БОШҚАРУВ
БОШҚАРУВ
Бошқарув психологик асослари фанини ўқитишнинг мақсади - психолог,
социолог талабаларда бошқаришнинг ўзига хос мураккаб муаммоларини
билишга нисбатан интилишни кучайтириш, уларда амалий ташкилотчилик
фаолиятига иштиёқ уйғотишга қаратилгандир. Ҳозирги давр талабаласи эртанги
кунда бошқарув тизимининг ҳодими, кичик, ўрта ва катта жамоалар раҳбари,
корхона ёки фирма фаолиятининг турли томонларини бошқариш бўйича
лойиҳалар, тадбирлар ишлаб чиқувчи юксак савияли мутахассис бўлиб
етишади. Бунинг учун бошқарув психологиясининг амалий кўникмалари билан
қуролланиш мутлақо шарт.
Айнан, биз юқорида баён қилинган ҳолатлар бошқарув назарияси
асосларини ташкил этувчи умумий тушунчалар мажмуасидир.
Жаҳон психологияси фанида халқ хўжалиги тармоқларини ташкил қилиш
ва уларни бошқариш жараёнида “инсон-техника” тизимидан ташқари “инсон-
инсон” (“инсон-табиат”, “инсон-образ” сингари ёндашиш бундан истисно)
муносабатлари муҳим аҳамият касб этиши, унинг таҳлили кўп жиҳатдан социал
психологиянинг эмпирик маълумотларига асосланиши муайян даражада
ёритилган. Амалий, татбиқий хусусиятли маълумотлар менежер шахсиятининг
гултожисидир.
Ишлаб чиқариш жамоалари ва моддий маҳсулот яратмайдиган
муассасаларнинг ҳодимларини социал психологик жиҳатдан идора қилишнинг
жабҳаларини тадқиқот қилишда мазкур фаннинг методологияси ва халқ
хўжалигини бошқаришнинг умумий қонуниятларига асосланган ҳолда
фаолиятни уюштириш, омилкорона йўлга қўйиш юксак самаралар беради.
Психология фанига “бошқарув” “бошқарув” тушунчаси давлат, жамият, жамоат,
ишлаб чиқариш ва техникани бошқариш тизимидан, яъни кибернетикадан
кириб келган бўлиб у ҳозирги даврда инсоннинг хулқи, хусусиятлари, руҳий
ҳолатлари билишнинг жараёнлари, оммавий, жамоавий ва руҳий ҳаракатларни
бошқариш маъносини билдиради. У ҳозирги даврга келиб: “инсон-инсон”,
“инсон-жамоа”, “жамоа-инсон”, “жамоа-жамоа” муносабатларининг бошқарув
имкониятларини текширишни тақозо қилувчи истиқболли, мустақил, махсус
соҳаларга ўз предмети кўламини янада кенгайтиради. Натижада бошқарув янги
қонуниятлари, механизмлари, омиллари, ижтимоий манбалари. шахслараро
муносабат услублари, якка шахснинг ижтимоийлашуви хоссалари, менежер ва
тобе кишилар ёки ҳодимлар ўзаро муомаласининг мароми, текширишнинг ўзига
хослиги, услубиятнинг такомиллашуви, низоли ва зиддиятли вазиятларнинг
олдини олиш ҳамда уларнинг оқилона ечимини топиш, мазкур жараёнда илиқ,
психологик муҳитнинг роли, унинг объектив ва субъектив аҳамияти, маҳсулот
самарадорлигини оширишнинг имкониятларига доир эмпирик ва назарий-
методологик материаллар тўплашнинг қулай шарт-шароити юзага келади.
- 4 -
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бошқарув психологияси
хўжаликни ёки муассасани бошқарувнинг ижтимоий-тарихий принцип
(тамойил) ларига ва қонун (қонуният) ларига бевосита асосланади. Булар
қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Демократик децентрализм (маҳаллий бошқарув устуворлиги);
2. Бошқарувда яккабошчилик;
3. Сиёсий, иқтисодий, маънавий, маърифий раҳбарликда (маъмуриятда)
хўжалик юритишнинг бирлиги;
4. Хўжалик ҳисобининг оқиллиги;
5. Бошқарувнинг режалилиги;
6. Омманинг бошқарув жараёнида фаол қатнашуви;
7. Ҳамкорлик фаолиятининг иштирокчиларини маънавий ва моддий
жиҳатдан рағбатлантириш;
8. Кадрларни тайёрлаш, танлаш ва жойлаштириш жараёнида
психодиагностика тизимига асосланиш.
Бошқарув психологиясининг предмети таърифи бўйича бир қанча
шаклдаги мулоҳазалар мавжуд бўлса-да, лекин уларнинг биронтаси ҳам унинг
туб маънодаги хусусияти ва моҳиятини очиш имкониятига эга эмас. Бу аснода
ХХ асрнинг 60-70 йилларида берилган таърифлар хилма-хил бўлиб, улар
соҳанинг йўналиши мазмунини чуқурроқ ёритилишига қаратилгандир. Ушбу
фикримихни далиллаш мақсадида айрим маълумотларга мурожаат қиламиз ва
уларни таҳлил этишга (шарҳлашга) интиламиз.
Жумладан, биринчи таъриф: “Бошқарув психологиясининг предмети -
раҳбар (менежер) кадрлар ва ижрочиларнинг психологик хусусиятлари, яхлит
тизимдаги ҳамкорлик фаолиятида уларнинг ўзаро алоқасини ўрганишдир”.
Унинг навбатдаги (иккинчи таъриф): “Бошқарув психологиясининг предмети -
гуруҳ ва омманинг психологик хусусиятлари, уларнинг шахс онгига ва хулқига
таъсирини текширишдан иборатдир”.
Келтирилган парчалардан кўриниб турибдики, уларнинг ҳеч бири
бошқарувнинг психологик моҳияти ва унинг тадқиқот кўламини очиш, талқин
қилиш қудратига эга эмас, ҳудди шу боисдан бундай ижтимоий психологик
ҳолат ўз навбатида илмий изланиш ва текшириш кўламини кескин
торайтиришга олиб келади, оқибат натижада соҳанинг мавқеи, унинг халқ
хўжалигидаги роли янада пасаяди. Ҳамкорлик фаолиятининг мазмуни, унинг
босқичлари (фазалари, шакллари), шахслараро муносабатларнинг ўзаро таъсир
хусусиятлари, инсонда ижтимоийлашувнинг тезлашуви, онгнинг ривожланиш
босқичлари, “инсон-техника” тизими билан боғлиқ, бир талай муаммолар
тадқиқот предметидан четда қолиб кетиш хавфи туғилади.
Юқоридаги фикрларни тўлароқ хаспўшлаш, изоҳли талқин қилиш
мақсадида айрим маълумотлардан намуналар келтирамиз ва уларни таҳлил
қилишга интиламиз:
- ўзаро ҳамкорлик фаолиятида шахсиятга оидлилик муаммоси;
- 5 -
- шахс ва гуруҳнинг (раҳбар ва тобе кишиларнинг)
мотивацион, эмоционал жабҳаси;
- шахс ва жамоанинг билишга оид (когнитив) муносабатлари;
- шахс ва жамоанинг назорат қилиш (регулятив) жабҳаси ва
унинг ўзига хослиги;
- менежер фаолиятининг ўзига хос психологик хусусиятлари;
- менежернинг тарбия субъекти, яъни субъектив таъсир
ўтказиш омили эканлиги;
- менежернинг сиёсий фаолиятнинг эгаси эканлиги;
- менежернинг статуси, роли ҳуқуқи, унинг функцияси,
имтиёзи, таъсир этувчи воситалари;
- менежернинг бошқарув услуби ва уларнинг турлари бўйича
таснифи;
- ҳамкорлик фаолиятида коммуникация, унинг турлари ва
шакллари;
- раҳбар эҳтиёжини қониқиш даражалари ва мезонлари;
- шахслараро муносабат турлари ва уларнинг психологик
тавсифи;
- жамоатчилик фикри ва жамоавий кечинмаларнинг ўзаро
муносабати;
- ўзаро муносабатлар иерархияси (“мен”, “сен”, “у”, “биз”,
“сиз”, “улар”);
- ўзини-ўзи ҳурмат қилиш - маваффақият - талабгарлик;
- психологик муҳит, ўзаро мослик-жипслик;
- бошқарув фаолиятининг функционал таҳлили;
- бошқарув фаолиятининг тузилиши ва таркибининг ўзаро
муносабати, уйғунлиги;
- бошқарув фаолиятининг муҳандислик ва психологик
жабҳалари;
- менежер психикасига ва шахсига лавозим тақозо этувчи
талаблар;
- ижрочиларнинг психологик хусусиятлари ва уларга
қўйиладиган асосий талаблар;
- расмий мулоқотнинг психологик муаммолари;
- “раҳбар-ижрочилар” мулоқотининг (муомаласининг)
психологик жабҳалари;
- социал-психологик ҳолатларни бошқаришнинг воситалари
ва методлари;
- низоли (зиддиятли) вазиятлар, уларнинг олдини олиш ва
бартараф ғилиш усуллари;
- низо - низоли вазият - бможаро ўртасидаги узвий
ижтимоий-психологик боғлиқлик;
- 6 -
- менежер шахсининг социал-психологик хусусиятлари;
- менежер қобилиятларининг тавсифи ва уларнинг ўзаро
уйғунлиги кабилар.
Юқорида келтириб ўтилган муаммоларга асосланган ҳолда бошқарув
психологиясининг предметини аниқлаш мумкин. Бизнингча, унга қуйидагича
таъриф бериш мақсадга мувофиқ: “Ҳамкорлик фаволиятида шахснинг хулқига
ва онгига гуруҳий (оммавий) таъсир ўтказишнинг психологик хусусиятларини,
менежер билан ижрочи ўртасидаги муомала маромини текшириш, шахслараро
муносабатлар босқичлари (шакллари) ҳамда эмоционал ҳолатларини тадқиқ
этиш, раҳбарнинг психологик муҳитини таъминлаш билан боғлиқ фаолият
услуби ва унинг механизмларини тадқиқ қилиш бошқарув психологиясининг
предметидир”. Бундан ташқари мазкур психология соҳасининг предмети
таркибига амалий ва назарий кўникмаларни эгаллаш хусусиятлари, идора
қилишнинг қонуниятлари, жамоадаги психологик мослик, жипсликни
таъминловчи омиллар ва механизмларни ўрганиш сингари бир қатор
муаммоларни киритса бўлади. Шу боисдан бошқарув психологияси предметини
чеклаш, унинг бирламчи ва иккиламчи атамалари асосий ва ёрдамчи, бевосита
ва билвосита йўллари ҳамда воситалари юзасидан мулоҳаза юритиш
режалаштирилган ғоя ёки мақсадни амалга ошириш жараёнга сунъий тўсиқ
вужудга келтиради.
Бошқарув психологияси умумий психология фанининг бошқа соҳалари
билан узвий боғлиқликда ўзи тўплаган маълумотларини чуқур ва атрофлича
илмий жиҳатдан оқилона, омилкорлик билан таҳлил қилиш имкониятига эга
бўлди. Умумий психология, социал психология, меҳнат психологияси,
муҳандислик психологияси, ёш психологияси, кичик гуруҳ психологияси,
муомала психологияси сингари соҳалар билан жипс алоқа қилган ҳолда
психологик ҳолатлар, муносабатлар, оммавий ҳаракатлар, шахсга таъсир
ўтказиш бўйича ўзини-ўзи, гуруҳни ва жамоани бошқариш, унда психологик
илиқ муҳитни таъминлаш, ҳамкорлик фаолиятининг самарадорлигини ошириш,
шахслараро муносабатларнинг юксак даражасини вужудга келтириш, низоли,
зиддиятли, модароли ижтимоий вазиятларнинг олдини олиш имконияти
туғилади.
Ана шу сабабдан бошқарув психологияси учун умумий психология
соҳасида эришилган ютуқлар, тўпланган назарий ва амалий маълумотлар,
физиологик ва психофизиологик механизмлар, қонуниятлар ҳамда ўзгаришни
вужудга келтирувчи, ҳаракатлантирувчи кучлар, ижтимоий-тарихий омиллар,
мураккаб ички ва ташқи боғланишлар, такомиллашиш босқичлари (йўллари,
воситалари, шакллари, бетакрорлиги, ўзига хослиги), шахснинг онтогенетик
хусусиятлари ва уларни келтириб чиқарувчи манбалар, сабаблар,
ҳамкорликнинг таркибий қисмлари тўғрисидаги илмий, амалий ахборотлар
мажмуаси муҳим аҳамият каст этади. Шунинг билан бирга инсоннинг ички
регулятив функциялари (мотив, мотивация, ҳис-туйғу, мураккаб кечинмалар,
- 7 -
англашилган ҳолатлар), билиш жараёнлари (сезги, идрок, тасаввер, ҳотира,
тафаккур, ҳаёл, ижодиёт, интеллект), онгнинг такомиллашуви, шахслараро
муносабатнинг манбалари (диққат, нутқ), шахснинг индивидуал-топологик,
яъни биологик шартлашган хусусиятлари, камолот босқичлари ва уларга таъсир
этувчи ирсий белгилар, ижтимоий муҳит, ички руҳий заҳира ва имкониятни
руёбга чиқариш, ижтимоий фаоллик ҳамда мустақиллик муаммоларига,
асосларига, маълумотларга суяниш ўз навбатида бошқарувни мақсадга мувофиқ
амалга оширишни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |