ШАРИФ БАРОТОВ ИЛМИЙ РАҲБАРЛИГИДА ҲИМОЯ ҚИЛИНГАН ДИССЕРТАЦИЯЛАР
1.
|
Бахриев Ахмад Рахматович
19.00.05-ижтимоий психология, этнопсихология (социальная психология, этнопсихология). Тошкент-2004 йил, 24 апрел (ЎзМУ)
|
Ўқувчиларда миллий мусиқий тасаввурларни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари. (Социально-психологические особенности формировании национольно- музикальные представлении у учащихся)
|
2.
|
Жумаев Улугбек Сатторович
19.00.05- ижтимоий психология, этнопсихология (социальная психология, этнопсихология). Тошкент-2005 йил 11.феврал .2005 (ЎзМУ)
|
Ўсмирларда касб танлашга муносабат тизиши шаклланишининг ижтимоий- психологик хусусиятлари. (Социольно-психологический особенности формирование системы отношений к выбору профессий у подростов)
|
3.
|
Мухторов Эркин Мустафоевич
19.00.05 - ижтимоий психология, этнопсихология (социальная психология, этнопсихология). Тошкент 2009 йил 16.июн
ТДПУ
|
Ўсмирлар гурухида ўзини-ўзи психологик мухофаза қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. (специфические особености психологическей самозащиты в подростковых группах)
|
4.
|
Улуғова Шахлола Муслиддиновна
19.00.05 - ижтимоий психология, этнопсихология (социальная психология, этнопсихология). Тошкент-2011 йил 7.июн (ТДПУ)
|
Бозор иқтисодиёти шароитида хотин-қизлар ижтимоий-психологик мослашувининг ўзига хослиги (Особенности социольно-психологической адаптации женшин в условиях рыночной экономики)
|
Хотима ўрнида
Мен ҳақимда шунчалар фикр билдириб, ўзларининг қимматли вақтларини аямаганликлари учун аввало меҳридарё устозларимга, бағри кенг касбдошларимга, қадри баланд дўстларимга, тараққиётнинг маънавий бешиги саналган оиламиз аъзоларига ва бутун университетимиз жамоасига ўзимнинг чуқур миннатдорлигимни билдираман. Зеро ҳар қандай илм ва ҳар қандай эзгулик унутилмайди. Инсон қалби ва хотираси эса хамиша илм ва эзгуликка ташна ва ошно бўлиб яшайверади. Шу нуқтаи назардан мени эътироф этган, менга ҳамфикр ва қадрдон бўлган барча мақола муаллифларига мустаҳкам соғлик, узоқ умр, юксак эзгу ниятлар тилаб қоламан. Уларнинг мен ҳақимда билдирган ҳар бир сўзларини, мулоҳазаларини юксак қадрлайман. Бу менга барча имкониятлар эшигини очиб берган мустақил Ўзбекистонимиз равнақи йўлида янада кўпроқ ишлаш илм ва эзгулик байроғи остида фидойилик кўрсатиш учун алоҳида масъулият юклайди. Қолаверса, ҳар бир инсон ижтимоий мавжудот сифатида яралган, чунки у фақатгина ўзи учун эмас балки ўзгалар учун ҳам яшайди, ўз бахтини ўзгалар бахти билан уйғунлаштирган ҳолда намоён этади. Ҳар бир олим эса фақатгина ўз шахсий фикрларини эмас, балки бутун бир борлиққа беминнат хизмат қилувчи ижтимоий фикрларни тарраққиёт ва эзгулик салтанатига етакловчи рахномо ҳамдир. Шунинг учун бўлса керак, ҳақиқий илм ва олимлик бор жойда Ватан ҳам, халқ ҳам, жамият ҳам гуллаб яшнайверади. Шу мўжазгина рисола мисолида биргина одамни эмас, балки илм ва эзгуликнинг қадр-қиммати, сийрати ва таровати юксак маънавий оҳангларда тараннум этилган бўлса ажаб эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |