Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


ВИЛОЯТДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФУТБОЛИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

 
ВИЛОЯТДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФУТБОЛИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР 
Баймурадов Р.С.,
 катта ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
Биз бугун ўзбек аёли ҳақида гапирганимизда бетакрор фазилатлар соҳибасини тасаввур қиламиз. 
Замонавий ўзбек аёли эса юксак масъулият - оила бекалиги билан биргаликда ўз ақли, билими ва 
истеъдоди, мехнатсеварлиги ва шижоатини ҳаётнинг ҳал қилувчи соҳаларини тебратишга, давлат ва 
жамият бошқарувида, таълим-тарбия соҳасида, маданият ва илм-фан тараққиёти йўлида, мураккаб 
вазифаларни самарали адо этиб келаётган аёлларимиз ҳақида гапириш катта ғурур ва мамнуният бахш 
этади. 
Миллат қаддини ростлаш мамлакатимизда хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлашдан 
бошланди. Хусусан, қишлоқ жойларида, маҳаллаларда болалар спортини ривожлантириш, спортнинг 
кўплаб оммавий турларига мактаб ёшидаги болаларни, айниқса, қизларни кенг жалб қилиш устувор 
вазифага айланди. 
Биз аввалам бор ҳукуматимиз томонидан аёлларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун 
яратилаётган шарт-шароитлар, қурилаётган спорт мажмуаларида янги имкониятларини намоён қила 
олишларига эътибор қаратамиз. Ҳар бир тараққий этган мамлакат аҳолисининг саломатлиги билан 
боғлиқ масалалар давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳисобланади. Чунки, фақат соғлом 


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
139 
кишиларгина жамиятнинг тараққиётига ҳисса қўша олади, қолаверса, жисмонан соғлом инсонларнинг 
онги, маънавияти ва мафкураси ҳам соғлом бўлади. Шу боисдан ҳам Юртбошимиз томонидан 
аҳолининг, айниқса келажагимиз пойдевори бўлган аёлларимизнинг саломатлигини муҳофаза қилишга 
ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Аммо, аҳолининг, ҳаттоки оналарнинг 
ўзлари ҳам ўз саломатликларини асраши қай даражада муҳим эканлигини, биргина соғлом турмуш 
тарзи, оқилона овқатланиш тартиби, кийиниши, юриш туриши, ишлаш ва дам олиш, ҳаёт, турмуш 
тартибига риоя қилиш, айниқса турли спорт турлари билан тинимсиз шуғулланиб боришлари, 
қанчадан-қанча касалликларнинг олдини олиш мумкинлигини тўла тасаввур қила олмайдилар. 
Истиқлолимизнинг дастлабки қадамларидан бошлаб бу эзгу мақсад, яъни, аёлларни спорт 
турларига жалб қилиш баркамол авлод тарбияси мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига 
кўтарилди. Негаки, ҳалқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизни соғлом бўлишига 
боғлиқ. Баркамол авлодни вояга етказиш масаласи мамлакатимизда олиб борилаётган изчил сиёсатнинг 
устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Мамлакатимизда хотин-қизлар спортига катта эътибор берилмоқда

Малакатимизда аёллар 
спортнинг ривожланишда хукуматимизнинг спортга бўлган эътибори ва спортимизнинг тараққий 
этишга қаратилаётган қарорлар муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Аёллар футболи хам мамлакатимизда кенг доирада ривожланаётганини, барча вилоят ва 
туманларда аёллар футболи бўйича мусобақалар ўтказилаётганлиги, қизлар футболнинг даражасини 
кўрсатмоқда. Ўзбекистонда 1980-1990 йилларда футбол спорти бўйича илк мусобақалар 
ўтказилганлигини мутахассислар таъкидлашади.
1997 йилдан аёллар ўртасида миллий чемпионат ўйинлари ўтказилиб келинади. Миллий 
чемпионат ўйинларида республикамизнинг Тошкент, Самарқанд, Наманган, Жиззах, Нукус, Навоий, 
Қарши, Андижон, Бухоро шахарлари жамоалари муносиб қатнашиб келмоқда. 
Ўзбекистон футбол федерация қошидаги Оммавий футбол бўлими мутахассисларининг ҳисоб 
китобларига кўра, 2012 йил 500 минг нафарга яқин аёл-қиз футбол билан машғул бўлган. Қарши 
шаҳрида илк бор Севинч аёллар жамоаси ташкил топган пайтда 10 дан ортиқ қизни тўплашга 
эришилганди. Хозирги кунда Қарши шахри мамлакатимизнинг аёллар футбол марказига, Севинч 
жамоаси тенгсиз футбол жамоасига айланган. Севинч жамоаси бир неча бор халқаро турнирларда 
ғолиб чиқди, совриндорлар сафидан жой олди. Бугунги кунда профессионал клублар қошида қизлар 
футбол тўгараклари ташкил этилмоқда. Футбол билан жиддий тарзда шуғулланаётган ёш қизларни 
кўплиги аёллар футболнинг янада оммавийлашишига олиб келмоқда. Аёл-қизлар футболни 
оммавийлаштириш ва мусобақалар ўтказиш, ташкил этишда аёллар футболи, мини-футбол пляж 
футболи ассоциацияси тузилган бўлиб, футбол соҳасидаги ишларни ривожлантиришда катта туртки 
бўлмоқда. Кейинги йилларда футболчи қизларимиз халқаро мусобақаларда, Осиё чемпионати саралаш 
учрашувларда, олимпияда саралаш ўйинларида рақиб жамоаларига муносиб қаршилик кўрсатишмоқда. 
Лекин терма жамоаларимиз чепмионатларга ўтиш турнирларида Осиёнинг Хитой, Жанубий Корея, 
Австралия, Япония жамоларига мағлубиятга учрашмоқда.Ушбу юрт жамоалари қизлари Осиёнинг ва 
Жахоннинг кучли жамоалари деб таъкидланмоқда. Мамлакатимизда қизлар футболнинг 
оммавийлашиши ва ривожланиши клубларда, терма жамоаларда кучли иқтидорли футболчи 
қизларнинг етишиб чиқишга олиб келади ва бу халқаро ўйинлар, олимпияда мусобақаларида 
мамлакатимиз шарафини муносиб химоя қилишларига замин яратади. 
Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг, айниқса, ўзбек хотин - қизларини 
спортнинг турли кўринишларига жалб этиш бора-сида ҳукуматимиз томонидан қатор чора - тадбирлар 
белгиланди. 
Янги ижтимоий шароитда Республикамизда хотин - қизларнинг фаол-лиги янада ортиб бормоқда. 
Кўламли фаоллигини орттиришда талабалик даврида шаклланган билим ва малакалар муҳим аҳамият 
касб этади. Уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиради ва инсон ҳаётида жисмоний маданиятнинг 
ўрни ва аҳамияти беқиёс эканлиги англанади. 
2004 йил 25 май куни Республикамизнинг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон 
хотин - қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб - қувватлаш чора - тадбирлари тўғрисида”ги фармони 
чиқди. Фармонда Республикамизда хотин - қизлар фаолиятини оширишдаги муаммолар ва уларни ҳал 
қилиш йўллари, хотин - қизларни жисмоний маданият ва спортга янада кенгроқ жалб этиш масалалари 
белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги ҳам “Олий таълим 
муассасаларида таълим муассасаларида хотин - қизларни жисмоний тарбия ва спортга кенгроқ жалб 
этиш тўғрисида”ги буйруғини чиқарди. Буйруқда Республикамиздаги хотин - қизларнинг соғлиғини 
сақлаш соғлом оилани шакллантириш, аёллар ва оила спортини ривожлантириш, соғлом турмуш 
тарзини тарғиб қилишга давлат сиёсати даражасида катта эътибор берилаётганлиги таъкидланган. 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish