13
4.
Туристик
кластерлар саёҳат қилиш ва ҳордиқ чиқариш билан
боғлиқ
эҳтиёжларни
қондиришда
қатнашадиган
турли
тармоқ
корхоналарини қамраб олади.
5.
Транспорт
-
логистика
кластерлари йўловчиларни ташиш, юкларни
омборхоналарда сақлаш ва етқазиб беришга ихтисослашган инфратузилма
ҳамда компаниялар мажмуидан иборат. Шунингдек кластерларга порт
инфратузилмаси, денгиз, дарё, ер усти ва ҳаво йўллари орқали ташишга
ихтисослашган ташкилотлар, логистик комплекслар ва бошқаларни
киритиш мумкин. Транспорт-логистик кластерлар йирик транзит
потенциалга эга ҳудудларда тараққий топади.
Туристик кластер – ҳудуд рақобатбардошлигини ошириш мақсадида
саёҳат ва туризмга оид эҳтиёжларни қондириш жараёнида маълум
ҳудуднинг туристик маҳсулотини шакллантириш, тарғибот қилиш ва
тижоратлаштиришда туристик ресурсларидан биргаликда фойдаланадиган
туризм соҳасида ҳамда унга яқин тармоқларда фаолият кўрсатадиган
тадбиркорлик тузилмалари, давлат муассасалари ва ҳокимият органлари,
жамоат ташкилотлари йиғиндисидир.
Туризмда кластерларнинг ўзига хос шакллари тематик туристик
кластерлар саналиб, уларнинг спорт, саргузашт ёки маданий-маърифий
турлари мавжуд. Улар туристик бозорнинг маълум сегментини қамраб
олади. Тематик кластерлар қўшилган қиймат занжирларининг аниқ кетма-
кетликда амал қилиши ҳамда қўшилган қиймат тизимлари эвазига
туристларнинг эҳтиёжларини оптимал даражада қондиришга эришадилар.
Туристик
кластерларнинг
асосий
хусусиятлари
сифатида
қуйидагиларни ажратиш мумкин:
- туристик кластер субъектлари (тадбиркорлик тузилмалари, ҳокимият
органлари ва давлат муаассасалари, жамоат ташкилотлари), туризм ва унга
яқин соҳаларда фаолият кўрсатувчилар (давлат ва хусусий сектор
ўртасидаги
ҳамкорлик,
ассоциация
ва
бирлашмалар)
ўртасида
ҳамкорликнинг мавжудлиги;
- ҳудудларда мавжуд диққатга сазовор жойлар ҳамда шаклланган
туристик инфратузилма (кластер объекти) каби туристик ресурслардан
туристик кластер субъектларининг биргаликда фойдаланиши;
- туристик кластер қатнашчилари орасида вертикал (туризм саноати
хизматларининг ички занжирлари) ҳамда горизонтал (туристик
маҳсулотни
ишлаб
чиқаришда
қатнашадиган
тузилмалараро)
алоқадорликнинг мавжудлиги;
- туристик кластер объект ва субъектларининг рақобатбардошлигини
ошириш, ҳудуд туристик маҳсулотини шакллантириш, тарғибот қилиш ва
тижоратлаштириш орқали сайёҳларнинг эҳтиёжларини қондириш каби
умумий мақсаднинг мавжудлиги.
Хуллас,
Do'stlaringiz bilan baham: