Учинчидан:
эркакларда куч, чидамлилик ва тезкорлик яхши ривожланган бўлса, аёлларда
суяклар енгил, мускул массаси кам ривожланган, ёғ катламлари ва эгилувчанлик яхши ривожланган.
Тўртинчидан:
оғир юкламалар қиз бола организмида турли салбий ўзгаришларни келтириб
чиқаради. Спортнинг аёллар учун энг заиф жойи – нерв тизимидир.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, йирик мусобақаларда иштирок этиш учун аёлларда шиддатли
юкламалардан сўнг асаб толалари узилиши оқибатини келтириб чикариши мумкин. Эътиборлиси,
инсонлардаги барча касалликлар дастлаб асаб толалари узилишидан келиб чиқади.
Юқоридаги фикрларни инобатга олиб иш кўрилса, ҳар бир қиз бола ўзининг ёши, жисмоний
қувватига қараб, спорт турини танлаб, шуғуллансагина келажакда ҳар томонлама жисмонан
ривожланиши билан бир қаторда соғлом ва баркамол болани дунёга келиши учун муҳим пойдеворни
яратади.
Педагогик кузатув ва анкета сўровлари натижаси шуни кўрсатадики, қиз бола улғайган сайин
унинг хохиш-истаклари сафига яна бир қанча орзулар кўшилаверади. Болалар боғчасидан мактабга
борадиган вақт келганида барча ота-оналар қизининг маънавий ва жисмоний тарбиясига, жисмонан
камолотга етишишига совуққонлик билан қарамайди, балки аксинча бу ишга зўр беради. Энди хамма
нарса осон (қизча кўп нарсани ўзи ҳал қилади) ва мураккаб бўлади – «хохлайман», «хохламайман»,
«қиламан», «қилмайман» деган тарзда ўзининг фикри пайдо бўлади. Бу ёшда қизларга бирор нарса
буюрмасдан, унга насиҳат килишга, ялиниб-ёлворишга тўғри келади. Айникса, ўсмир қизларда
жисмоний машқларга бўлган қизиқиш сусая боради. Ўсмирлик давридаги бу «ўтиш» даврида қиз бола
ўзини мукаммал тарбия қила билса, барча натижалар кўнгилдагидек бўлади. Бунга ҳар бир қиз бола ўзи
оилавий муҳитнинг таъсирида эришиши керак.
Муҳими аниқ режимни асло бўшаштирмаслик даркор. Мактабгача тарбия ва мактаб ёшидаги қиз
режимга риоя қилиши – маълум бир вақтда уйқудан уйғониб, ўрнидан туриши ва ухлашга ётиши,
нонушта, тушлик қилиши, уйнаши ва машғулот қилиши керак, 6-9 яшар қизча тахминан 12-14 соат
ухлаши ва камида 4-5 соат очиқ ҳавода ўйнаши ва турли ишларни қилиши лозим. Болаларнинг
улғайган сари, жисмоний тарбия улар хаётида шунчалик катта ўрин олади. Ҳар кун эрталабки
бадантарбиядан бошланиши муҳим. Эрталабки бадан тарбияни аниқ машқлар гуруҳини билиб, уни
организмга ижобий ҳамда салбий таъсирини инобатга олиб шуғулланиш мақсадга мувофиқ.
Улғайиб келаётган қиз болалар асосан ўзига яқин бўлган инсон, яъни онаси билан кўпроқ
мулоқотда бўлади, унинг кундалик ҳаётидаги муаммолари онаси, опаси орқали ҳал қилинади, уларга
интилиб, ўхшашга ҳаракат қилади. Лекин қиз болаларнинг улғайиш давридаги ўзига хос физиологик,
психологик ўзгаришларини инобатга олиб, оиладаги соғлом турмуш тарзини яратиш, унга амал
қилишини таъминлаш, жисмоний машқларга бўлган эҳтиёжини қондириб, яхши кайфиятини
таъминлаб бериш унинг онаси ва опаларига боғлиқ бўлиб ҳисобланади. Онасининг меҳри, сабр-тоқати,
маҳорати асосида улғайиб келаётган қиз болалар керакли таълим-тарбияни олишади ва юртимиз
равнақига ўз ҳиссасини қўшадиган , маънан ва жисмонан соғлом шахс бўлиб улғаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |