Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи dsc



Download 2,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/41
Sana25.12.2022
Hajmi2,23 Mb.
#896034
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41
Bog'liq
Чориева. Дис.22.12.22.

шараф, нохалаф, 
талаф 
бўлиб, равийни “ф” товуши ҳосил қилмоқда ва у муқайяд қофия ҳисобланади. 
Шоир бу рубоийда “синтактик зидлантиришдан” фойдалана олган. Яъни шеър 
моҳиятида ҳаётдаги иккита қарама-қарши куч ҳақидаги хулоса берилган.
Шоирнинг кЭйинги рубоийси эса, риндона руҳда ёзилган. Бир қараганда, умр 
ўтиб бораётган бўлса-да, инсон орзу қилишдан тўхтамаслиги, бироқ орзуга етмоқ 
душвор, ҳали бу кун келмади, менда эса вақт йўқ, дунё ғамида дилни доғлаб, қора 


66 
қисматдан қора тупроқ сари боргум, афсус, лабларим бир бор орзу жомидан 
“қониқиш суви”ни сипқормади, орзуларига етганидан яйраб кулмади, деган фикр 
илгари сурилади.
Умр ўтар, тилимда орзунинг номи, 
Келмади орзуга етмоқ айёми. 
Дилда дунё доғи, тупроққа киргум,
Лабимни ҳўлламай орзунинг жоми. 
Бу рубоий Абдураҳмон Тамкиннинг сурат ва сийрат оламини ёритишга мисол 
бўлади ва шоир умрининг охирларида ёзилганлигидан далолат беради. Рубоий 
моҳиятида шоирнинг қалб олами кўзга ташланади: қалб поклигига эришган, юксак 
маънавиятли, ақлан ва жисмонан баркамол, ўз йўлини - оғир бўлса-да – танлаган 
сўфий банда қиёфасида гавдаланади. 
Рубоийда мутлақ қофиядан фойдаланилган. Масалан: 
номи, айёми, жоми.
Равий сифатида “м” товуши келган. 
Қофия шакли: а-а, б-а бўлиб, хоса рубоийга мисол бўлади. 
Кўринадики, Абдураҳмон Тамкин ижодининг катта қисмини ташкил этган 
рубоийларда ҳам дунёвий, ҳам ижтимоий, ҳам руҳий оламдаги масалалар қаламга 
олинган. Ёки, инсоннинг ички ва ташқи гўзаллигини, унинг буюк инсонпарварлик 
моҳиятини англашда кишиларни йўлдан оздиргувчи нафсни енгиш: емоқлик, 
ичмоқлик, киймоқликдан ташқари, яна жоҳиллик, илмсизлик, манманлик кибру ҳаво, 
дунёпарастлик, мансабпарастлик, шаҳват, кўнгли торлик, ғазаб, умуман, инсон 
руҳини, қалбини булғайдиган, уни Оллоҳдан узоқлаштирадиган барча иллатлар 
зарари ҳақидаги ибратли фикрлар илгари сурилган. 
Абдураҳмон Тамкин рубоийлари умумбашарий ғояларни илгари сурганлиги 
билан бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Улар ёшларимизни руҳан, ақлан ва 
маънан етук, сабрли ва тадбирли қилиб тарбиялашдек нозик ишда ибрат намунаси 
бўлиб хизмат қила олади. 


67 

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish