“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
95
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛ ЎҚУВЧИ-
ҚИЗЛАРНИ ТАРБИЯЛАШДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ ЎРНИ
Саидов. И.И., ўқитувчи, Махмудов М.М., талаба
Бухоро давлат университети, Бухоро ш.
Навқирон, ўзлигимизни дунёга эътироф этаётган мамлакатимиз турли тоифадаги давлат ва
нодавлат спорт жамиятлари, жисмоний тарбия ҳавасмандлари уюшмалари орқали ягона жисмоний
тарбия тизимини тузишга эътиборни кучайтириб, тизимда
маънавий бойлик, жисмоний баркамоллик,
халқчилик ва унинг илмийлик хусусиятларини
мужассам-лаштирмоқда. Шарқ мутафаккирлари маънавий
бой, жисман баркамол,
комил инсон
масаласига азал-азалдан алоҳида эoтибор берганлар. Комиллик
фазилатларидан энг улуғи таннинг инсон жисмининг, баркамоллигидадир дейилади. Инсоннинг
матонати, диёнати, риёзати, қаноати, илми, сабри, интизоми, нафси, виждони, ҳаққонийлиги, назари,
ибрати, иффати, ҳаёси, идроки, заковати, иқтисоди, итоати, ҳақшунослиги, авф эта олиши, ватанни
севиши каби ижобий ҳислатлари (А. Авлоний “Турки гулистон ёҳуд ахлоқ” Тошкент “Ўқитувчи” 1992.
13-бет)га фақат соғлом жисм, тани-сиҳатлилик орқали эришилади деб қаралган.
Мамлакатимиз
жисмоний тарбия тизимини халқчиллиги
деганда, биз миллий ўйинлар тарзида
халқ оммаси орасида кенг тарқалган жисмоний машқлар, миллий спорт турлари, оммавий спорт,
олимпиадалар дастуридан ўрин олган “катта спорт” билан кўп миллатли республикамиз халқларини
шуғулланиш имконияти борлиги тушунилади. Маънавий баркамолликка эришмай комил инсон
даражасига етиш мумкин эмас. Демак, маънавий баркамолликка интилиш -бу комил инсон даражасига
эришиш учун интилишдир. Комилликка инсон бутун умри давомидаэришибборади. Учалатушунча:
соғлом авлод, маънавий баркамол, комилинсон — даражама-даража чукур маъно касб этади.
Шунданкелибчиқадиганбўлсак, комилинсон бўлишнинганиқ чеки вачегарасийук.Бизнингкўхна
тарихимиздаюзагакелган, халқ, мамлакат тарихида катта маънавий-ахлоқий тарбия ролини уйнаган
тасаввуф комил инсон назарияси ҳақидаги, уни тарбиялаш, вояга етказиш ҳақидаги таълимот ва
амалиёт саналади. Мазкур масалани тасаввуф таълимотидан келиб чиққан ҳолда баён этишни мақсадга
мувофиқ деб топдик.
Ўзбек халқининг минг йиллар давомида яратган, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ижод
бойликларини тўплаш, ўрганиш, бу бой хазиналар асосида ёш авлодни маънавий бой, ахлоқий пок,
жисмоний баркамол қилиб тарбиялаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.
Буюк алломаларимиз ўз асарларида яхши жисмоний хислатларга эга бой маънавий қиёфалар ҳар
томонлама мукаммал ўрганилган ҳамда ўрта Осиё алломаларининг асарларидаги жисмоний
мукаммаллик масалалари ўз замонасидаги асарлар оркали ўрганиш билан биргаликда, келажак авлод
учун бундай жисмоний машклар орқали мукаммалликга эришиш йўллари кўрсатиб ўтилган. Хусусан,
Алишер Навоий, Амир Темур, Юсуф Хос Хожиб, Маҳмуд Қошғарий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур
асарларида Ўрта Осиё халқлари орасида халқ байрамлари, сайллар, умуман вояга етиш даврида
шуғулланилган жисмоний машқларнинг номлари, аҳамияти, инсон ҳаётидаги ўрни, кенг қамровли очиб
берилган. Ушбу асарлардаги жисмоний машқлар, улар билан шуғулланиш орқали инсон эришиши
мумкин бўлган Ватанпарварлик, баркамоллик, баққуватлилик, чаққонлик, чидамлилик ўз аҳамиятини
ҳозирги кунга қадар сақлаб келмоқда. Шуни алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкинки шуғулланиладиган
машқларнинг инсон баркамоллигига, юксак чўққиларга эришишдаги ўрнини Алишер Навоий
асарларида чуқур фалсафий таҳлил орқали очиб берилганлигини муҳим аҳамиятга эга.
Ўрта аср алломалари жисмоний маданиятни ўрганишда ҳар бир инсоннинг бу маданиятни
эгаллаши учун ўз халқининг маданиятини билишга ва севишга чақирган. Жисмоний маданиятни
эгаллаш мавжуд тарихий ва ижтимоий шароитдан келиб чиқиши ҳақида илмий хулосаларини бериб
ўтганлар. Буюк мутафаккирларимизнинг ёшлар ақлий ва жисмоний камолоти тўғрисидаги доно
фикрлари, ибратомуз сўзлари, кўпмаъно панд-насиҳатлари ҳозир ҳам ўз кучини йўқотмай келмокда. Бу
фикрлар ёшларни тарбиялашда, маънавиятнинг юксалишида муҳим ахамиятга эгадир. Демак
фарзандларимизнинг ҳам жисмонан, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, баркамол бўлиши, энг аввало, биз
педагоглар ва ота-оналарга боғлиқ. Буни ҳар бир соғлом фикрли педагог ва ота-онанинг унутишга
ҳаққи йўк.
Do'stlaringiz bilan baham: