Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЎҚУВЧИ-КИЗЛАРДА ЖИСМОНИЙ ҲАТТИ-



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЎҚУВЧИ-КИЗЛАРДА ЖИСМОНИЙ ҲАТТИ-
ҲАРАКАТЛАРНИ МУСТАҚИЛ ЭГАЛЛАШ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ 
АМАЛИЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ 
Хасанова Г.К., п.ф.н., доцент, Мирзаева Д.Ш., ўқитувчи, 
Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
 
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги қонун ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури»да ҳам ёш авлодни жисмонан бақувват қилиб тарбиялашда чуқур ва мустахкам билим 
беришда катта эътибор берилмоқда. Шундай экан жисмоний таълим жараёнида ҳам бошланғич синф 
ўқувчилари жисмоний хатти-ҳаракатларини мустақил эгаллаш ва такомиллаштириш бугунги куннинг 
долзарб муаммоси бўлиб хисобланади. 
Жисмоний тарбия ўқитувчиларининг, спорт мутахассисларнинг, устоз-мураббий-ларнинг чуқур 
билим, юксак малака, бой тажриба ва маҳоратга эга бўлиши, ҳар томонлама етук, маънавий баркамол 
кадрлар тайёрлаш гаровидир. Зеро устозлар ҳар жихатдан шогирдларига намуна бўла олсагина 
келажакка ишончли замин тайёрланади. Бунга эришиш учун ўқитувчилар тинимсиз изланишлари, ўз 
билим ва малакаларини ошириб боришнинг барча имконият ва воситалардан самарали 
фойдаланишлари зарур. Ривожланган мамлакатлар ўқув муассасаларидаги замонавий таълим 
технологиялари, илғор тажрибалар билан танишишлари, уни ўқув юртларида қўллай билишлари лозим.


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
104 
Мустақил Ўзбекистон Ресупубликасининг стратегик вазифаларидан бири – келажакдаги барча 
эзгу ишларни амалга оширишга қадар бўлган жисмоний соглом ва маънавий баркамол шахсни вояга 
етказишдан иборат. 
Бу вазифаларни амалга ошириш учун ўқув ишларни режалаштиришда ва самарали олиб боришда 
янгича ҳамда ижодий қарашимиз лозим, ишга ташаббускорлик билан ёндашишмоғимиз керак. 
Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларнинг тарбиясида, уларни жисмонан бақувват, ақлан 
баркамол бўлиб етишишларида жисмоний тарбия етакчи ролни ўйнайди. Бу муаммоларни ҳал этишда 
асосий ўрин болалар орасида, ўқитувчилар, ота-оналар ўртасида организмни чиниқтириш, гигиеник 
қоидалари ва талабларини ўргатиш ва тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тартиб этиш эгаллайди. Шу 
сабабли биринчи навбатдаги вазифа болаларни ҳар томонлама тўлиқ ривожланишига ёрдам бериш, 
саломатлигини мустахкамлаш, ҳаётга ва мехнатга тайёрлаш, етук шахс бўлишига ҳисса қўшишдир. 
Ўқувчиларни жисмоний тарбиялашнинг турли хил шаклларидан фойдаланиш мактабда нафақат 
жисмоний тарбия ўқитувчисининг вазифаси, балки бошлангич синф ўкитувчиларининг, мактаб 
жамоатчилигининг ва мактаб ёшлар уюшмаси фаолларининг ҳам бевосита вазифасидир. Аммо кўпгина 
мактабларда жисмоний тарбия давлат дастурида кўзда тутилгандек ташкил қилинмайди. Бунинг 
биринчи сабаби мактаб ўқитувчиларининг жисмоний тарбия масъул бўлганларнинг барчасида 
жисмоний тарбия назариясига ва методикасига оид билимлар етарли эмас. Бу муаммоларни ҳал 
қилишга қаратилган, методик адабиётлар ва қўлланмалар ҳам жуда кам. 
Бошланғич синф ўқувчисининг жисмоний хатти-ҳаракатларга бўлган эҳтиёжининг юқорилиги 
унинг ёш ва физиологик хусусиятлари билан асосланади. Бу даврда боланинг суяк-мускул тизими 
шаклланишда давом этиб, унинг организмида суяклашиш даври кечаётган бўлади. Ана шу ҳолатнинг 
ўзи унинг жисмоний хатти-ҳаракатларга бўлган эҳтиёжини оширади. Кўп ақлий меҳнат талаб этадиган 
машғулотларда вақти-вақти билан физкультдақиқаларни ўтказиб туришнинг ўзигина боланинг 
юқорида айтиб ўтилган эҳтиёжларини қондириш учун етарли ҳисобланмайди. Ҳатто ҳафтада икки 
марта ўтказиладиган жисмоний тарбия машғулотларининг ўзи ҳам ўқувчиларда жисмоний 
кўникмаларни, қолаверса, жисмоний маданиятни талаб даражасида шакллантириш учун етарли эмас.
Соғлом турмуш тарзи инсон маданий, жисмоний ривожланиши, меҳнат унумдорлиги ва ижодий 
фаолиятини оширишни ўз ичига олади. Соғлом турмуш тарзининг асосий таркибий қисмлари самарали 
иш фаолияти, шахсий гигиена, зарарли одатлардан воз кечиш, белгиланган бир вақтда тўғри 
овқатланиш, жисмонан чиниқиш, жисмоний тарбия билин мунтазам шуғулланиб туришдан иборат. 
Ёшлар, ўқувчилар соғлом турмуш тарзининг шаклланиши ҳар томонлама гармоник етук, фаол шахсни 
тарбиялашда ҳам муҳим омил ҳисобланади. 
Жисмоний тарбия билан шуғулланишда болалар организмининг ёши ва жинси биринчи навбатда 
ҳисобга олиниши керак. Шунда бундай шуғулланиш ижобий таъсир қилади. Бунга асосий бола 
организмининг ўсиш ва ривожланишида бир қатор морфологик, жисмоний, физиологик ўзгаришлар 
содир туришидир. Бу ўзгаришларнинг намоён бўлишида, биринчидан, ирсий хусусият, иккинчидан, 
муҳит омиллари муҳим рол ўйнайди. Бола организмида ўсиш ва улғайиш туфайли содир бўладиган 
қайд қилинган ўзгаришлар бир текисда бормасдан, балки гитерохрон (нотекис) характерга эга бўлади.
Жисмоний тарбия жараёнида ҳам таълим ҳам тарбия амалга оширилади. Бунда ўргатишнинг 
асосий предмети бўлиб ўзаро боғланган ҳаракат тизимини ўз ичига олувчи оқилона ҳаракат 
фаолиятлари ҳисобланади. Бирор бир ҳаракатга ўргатиш шуғулланувчиларнинг жисмоний 
ривожланиши, функционал имконяитларни ошириш ва ривожлантириш соглиќни мустахкамлаш ва 
хоказолар билан боғликдир, ҳамда жисмоний сифатларини ошириш содир бўлади.
Адабиётлар. 
1. Ш.Қурбонов, А.Қурбонов. Жисмоний машқларининг физиологик асослари.«ЎАЖБНТ» 
Маркази,2003 й. 
2. Қ.Содиқов, С.Х.Атипова. Ёш физиологияси ва гигиена. «Янги аср авлоди» Тошкент 2009 й.
3. Ф.Хўжаев, Т.Усмонхўжаев. Бошланғич синфларда жисмоний тарбия дарслари. «Ўқитувчи» 
Тошкент 1996 й. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish