“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
141
ташқари қизил ярим ой жамияти билан ҳамкорликда мусобақалар ва “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиб
келинмоқда. Қуйидагилардан келиб чиқиб таклиф мулохазаларни киритишни лозим деб билдик.
1.Вилоятда мутахассис кадрларнинг етишмаслигини инобатга олган ҳолда Бухоро давлат
университетининг жисмоний маданият факультетида “Спорт турларидан мураббий” таълим
йўналишини очиш.Чунки олинган натижалар таҳлил қилиб кўрилганда захиралар етишмаслиги
жамоанинг тўлиқ иқтидорли спортчилар билан шаклланишига тўсқинлик қилган. Бундан ташқари
малакали мутахассислар етарли даражада эмас;
2.Жамода маънавий маърифий ишларни жонлантириш, спортчиларни ватанпарварлик руҳида
тарбиялаш, биринчи ўринда моддий манфаатни эмас балки фидойиликни устун қўйиш;
3.Вилоятда доимий равишда қиз болаларни футболга жалб қилиш мақсадида тарғибот ва
ташвиқот ишларини олиб бориш. Бунда телевидение ва матбуотни жалб этиш;
4. Доимий равишда “Очиқ эшиклар куни”ни ташкил этиш;
5.Доимий равишда футболчиларнинг кўргазмали чиқишларни ташкил қилиб ўтказиш.
Адабиётлар:
1.Акрамов Ж.А, Абидов Ш.У. Ёш футболчиларнинг мусобақа фаолиятнинг хусусиятлари. // Фан-
спортга №1 -2007 й.
2.Качалин Г.Д. Тактика футбола. – М.: ФИС, 1986 г.
3.Нуримов Р.И. “Ёш футболчиларни техник-тактик тайёрлаш”. Ўқув қўлланма.-Т. 2005й.
4.Юсупов Н.М. “Юқори малакали футболчи қизлар тезлик-куч тайёргарлигининг восита ва
усуллари”. Тошкент 2011й.
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ
МАШҒУЛОТЛАРИНИНГ ЁШГА МОС ҲОЛДА ЎТКАЗИШНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
Баймурадов Р.С.,
катта ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш.
Бугунги кунда мамлакатимиз шухратини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилаётган ёш
спортчиларимизу, мактабгача ёшдан бошлаб спорт турларига меҳр қўйган болажонлар ва мактаб
парталарида билим олаётган, спортга эндигина қизиқа бошлаган навқирон авлод тарбиясига алоҳида
эътибор берилаётганлиги қувонарли бир холдир.
Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Бироқ уларнинг энг асосийларидан бири
шу юртда вояга етаётган юксак маънавиятли, жисмонан соғлом, ҳар томонлама баркамол авлоддир.
Зеро, эл-юртнинг келажаги бугун камолга етаётган ёшлар қўлида. “Ватанимизнинг келажаги,
халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори авваломбор
фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир” , деб
таъкидлаганди биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч”китобида.
Мактабгача таълим узлуксиз таълим тизимининг дастлабки босқичи ҳисобланади. Унинг
асосий мақсади - бола шахсининг ҳар жиҳатдан ривожланишини таъминлаш, қобилиятларни рўёбга
чиқариш, ўқишга, доимий таълим олиш учун зарур бўлган кўникмаларни шакллантириш ва мактабда
муваффақиятли ўқиш учун тайёрлашдан иборат.
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида ёш авлодни юксак интеллектуал салоҳиятли,
замонавий билим ва тафаккурга эга, айни пайтда соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган, жисмонан
соғлом, руҳан тетик инсонлар этиб вояга етказишнинг самарали тизими ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.
Бу жараёнда ўғил-қизларимизни жисмонан соғлом, кучли ирода ва юксак интеллектуал салоҳиятга эга
инсонлар этиб тарбиялашнинг бош омили, ўзбек спортининг келажаги халқаро майдондаги обрў-
эътиборини юксалтириш асоси бўлган болалар спортини ривожлантириш умуммиллий ҳаракатга
айланди.
Негаки, бугунги болакай ёки қизалоқ зиммасида XXI асрда кучга тўлиб, соғлом, билимли,
ақлли бўлиб жамиятимизнинг фаол аъзоларига айланишдек улкан вазифа турибти. Бунда эса улар сизу-
бизга-катталарга ишонишади. Агар ёшларимиздаги шижоатни, куч-қувватни, билимдонликни,
фидоийлик ва ватанпарварлик билан уйғунлаштира олсак, бундан-да зиёда қудратни топа олмаймиз.
Мамлакатимиз келажаги учун соғлом авлодни тарбиялаш ҳамда вояга етказишда жисмоний
тарбиянинг аҳамияти жуда катта. Сўнгги йилларда спорт ва жисмоний тарбия ёшлар ҳаётининг
ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришнинг асосий
мақсад ва вазифалари болаларни жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожлантириш, уларнинг руҳият,
шахсий қобилиятлари, интилиши ва эҳтиёжларини қондириш, миллий ва умуминсоний қадриятларга,
мустақиллик ғояларига содиқ ҳолда вояга етиб боришини таъминлаш, уларни мактабгача ёшдаги
болалар таълим-тарбиясига қўйилган давлат талабларига мувофиқ мактаб таълимига тайёрлашдан
иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |