Қобилиятнинг ривожланиши
Гарчи қобилиятларнинг ривожи ҳар турли одамларда мутлақо бир хил бўлмаган табиий шарт-шароитларга боғлиқ бўлса ҳам, юқорида кўриб ўтилган истеъдод нишоналари ва қобилиятлар ўртасидаги нисбат, қобилиятлар шунчаки табиат инъоми эмас, балки кишилик тарихининг маҳсули эканлигини кўрсатади. Агар ҳайвонларда олдинги авлод ютуқларнинг кейинги авлодга ўтказиб берилиши асосан организмнинг ирсий морфологик ўзгаришлари орқали амалга ошса, инсонда бу ижтимоий-тарихий йўл билан, яъни меҳнат қуроли, тил, санъат асарлари ва шу кабилар ёрдами билан амалга ошади. Ҳар бир киши эстафетани қабул қилиб олиши керак − у қуролларни қўллаши, тилдан фойдаланиши, бадиий ижод асарларидан баҳра олиши керак ва ҳоказо. Одамлар тарихий ютуқлар оламини эгаллаб олгач, ўз қобилиятларини таркиб топтирадилар. Қобилиятларнинг намоён бўлиши одамлар томонидан жамият эҳтиёжларини қондириш жараёнида тарихий жиҳатдан ишлаб чиқиладиган тегишли билим ва кўникмалар шаклланишининг конкрет усуллари (методлари)га бевосита боғликдир.
Агар масалани кишилик жамияти тарихи нуқтаи назаридан қараб чиқадиган бўлсак, юқорида келтирилган ҳолатнинг тўғрилигига осонгина ишонч ҳосил қилиш мумкин. Ҳозирги вақтда, масалан, ҳар бир етти яшар нормал тараққий этган болани ўқишга ва ёзишга ўргатиш мумкинлигини тасдиқлаш ҳеч кимда шубҳа туғдирмайди. Бироқ, бундан икки юз йиллар муқаддам ҳар қандай одамни ҳам саводга ўргатиб бўлмайди, фақат «худо доно қилиб яратган»ларнигина, яъни махсус қобилиятга эга бўлган кишиларнигина саводини чиқариш мумкин деган фикр анча кенг тарқалган эди. Қолган бошқа одамлар (тахминан болаларнинг умумий сонидаи учдан икки қисми) бўлса ёзиш ва ўқишнинг сирларини тушунишга олдиндан қобилиятсиз деб тан олинарди. Қандайдир алоҳида туғма қобилиятларга бўлган бундай қараш таълимнинг ҳақиқий қийинчиликлари билан боғлиқ эди. Ҳамма ҳарфларни славянча номлари билан қўшиб ёдлашга боғлиқ бўлган мутлақо такомиллаштирилмаган метод («Алиф», «бе», «олиб юр», «феъл», «марҳамат») бўғинлаб ўқишга ўтишни ҳаддан ташқари қийинлаштириб юборди. XIX асрнинг биринчи ярмида таълимнинг анча такомиллашган методига ўтиш амалга оширилди, бўғинлаб ўқиш методи асосига курилган янги ўқув қўлланмалари ҳам юзага келди. Бу қўлланмаларда черков, славян ҳарфлари ўрнига соддалашган фуқаролик ҳарфларидан фойдаланилди, славян алфавити ҳарфлари номни қискартирилган номлар билан алмаштирилди («а», «бе», «ве»). «Туғма грамматик қобилиятлар» муаммоси шундай ҳал қилинган эди. Тажриба шубҳасиз ҳамма болалар ўқиш ва ёзишни ўрганишлари мумкинлигини кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |