон- Marehantiopsida мохлар синфи.
Бу синфга 8500 га якин тур киради, уларнинг кўпчилиги тропик зоналарда тарқалган. Ўсиш шароити асосан сернам тупрокларда, айримлари эса сувдв ҳамда, эпифит вакиллари ҳам мавжуд. Бу синф вакилларининг ташқи куриниши вагаметофитининг тузилиши жиҳатидан ҳамма хиллиги билан характерланади. Бироқ спорофити ўхшаш бўлади. Бу синфнинг айрим вакиллари гаметофити таллом шаклиди бўлса, баъзиларида эса поя- баргли бўлади. Таллом шаклидаги вакилларини ташқи куринишидан жигарга ўхшаш бўлганлиги сабабли, синфни номи лотинча «Hepot» жигар сузидан олинган. Ўрта асрларда ундан жигар касаллигини даволашда фойдаланганлар.
Энг содда тузилишдаги катлам сферокарпус-Sphaerocarpus, туркуми турларида гаметофити пластинкасимон бўлиб, бир хил ҳужайралардан ташкил топган. Пластинкасини марказий қисми куп каватли ҳужайралардан иборат бўлиб, четки каватлари эса бир кават ҳужайралардан иборат. Пластинкасини остки томонида ризоидлари бўлади. Устки томонида эса урагичлар тараққий этиб ўнга антеридий ва архегоний шаклланади.
Жигарсимон мохларнинг поя – баргли вакилларида ҳам гаметофит дорзовентрол шаклига эга. Уларда пояси ҳам деярли бир хил ҳужайралардан ташкил топган . Факат айрим вакилларида «пўстлок» ва «узак»қисмига ўхшаш каватларга бирмунча ажралган. Поя – баргли жигарсимон мохларда барг шакллари хилма-хил : юмалок, овалсимон, тухумсимон ва улар бутун айрисимон шаклларда бўлиши мумкин. Барг жойлашиши кўпчилигида кетма-кет айримларида карама- карши бўлади. Баргларнинг асосий вазифаси фотосинтез ва намни саклаш учун хизмат қилади. Жигарсимон мохлар синфининг вакиллари вегетатив жинссиз ва жинсий йуллар билан купаяди.
Вегетатив купайиш бу синф бу синф вакиллари учун хилма-хилдир. Айрим вакиллари танаси ёрдамида вегетатив купайса, айримларида эса махсус вегетатив органлари тараққий этади. Бундай вегетатав купайиш органларга ажралувчитаначалар, ажралувчи кўрта клар, кушимча новдалар, синувчи барглар ва тугунакчаларни мисол килиб курсатиш мумкин. Ажралувчи органлари (танача, кўрта к,новдалар) морфологик белгилари ва Тараққиёт и жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади.ажралувчи таначалар куп ҳужайрали бўлиб,юмалок, ясси бўлиб, у ўсиш нуқтасига эга. Улар катлам ва барг пояли жигарсимон мохларнинг танасининг четки ҳужайраларида ёки тананинг устки ҳужайрасимонларидан тараққий этади.ажралувчи кўрта клар ҳам битта ёки икккита, баъзан куп ҳужайралардан ҳосил бўлиши мумкин. У ҳосил бўлиш жиҳатидан экзоген ва эндогенларга бўлинади. Экзоген ажралувчи кўрта к ташқи ҳужайраларининг ичида тараққий этиб, унинг ташқи пўстини ёриб, сўнгра ташкарига чикади. Экзоген ажралувчи кўрта к эса юнгерманиялар кенжа синфи вакилларида учраб, уларни барглари ёки ёш новдаларини ичида ҳосил бўлиб, сўнгра ажралиб туриб янги организмни ҳосил қилади.
Ажралувчи холда Pilla endiviifolia турига мансуб бўлиб, кузда унинг катнасида куп микдорда новдачалар ҳосил бўлиб, улар ажралиб ерга тушиб, ундан янги Ўсимлик тараққий этади.
Жинсий купайишда антеридий ва архегоний деб аталувчижинсий органлар ҳосил бўлиб, унинг антеридийсидан чиккан 1 хивчинли сперматозоидлар архегонийнинг тухум ҳужайраси билан капуляция бўлгандан кейин зигота ҳосил бўлиб, зиготадан эса спорафит насл тараққий этади. Диплоид хромасомага эга бўлган спораген кўпчилик жигарсимон хлоропластларга эга эмаслиги сабабли уларнинг озикланиши гаметофит хисобидан боради. Спораген кўсакча бандининг асосида жойлашган товонча, гаметофитга бирикади (ёки ёпишади) , унинг четки кисмларида гаустериялар бўлиб улар ёрдамида гаметофитдан сув ва озикани суриб олади. Етилган спораген деворининг емирилиши ёрилиш ёки булакларга ажралиши дан споралар туқилади.
Ҳозирги классификацияга кўра жигарсимон мохлар синфи иккита кенжа синфчага бўлинади:
1) Маршанциякабилар- Marchantiidae
2) Юнгерманиякабилар – Jungermаnniidae
Д.К. Зеров классификациясига кўра биринчи кенжа синф иккита қабилага бўлинади:
Сферакарпнамолар – Sphaerrocarpales
Маршаниянамолар - Marchantiales
Иккинчи кенжа синф эса 3 та қабилага бўлинади:
1)Метуциянамолар –Metzgeriales
2)Гаплоитрияномолар - Haplomitrioles
3)Юнгерномолар - Jungermanniales
Маршаниякабилар классификацияга 3500 дан ортик кириб: улар турли экологик шароитларга мослашган.
Бу классификациянинг вакили маргианцияномолар қабиласидан оддий маргианция - Marchantia polymorpha (бу ўсимликларнинг номи Англиялик богбон номига қўйилган), маргианциялар туркумига мансуб бўлиб, узига 65 та турни камраб олган.
Уларнинг кўпчилиги тропикада ўсади. Пластинкасимон талломи 10 смгача катталикка эга. Дихатомик шохланган, тук- яшил рангда маргианциянинг купайиши вегетатив, жинсий ва жинссий.
Вегетатив купайиши пластинкасининг устки томонидан ҳосил бўладиган саватчаларнинг ичидаги ажралувчи кўрта клар ёрдамида боради. Маргианция икки уйли Ўсимлик. Уруғланиши бахор пайтида руй беради. Уруғланган тухум ҳужайрадан зигота тараққий этади. Зиготадан эса спораген ўсади. Спорагенни ичида жойлашган спорангиядан эса спора ваэлотера ипчалари ҳосил бўлади.
Элотера ипчаси гигроскопик ҳаракатланиш кобилиятига эга бўлиб, тарқалишни таъмин этади. Ургочи Ўсимлик битта бандидан ҳосил бўлган кўсакчаларда 7мнл га кадар спора бўлади. Тупрокка тушган спорадан дастлаб кичкини пластинка протонема, ундан эса янги гаметофит тараққий этади.
Юнгернамо қабилалар к\ с га 250 туркум ва 5000 дан зиёдрок тур кириб, уларнинг кўпчилиги тропик ва субтропик зоналарда тарқалган. Айрим вакиллари эпифитва эпифил холда учрайди.танаси айримларида каттана шаклда бўлса кўпчилигида барг пояга эга.
Маргианцияларда архегоний каттананинг ички қисмида эндоген бўлиб жойлашган бўлса, югерманияларда эса архегоний экзоген жойлашган. Шунинг учун илгари юнгерманияларнинг акроген(акрок, грекча- юқори, дунё- тугилиш маъносида) ва аникроги гурухларга ажратилган(ан, грекча- инкор маъносида). Буларда архегонийлар талломининг ўсиш конусини учида ёки барг- поя вакилларида эса баргларни култигида ёки пояси учида жойлашган. Акроген юнгерманияларда архигоний поя ва шохларининг учида бўлиб, архегоний ҳосил бўлгандан сўнг барча органлари ўсишдан тухтайди.
Аникроген юнгерманияларда эса архегоний ҳосил бўлгандан кейин ҳам ўсиш давом этаверади. Бундан ташкари юнгермания кабилир к\с вакилларида ажралувчи кўрта клар экзоген ҳосил бўлиши жиҳатидан ҳам маргианциялар к\с дан фарқ қилади. Айрим вакиллари эса мисол учун pillia ажралувчи новдалар ҳосил этилиши билан характерланади.



Download 12,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish