Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
142 
Бола дунёга келган кундан бошлаб, давлат ва жамият ҳамда ота-она зиммасига уни соғлом, 
ақлли, хушхулқли қилиб тарбиялаш вазифаси қўйилади. Давлат ва жамиятнинг келажаги ёш авлоднинг 
қандай вояга етишига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Ўз навбатида жамият тараққиёти миллатнинг маънавий 
даражаси билан белгиланади. 
Инсон ҳаётнинг биринчи етти йиллигида болалар соғлиғининг асосига замин тайёрланади, 
ҳаётий зарурий ҳаракат малакалари шаклланади, такомиллашади, кейинчалик жисмоний ривожланиш 
учун лозим бўлган шарт-шароитлар юзага келади. 
Олимларнинг тадқиқотлари натижалари шуни кўрсатадики боланинг жисмонан чиниққан, 
чаққон, кучли бўлиб ўсиши учун ўз вақтида тўғри режалаштирилган жисмоний тарбия жараёни муҳим 
роль ўйнайди. Жисмоний тарбиянинг аҳамиятини тўғри баҳоламаслик бола организмини 
ривожлантиришни сусайтирибгина қолмай, уни ақлий ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатишини 
жисмоний тарбия амалиёти исботлаб берди. 
Боланинг организими тез ривожлана бошлайди. Лекин организмнинг ҳимоя рефлекси суст 
ривожланган бўлади, нисбатан касалга тез чалинади. Шунга кўра бу ёшдагилар жисмоний 
тарбиясининг вазифаси- уларнинг соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, чиниқтириш, ҳар томонлама 
жисмоний ривожлантириш, гавдани тўғри тутиш, умумий ва шахсий гигиенага эътибор берадиган 
қилиб вояга етказишдир. 
Энг аҳамиятлиси уларда ҳаёт учун зарури энг оддий ҳаракат малакаларини - юриш, югуриш, 
сакраш, улоқтириш, тирмашиб чиқиш, велосипедда, югуриш, сузиш ва самокат ва велосипедда 
юришларни ривожлантиришдир. Бу ҳаракатларни болалар тез ўзлаштиради. Бунга сабаб уларнинг нерв 
системасини эластиклигини юқорилигидир. Оддий ҳаракат малакаси кейинчалик каттароқ ёшга 
ўзлаштиришга ёрдам беради. 
Бу ёшдагиларда жисмоний сифатлардан чаққонлик, тезкорлик. Чидамлилик ва эгилувчанликни 
ривожлантиришга имкониятлар катта. 
Жисмоний машқларни бажариш жараёнида бу ёшдаги болаларда чаққонлик, тезлик, куч, 
чидамлилик ва эгилувчанлик сифатлари тарбияланади. Уларни анатомо-физиологик хусусиятларини 
эътиборга олганимизда чаққонлик ва тезлик сифатларини тарбиялашнинг имконияти уларда бошқа 
сифатларга нисбатан кўпроқ бўлади, аксинча куч ва чидамлилик ҳаракат сифатларини тарбиялашга эса 
эхтиёткорлик зарур. Лекин бу сифатларни ривожлантириш умуман тўхтатиб қўйилмайди, чунки куч ва 
чидамлилик элементлари ҳар бир ҳаракат фаолияти учун зарур, бу сифатлар тарбиячини хоҳишисиз 
ҳам бошқа ҳаракат фаолиятлари давомида намоён бўлади. Юриш, сакраш, улоқтиришдек харакатлар 
таркибида бу сифатлар бари бир намоён бўлади. 
Бу ёшдагиларнинг нерв тизимини эгилувчанлиги, жисмоний сифатларни тенг ривожлантиришга 
яхши имконият яратади. Чунки нерв системасидаги қўзғалиш ва тормозланиш бир иккинчиси билан тез 
алмашиниш қобилияти билан боғлиқ. Айниқса ҳаракатли ўйинлар давомида олдиндан 
режалаштирилмаган, ўйин фаолияти учун зарур бўлган фавқулотдаги ҳаракатларни бажаришга тўғри 
келади ва улар қисқа вақт ичида бир-бирига ўз ўрнини тез алмашиниши билан намоён бўлади. Бу эса 
чаққонлик сифатини осон ривожлантиришга шароитни яратади. 
Нерв жараёни катта тезликдаги тезлик жисмоний сифатини ривожланишини тезлаштиради. 
Қисқа вақт мобайнида минимал тезлик билан югуриш, велосипед ва бошқа машқлар тезликни 
ривожланишига омил бўлади. Бу машқларда албатта меъёр тўғри танланиши ва уларни ўзаро ўрин 
алмашиниши муҳим аҳамиятга эгадир. 
Бу ёшдаги болаларда бўйин, қорин, орқа, бел мускуллари кучсиз бўлиб буларда қомат яхши 
ривожланмайди. Шунга кўра шу гуруҳ мускулларини ривожлантириш учун (юриш, югуриш, танани 
букиб тўғрилаб бажарадиган) машқларни танлаб олиш, уларни юриш тезлишини орттириш, бошқа 
ҳаракат сифатларига нисбатан юқори кўрсатгичга эришиши мумкинлигини ифодалашдан иборат 
бўлади, буларсиз бола кундалик ҳаётида учрайдиган жисмоний машқларни бажаришда, жисмоний 
меҳнатда қийинчиликка учраган бўлар эди. 
Мактабгача ёшдаги болаларга машқ беришдан олдин, уларга ўша машқнинг аҳамиятини, 
бажариш техникасини, озгина бўлса ҳам ҳаракатли ўйин қоидаларини, умумий ва шахсий гигиена 
қоидалари, танани тарбиялашнинг айрим элементларини ўргатилиб борилиши лозим. Бу ёшдагиларга 
жисмоний машқни ўзи мустақил ва гуруҳи билан бажаришга ўргатиш кўникмалари бериб борилади. 
Ўзидан кичик гуруҳларда жисмоний машқларни бажаришга ўргатиш, ўзини спорт разрядини 
ўсаётганига ва катта спортчилар натижаларига қизиқишга, дўстлик, ўзаро ёрдам, ўйинчоқларга 
нисбатан муносабат масаласи, ахлоқ нормаларини ривожланишига эътибор берилади. Уларда 
жисмоний тарбияни шундай йўлга қўйиш керакки, ўша ёши учун зарур бўлган жисмоний сифатлар, 
ақлий, аҳлоқий ва эстетик дидни тарбиялаш билан қўшиб олиб борилсин. Эстетикадан тананинг 
тузилиши, қоматини тик тутиб юриш, ҳаракатларини майин ҳамда чиройлилиги, кийим бошини қандай 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish