Бухоро давлат университети психология кафедраси


– мавзу: МУОМАЛА БОШҚАРУВНИНГ ИЖТИМОИЙ-



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/30
Sana16.03.2022
Hajmi0,74 Mb.
#494563
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30
Bog'liq
boshqaruv psixologiyasi fanidan maruzalar matni

 
9 – мавзу: МУОМАЛА БОШҚАРУВНИНГ ИЖТИМОИЙ-
ПСИХОЛОГИК МЕХАНИЗМИ СИФАТИДА (2 соат) 
Режа: 
1)
Муомала муомала фаолияти сифатида.
2)
Муомала мазмуни ва функциялари.
3)
Муомала томонлари. Муомала табиати.
4)
Муомала усуллари. Муомалада бир-бирини тушуниш механизмлари. 
Муомала ўзаро таъсир сифатида.
5)
Ўзаро таъсир тузилиши.
6)
Диалог муомала фаолиятининг ташкилий тамойили сифатида. Диалог 
турлари. 
Рахбар фаолиятидаги энг муаммоли масалалардан бири-бу ходимлар 
билан бўладиган зиддият, низолар. Ушбу масала бўйича таниқли психологлар 
Ершов А.А.(Шахс ва жамоа: Жамоадаги шахслараро низоларни бартараф етиш), 
Кичанов И.М. (Зиддиятлар: ёқлайдиганлар ва қаршилар.), Смолин Г.Л. 
(Зиддиятларни тадқиқ қилиш тамойиллари) бир неча ишларни амалга 
оширганлар. Бизнинг асосий мақсадимиз-рахбарларда низога нисбатан 
конструктив муносабатларни шакллантириш, зиддият хам бошқарувнинг асосий 
воситаси эканлигини англатиш, низоларни бартараф етилмаса жамоадаги ишни 
тўғри йўлга солиш қийин эканлигини тушунтириш. 
Айрим рахбарлар зиддиятни келиб чиқиш механизмларини чуқур 
ўрганмайди, базилари эса зиддиятдан қочади, бефарқ бўлади. Бу иккала қараш 
нотўғри. Бефарқлик низоларнинг чуқурлашиб кетишига олиб келади. Зиддият 
сабабларидан бази вазиятларни кўриб чиқиш мумкин. 
1-вазият: Рахбарнинг ҳонасида мажлис бўлмоқда. Мусобақа натижалари 
хақидаги масала кўрилмоқда. 3-ошхонанинг фаолияти яхши бўлгани учун энг 
биринчи ўринни уларга берилмоқчи бўлинди. Бошқарма рахбарларидан бири 
эса бу қарорга қарши фикр билдириб, бу ошхонада тайёрланадиган овқатнинг 
калорияси(қуввати) пастлигини билдирди. Шунда ошхона бошлиғи ўрнидан 
туриб, қарши фикр билдирган рахбар унинг ошхонасига тез-тез кириб 
овқатланиб юришини, хар доим ўзининг ичкари ҳонасида унга сифатли овқат 
беришини, аммо бир марта кирганда вақти йўқлиги учун умумий овқатланиш 
ҳонасида овқат берилгани учун у хозир қарши бўлаётганини айтиб ўтди. Мана-
зиддият. Бу низонинг илдизи шахсий адоват натижасидага бориб тақалади. 
Зиддият базаси илгари ошхонанинг ўзида пайдо бўлган, деган ҳулосага келиш 
мумкин. Бу низоли вазият бўлиши мумкин. Зиддиятда оппонент-бахсда шахсга 
нисбатан қарши фикрлар билдирадиган киши, хам ошхона бошлиғи, хам унга 
қарши фикр билдирган рахбар бўлиб хисобланади. Лекин улар шахс сифатида 
эмас, бири ошхона бошлиғи, бири бошқарма азоси сифатида оппонентлик 
ролини ўйнайди. Зиддиятли вазиятларда камида иккита оппонент қатнашиши 
керак. Зиддиятни хал қилиш учун оппонентлардан бири “кучли” бўлиши лозим. 


- 63 - 
Аниқроғи, оппонент фикри кучли, асосли, бошқаларни ишонтирадиган бўлиши 
керак. Зиддият кучи мақсаднинг даражасини таққослашда акс этади. 
Юқоридаги вазиятда бошқарма азоси ошхона хақида фикрларини ёзма равишда 
қолдириб кеца хам бўларди. Шунда юқоридаги зиддият келиб чиқмаган бўлар 
эди. Чукни ошхона бошлиғи хам бошқарма азоси хам иш юзасидан бўладиган 
муносабатлар доирасидан чиқиб кетганлар. Улар шахсий муносабатлар асосида 
низога дуч келдилар.
Зиддиятлар бошқа шахсларга юқиши “наслдан наслга ўтиши” мумкин. 
Масалан, айрим холларда ишнинг келажаги учун фойдали бўлиши, айрим 
низонинг сабаби йўқолса хам у қайтадан вужудга келиши мумкин. Низоли 
вазият холда шахснинг ўзига –соғлиғига зарар бўлиши мумкин. Низодан сўнг 
кишининг кайфияти пасаяди, қўли ишга бормаслиги мумкин. Зиддиятли 
вазиятни тўрт қисмга бўлиш мумкин: обектив мақсадга йўналтирилган, обектив 
мақсадга йўналтирилмаган, субектив мақсадга йўналтирилган ва субектив 
мақсадга йўналтирилмаган. Юқоридаги вазиятда (ошхона бошлиғи билан 
бошқарма ходими ўртасидаги можаро) обектив мақсадга йўналтирилган вазият 
тури амалга оширилган. Обектив зиддият хеч қачон субектив зиддиятга 
айланмаслиги керак.
2-вазият: қорҳонанинг барча бўлимларидаги бошлиқлар цеҳ бошлиғидан 
шикоят қилдилар. У барча бўлимлардан келадиган махсулотни яшикларга 
жойлаб жўнатиши керак. Улар озгина адашса хамманинг иши бекор бўлади. 
Натижада хеч ким мукофот ололмайди. Лекин теҳник назорат бўлими бошлиғи 
мукофотга алоқаси бўлмагани учун назоратни кўчайтирмайди. Кераксиз бўлиб 
қолган махсулот учун масулиятни цеҳ бошлиғи ўз зиммасига олмайди. Обектив 
холат бўйича бу зиддият доимо бўлиб келади. Юқоридаги бўлимлардаги 
бошлиқлар цеҳларда бўлаётган низоларини яхши тушунмайдилар. Бу 
зиддиятни бартараф қилиш учун ташкилий жадвални қайтадан кўриб чиқиш 
керак. Назорат бўлими марказлашган тартибда бўлиши лозим.
Кичик-кичик зиддиятларга етибор берилмаса, бартараф қилинмаса у катта 
зиддиятга айланиб, ривожланиб кетиши мумкин.
Ташкилий-теҳнологик, иқтисодий, микро- ижтимоий тизимлар бўйича 
зиддиятли вазиятлар кишилар иродасига боғлиқ бўлмаган холда юзага чиқади. 
Тасаввур қилинг, сизни бошқа жойга ишга ўтказишди. Агар янги иш жойингиз 
ўйингизга узоқ бўлмаса, ески ишингизга ўҳшаса бу сизни қониқтиради. Лекин 
янги ишингиз яхши бўлгани билан аввалги танишларингиз бу ерда йўқ, янги 
жойда янги танишлар билан мулоқотда бўлишингиз керак. Кишилар янги ишга 
кирганда у ердаги холатни ўрганиб чиқадилар. Вақти келиб у бу жойни тарк 
этади, унинг ўрнига янги ходим ишга келади. Бу холат давом этади, бу ишчи 
ўринга бири келиб, бири кэтади. Агар бош буҳгалтер рахбарнинг йиғилишига 
кириб кеца, уни хеч ким ўрнида ўтирмайди демайди. Хар бир киши ўз 
вазифасини бажараверади. Иш ўрни ташкилотнинг таркибий қисми 
хисобланади. Хар бир мажбурият хуқуқ билан белгиланиши керак. 


- 64 - 

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish