“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
140
Жумладан, Ўзбекистонда хотин - қизлар футболини ривожлантириш бўйича ҳам давлат
аҳамиятига молик қатор қарор ва фармонлар қабул қилинди. Бу қарорларни амалга ошириш учун
вилоят марказларида Олимпия ўринбосарларини тайёрлайдиган билим юртларини ташкил этиш,
футбол клублари ҳузурида махсус мактабларни ривожлантириш масалаларини ҳал қилиш талаб
этилади. Бу тадбирлардан кўзланган мақсад - ўқув машғулотлари жараёнида ёш футболчиларга
профессионал ёрдам кўрсатиш, ташкилий - молиявий масалаларни ҳал этиш, болалар ва ўсмирлар
спорт мактаблари учун мураббийлар етиштириб бериш муаммолари ечимига, оз бўлсада, ҳисса
қўшишдир.
Хотин - қизлар футболи биринчи бўлиб, ХХ аср бошларида Европада вужудга келган.
Шунингдек, бу спорт тури Скандинавия хотин - қизлар орасида кенг тарқалиб, анча ривожланган.
Ўзбекистонда эса хотин - қизлар футболи мустақилликка эришганимиздан сўнг ташкил этилди.
Натижада, кўп ўтмай, яъни 1997 йил хотин - қизлар орасида биринчи бўлиб футбол бўйича Республика
биринчилиги мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.
Бу мусобақаларда асосан Андижоннинг “Андижанка” жамоаси бир неча йил пешқадамлик
қилиб келди. Лекин кейинги йилларда Қаршининг “Севинч” жамоаси гегемонлик қилмоқда.
Бухоро хотин - қизлар футбол жамоаси 1996 йилда ташкил этилди. Бу жамоага Рахматов
Сулаймон бош мураббийлик вазифасига тайинланди. Жамоа ёш ҳали хотин - қизлар футболига
унчалик эътибор берилмаганлиги сабабли ва таркибнинг тўлиқ бўлмаганлиги жамоани
шакллантиришда ва унинг асосини ташкил этишда қийинчиликлар туғдирди. Жамоа таркибида
иқтидорли футболчилардан фақат Хасанова Илмира, Нуриманова Дилшода,
Асадова Ириналарни тилга олиш мумкин.
1997 йилдан бошлаб жамаони ўз касбининг моҳир устаси доимо янгиликка қараб интилувчи
мураббий Раджабов Обид Қодирович бошқарди. Ўзбекистон Республикасининнг биринчи Президенти
Ислом Каримовнинг ёшларга берилган эътибори, уларни ҳар томонлама маънан ва жисмонан баркамол
қилиб вояга етказишга қаратилган бир қанча қарор ва фармонлари натижаси ўлароқ Бухоро хотин -
қизлар футбол жамоаси “Ёшлик” деб номланди. Бухорода хотин - қизлар футболининг яратилишига
асос солинди. Жамоада умидли ёш иқтидорли футболчилар шакллана бошланди. Булар: Федорова
Татьяна, Багдасарян Альбина, Пухова Тамара, Шашкова Кристина, Куделькина Елена, Набиева
Гулноза, Асадова Динара, Гулямова Азиза, Хасанова Илмира, Нуриманова Дилшода, Асадова Ирина.
Энг асосийси жамоа таркибида ўзбек миллатига мансуб бўлган қизларнинг борлиги, чунки ҳар
бир ота - она ҳам қизини футбол ўйнашга рухсат бериши муаммосиз кечмайди.
Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистоннинг Гоя шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида
қатнашиб 5-ўринни эгалладилар, Осиёда етакчилик қилиб келаётган жамоалар билан тенг курашиб
футболчи қизларимиз Ўзбекистонда хотин - қизлар футбол ривожланаётганини яна бир карра исботлаб
бердилар. Шу йили Жанубий Корея ва Ўзбекистон футболчи хотин - қизлари билан икки марта
ўртоқлик учрашуви ўтказилди.Учрашувлардан биртаси бизнинг қўҳна ва ҳамиша навқирон Бухоро
шаҳрида ўтказилди. Ўйин Ўзбекистонлик спортчи қизларимизнинг ғалабаси билан якунланди Ҳисоб
3:2. Бу ўйинда иккки нафар бухоролик қизларимиз Шарипова Дилафрўз ва Федорова Татьяна ўз
маҳоратларни яксак даражада намоён этдилар.
2012 йил Вазирлар маҳкамасининг ПФ-293 қарорига асосан “Ёшлик” хотин - қизлар жамоаси
декабрь ойида “Бухоро” профессиональ футбол клуби таркибига киритилди.
2013 йилдан бошлаб “Ёшлик” жамоаси “Бухоро” аёллар футбол жамоаси деб юритила бошланди.
Шу йил ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида жамоа 6-ўринни эгаллади. Шу ўринда бир нарсани
таъкидлаб ўтиш жоиз футболчиларимизга барча шарт - шароитлар яратиб берилган. Лекин натижага
келганда унчалик яхши эмас, олдинги йиллар тахлил қилинганда фахрий ўринлар эгаллаб келинган бу
ерда спортчиларимиз моддий манфаатни эмас балки фидойиликни кўпроқ устун қўйганлар.
2014 йил 7 - ўрин, 2015 йил 8 - ўрин, 2016 йил 10 - ўрин эгаллаб кеклинди.
Айни пайтда Бухоро жамоаси шуғулланиши учун иккита майдони ҳамда Бухоро педагогика
коллежи майдони ҳам ажратилган. Шуғулланиш учун барча шарт шароитлар етарли.Ўтган даврларда
Ўзбекистон терма жамоасида қуйидаги иқтидорли спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этдилар.
2002 йил ШариповаДилафрўз ва Федорова Татьяна, 2003 йил Федорова Татьяна, 2003 йил Федорова
Татьяна, Лангаева Екатерина, 2007 йил Лангаева Екатерина, 2008 йил Лангаева Екатерина, 2009 йил
Акрамова Олия, 2010 йил Акрамова Олия, 2011 йил Норова Азиза, 2012 йил Норова Азиза. Бундан
ташқари мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олган спортчиларимиз ҳам бор.
Булар:Лангаева Екатерина, Акрамова Олия, Акрамова Муҳаббат, Сохибова Насиба, Шарипова
Дилфуза, Ўроқова Саодат, Халимова Дилдора, Ахмедова Сохиба, Норова Азиза, Жўраева
Зелиха.Доимий равишда ёш иқтидорли спортчиларни саралаб олиш учун Бухоро, Ғиждувон,
Қоровулбозор, Шофиркон туманларида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бундан
Do'stlaringiz bilan baham: |